Боғча ёшидаги болалар хаёлининг ўсишига фаол таъсир қилувчи омиллардан яна бири - эртаклардир. Болалар ҳайвонлар ҳакидаги турли эртакларни эшиттанларида шу эртаклардаги образларга нисбатан маълум муносабатлари юзага келади. - Боғча ёшидаги болалар хаёлининг ўсишига фаол таъсир қилувчи омиллардан яна бири - эртаклардир. Болалар ҳайвонлар ҳакидаги турли эртакларни эшиттанларида шу эртаклардаги образларга нисбатан маълум муносабатлари юзага келади.
- Боғча ёшидаги болаларда ёқимли ва ёқимсиз ҳис-туйғулар ғоят кучли ва жуда тез намоён бўлади. Бу ёшдаги болаларнинг ҳис-туйғулари кўп жиҳатдан уларнинг органик эҳтиёжларининг қондирилиши ва қондирилмаслиги билан боғлиқдир. Бу эҳтиёжларнинг қондирилмаслиги сабабли болада нохушлик (ёқимсиз), норозилик, изтиробланиш туйғуларини қўзғайди.
Катта боғча ёшидаги болаларнинг бурч ҳисси - «нима яхши-ю», «нима ёмон»лигини англашлари билан уларнинг ахлоқий тасаввурлари орасида боғлиқлик бор. Катта одамлар томонидан буюрилган бирон топшириқни бажарганларида мамнунлик, шодлик туйғулари пайдо бўлса, бирон тартиб қоидани бузиб қўйганларида хафалик, таъби хиралик ҳисси туғилади. - Катта боғча ёшидаги болаларнинг бурч ҳисси - «нима яхши-ю», «нима ёмон»лигини англашлари билан уларнинг ахлоқий тасаввурлари орасида боғлиқлик бор. Катта одамлар томонидан буюрилган бирон топшириқни бажарганларида мамнунлик, шодлик туйғулари пайдо бўлса, бирон тартиб қоидани бузиб қўйганларида хафалик, таъби хиралик ҳисси туғилади.
- Боғча ёшидаги болаларда маънавий ҳиссиётлардан ўртоқлик, дўстлик ва жамоачилик ҳислари ҳам юзага кела бошлайди. Боланинг боғча Ёшидаги даврида эстетик ҳиссиётлари ҳам анча тез ўсади. Боғча ёшидаги болаларда эстетик ҳисларнинг намоён бўлишини, айниқса, уларнинг чиройли, янги кийим-бош кийганларида жуда яққол кўриш мумкин.
4. 5. Боланинг мактабга психологик тайёргарлиги - 4. 5. Боланинг мактабга психологик тайёргарлиги
- 6 ёшли болаларнинг анатомик-физиологик ривожланиши ўзига хос тарзда кечади. Бу ёшда бола организми жадал ривожланади. Унинг оғирлиги ойига 150 дан 200 гача, бўйи эса 0,5 см гача кўпаяди. 6 ёшли болалар турли тезликларда, тез ва энгил югура оладилар. Улар сакраш, конкида югуриш, чанғида учиш, сузиш сингари ҳаракатларни ҳам бемалол бажаришлари мумкин. Мусиқа бўйича машғулотларда эса хилма-хил ритмик ва пластик ҳаракатларни бажарадилар, турли машқларни аниқ, тез, энгил ва чаққон бажара оладилар.
- 6-7 ёшли болалар нерв системасини мустаҳкамлаш, уларни сурункали касалликлардан халос этиш, кўриш ва эшитиш қобилиятига алоҳида эътибор бериш, Масалан, болани мажбуран ёзишга ўргатиш ҳали бармоқ мускуллари тўлиқ ривожланмаганлиги сабабли уларга маълум даражада зарар келтириши, боланинг чиройли ёза олмаслиги эса, ўз-ўзидан болани ўзига нисбатан ишончини ёки ўқишга нисбатан қизиқишини камайишига олиб келиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |