4-мавзу. Материаллар ҳисоби


М-4 шаклидаги кирим ордери


Download 271.96 Kb.
bet8/8
Sana25.04.2023
Hajmi271.96 Kb.
#1396969
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
4-мавзу материаллар хисоби

М-4 шаклидаги кирим ордери тузади. Кирим операциялари сони тенг бўлганида, мол етказиб берувчининг ҳужжатига муҳр қўйишга рухсат этилади. Ҳақиқатда кирим қилинган материаллар ва юборилган ҳужжатлар орасида тафовут аниқланса, материалларни қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилади. Бу далолатнома мол етказиб берувчи ёки бошқа манфаатдор бўлмаган корхона вакиллари иштирокида тузилади. Далолатнома тузилганида кирим ордери расмийлаштирилмайди.
Омбордан цехларга сарфлаш учун бериладиган материалларга лимит-забор карталари, талабнома ҳамда юкхатлар расмийлаштирилади. Материалларнинг бир маротаба, кам такрорланадиган харажат қилиниши талабномалар билан расмийлаштирилади. Ушбу ҳужжат истеъмолчи цех, бўлим ва участкалар томонидан расмийлаштирилади.
Омбордан цехларга материаллар мунтазам бериб борилса, у ҳолда лимит-забор карталари қўлланилади
. Лимит-забор картаси корхонанинг ишлаб чиқариш ёки режа бўлими томонидан ёзилади. Унда шу цех ёки участкага берилиши лозим бўлган материал маълум турининг ойлик чекланган меъёри кўрсатилади. Чекланган меъёр цех ёки участканинг ишлаб чиқариш режаси ва шу цех ёки участкада материалларни сарфлаш меъёри асосида аниқланади. Лимит картаси икки нусхада ёзилади, бир нусхаси омборга, иккинчиси эса цехга берилади. Материаллар берилгандан сўнг лимит картасининг цех нусхасига омборчи имзо қўяди, цех ходими омборчининг нусхасига ўз имзосини қўяди.
Материалларнинг ички кўчишида, яъни бир омбордан иккинчи омборга, бир цехдан иккинчи цехга берилганида ҳамда чиқиндилар омборга қабул қилинганида қабул қилиш юкхатлари билан расмийлаштирилади.
Омбор ходимларига материалларни бошқа ҳужжатлар бўйича ҳамда турли хатлар, оғзаки фармойишлар асосида бериш тақиқланади.
Кирим ва чиқим операциялари бўйича кундалик расмийлаштирилган бошланғич ҳужжатлар белгиланган муддатда омборчи томонидан корхона бухгалтериясига топширилади.
Омбор мудири моддий маъсул шахс ҳисобланиб, омборхонада сақланаётган ҳамма материаллар ҳаракати фақат у орқали амалга оширилади. Омборчини ишга олиш, бошқа лавозимларга ўтказиш ва хизмат вазифасидан озод қилиш бош бухгалтер билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Омбор мудирини ишга қабул қилишда унинг тўла равишда шахсий моддий жавобгарлиги ҳақида шартнома тузилади. Уни ишдан бўшатиш сақланаётган молларнинг тўлиқ инвентаризацияси ўтказилиб, жавобгарлиги остидаги моддий бойликлар бошқа шахсга ўтгандан кейингина амалга оширилади.
Download 271.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling