4-мавзу: медиа ва ахборот саводхонлиги таълими. Режа: Ахборот манбалари ва ахборотга бўлган эҳтиёж


Download 290.32 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana18.06.2023
Hajmi290.32 Kb.
#1584608
1   2   3   4   5
Bog'liq
4-mavzu

Мавзу бўйича топшириқ 
1. Экология мавзусида журналист ахборотини тайёрлаш. Масалан, республикамизда 
қўлланиладиган янги камхарж ва экологик биотехнологиялар ҳақида материал тайёрлаш. 
Ахборотни тайёрлаш жараёнидаги барча хатти-ҳаракатларингизни қайд этиб боринг. 
Ишнинг ҳар бир босқичи учун қадам-бақадам ҳаракатларингизни аниқланг.
2. Мазкур мавзуда турли блог, вики-сайтларга мурожаат қилинг ва уларни таҳлил 
қилинг. Мазкур онлайн медиалар доирасида қандай мазмундаги ахборот алмашинуви 
кузатилмоқда? Ушбу ахборот қандай мақсадларга хизмат қилади? Ахборотни ким тақдим 
этмоқда? Нима сабабдан улар буни амалга оширмоқда?
Медиа саводхонлик соҳасидаги ваколат. 
«Медиа» сўзи лотин тилидаги кўпликда medium сўзидан олинган бўлиб, «ўрта, 
оралиқ, оралиқдаги» маъноларни билдиради. Замонавий қўлланишда мазкур истилоҳ бир 
неча маънога эга. Биринчидан, “медиа” сўзи ОАВни: газета, телевидение, радио, ахборот 
агентлиги ва Интернетни англатади. Иккинчидан, ундан медиаконтентни - янгиликлар
реклама эълонлари, электрон ўйинлар ва фильмларни - белгилаш учун фойдаланилади. 
Учинчидан, 
у 
медиаконтентни 
ишлаб 
чиқарувчиларни, 
журналистларни, 
фотосуратчиларни, медиакомпанияларни ва ҳ.к.ни ҳам билдириши мумкин. У 
фойдаланувчилар аудитория, технологиялар, контент ҳамда медиа ишлаб чиқарувчилари 
билан турли интерфаол муносабатда бўлади. Медиа ташкилоти сифатида медиа 
коммуникацияларни рағбатлантирувчи ижтимоий-маданий функцияни амалга оширади. 
Бундан ташқари, медиа кўнгилочар функцияни ҳам бажариб, фойдаланувчиларга фаол 
иштирок этиши учун турли макон (шу жумладан, виртуал макон)ларни таклиф этади. 
Медиа саводхонлик соҳасидаги таълим турли фанлар кесимида амалга оширилади. Шу 
боис мавжуд ҳолат ва мақсаддан келиб чиққан ҳолда турли ёндашувлардан фойдаланиш 
мумкин. Масалан, медиа саводхонликнинг хавфсизлик, ижтимоий-ахлоқий, маданий ва 
технологик жиҳатлари билан боғлиқ кўникмаларни ўрганиш ҳусусида фикр юритиш 
мумкин. Медиа саводхонлик шаклланиши давомида талаба медиадан самарали ва хавфсиз 
фойдаланиши, шунингдек, ижтимоий ҳаётнинг муайян бир манзилидаги аҳволни адекват, 
касбий тарзда баҳолаши, мустақил фуқаролик позициясини шакллантириши, бунинг 


баробарида фуқаролик жамиятини барпо этишга кўмаклашиш кўникмаларига эга бўлади. 
Албатта, ёш журналист медиалар билан ишлаши жараёнида зиддиятли ахборотга ҳам дуч 
келади. Бундай ҳолатларда муаллифда турли манбалардан ахборотни излаш кўникмасини 
шакллантириш муҳим аҳамият касб этади ва бу янги ахборотни ёшларнинг ўзида мавжуд 
билимлар асосида баҳолаш ҳамда тегишли нуқтаи назарни шакллантиришга замин 
яратади. 

Download 290.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling