4-мавзу: синф раҳбарининг ўҚув фаолияти самарадорлигини ошириш йўллари. ЎҚувчиларнинг билим сифатини ошириш ва синфда тартиб-интизомни мустаҳкамлаш


Ўсмирларда девиант хулқ-атвор сабаблари


Download 80.05 Kb.
bet8/13
Sana10.02.2023
Hajmi80.05 Kb.
#1186993
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
4-mavzu

Ўсмирларда девиант хулқ-атвор сабаблари. Инсон тараққиёти кўпгина омиллар ўзаро таъсири билан асосланади: Ирсий авлоддан-авлодга ўтувчи, муҳит, тарбия, инсоннинг шахсий амалий фаолияти кабиларга боғлиқ. Вояга етмаганларнинг девиант хулқ-атворини асословчи асосий омилларни ажратиб кўрсатиш мумкин.
1. Биологик омил. Бола организмини ноқулай физиологик ёки анатомик хусусиятлари мавжуд бўлиб, уни ижтимоий мослашувини қийинлаштиради. Буларга: - генетик, авлоддан авлодга ўтувчи хусусиятлар..
- Физиологик, ўз таркибига нутқдаги нуқсонли, ташқи қиёфадаги нуқсонлар, конститутцион-соматик нуқсонлар сабабли атрофдагилар билан муносабатда негатив ҳолатларни юзага келтиради ва шахслараро муносабатда боланинг ўз тенгдошлари, жамоа ўртасидаги чеккага чиқиш, туртилишга олиб келади.
2. Психик омил. Бола психопатологиясида ёки акцентуациясида (ҳаддан ташқари зўриқиш) характерининг алоҳида хусусияти билан ифодаланади. Бу ҳулқий оғишганлик бола асаб-руҳий касалликлар психопатия, невростения билан хасталанганлиги орқали вужудга келади. Акцентуирлашган характер хусусиятига эга бўлган болалар турли психологик таъсирларга ўта сезгир, психик меъёрнинг энг четки тури бўлиб, тиббий-ижтимоий реабилитацияга муҳтож ва тарбия характеридаги чора-тадбирларнинг кўрилишини талаб этадиган болалардир.
3. Ижтимоий-педагогик омиллар. Оила, мактаб ва ижтимоий тарбия нуқсонларида намоён бўлади. Бу омил болани эрта ижтимоийлашувдан оғишганликга, болалик давридаёқ мактабда ўзлаштирмовчилик туфайли мактаб билан алоқанинг узилиши (педагогик бўш қўйиш) олиб келади. Ўсмирда мактабга бўлган онгли равишда қизиқишнинг шаклланмаслиги мотивига сабаб бўлади. Бундай болалар мактабга ёмон тайёрланган, уй вазифаларига негатив муносабатда бўлувчи, мактаб баҳоларига бефарқ бўладиган, ўқув дезадаптациясига учровчи бўладилар.
-ўқув дезадаптация – боланинг мактабга бўлган умумий қизиқишини сақланишида бир ёки икки фанни ўзлаштиришда қийинчиликка дуч келган ҳолатидир.
- мактаб дезаптация – боланинг ёш хусусиятида таълим олишидаги қийинчиликлар билан бир қаторда хулқий бузилиш ҳолатлари ўқитувчилар, синфдошлари билан жанжалли вазиятлар кўринишида ўринга чиқади. Дарс қолдириш одатлари пайдо бўлади.
- ижтимоий дезадаптация – боланинг ўқишга бўлган қизиқиши, мактаб жамоасининг талабларига жавоб беришдан қочиш ҳолатлари, турли асоциал жамоаларга кириб кетиш, спиртли ичимликларга, гиёҳвандлик моддаларига қизиқишининг ортиши билан намоён бўлади.
Боланинг ижтимоий ривожланишидаги оғишганлик омилларга ёмон оилалар сабаб бўлади. Шундай оилавий ўзаро муносабатлар усуллари мавжудки, улар вояга етмаганларнинг ассоциал хулқ-атворининг шаклланишига олиб боради:
1. Тарбиявий ва оиланинг ички муносабатларининг дисгармоник усули. Бу усул ўзида бир томондан, бола истакларига кўра бўлса, иккинчи томондан, боланинг жанжалли вазиятларга ёки оилада икки хил ахлоқий қараш мавжудлиги: оила учун бошқа, жамият учун умуман бошқача бўлган тарбиявий ҳолатлар.
Барқарор бўлмаган, жанжалли усул нотўлиқ оилаларга тарбиявий таъсир этувчи, эр-хотин ажралиши, ота-она ва болалар узоқ муддат алоҳида яшашлари сабабли юзага келади.Муносабатларнинг ассоциал усули ёмон ташкил этилган оилаларда, доимий спиртли ичимликлар ичиш, гиёҳвандликка берилиш, ахлоқсизлик, ота-онанинг жиноятчилик хулқ-атвори, “оилавий қаҳри қаттиқлик” ва зўравонлик каби иллатларда юзага келади.
Қаҳрли муносабатлар (ҳақорат, хўрлаш) деб болага ғамхўрлик қилувчи, қарамғоига олган одамлар томонидан зарар етказилишининг кўпгина ҳаракатларига айтилади. Бу ҳаракатларга болалар жисмоний зарар етказилувчи жисмоний, эмоционал (ҳиссий), жинсий қийноқлар билан азоблаш, кўп такрорланувчи ноўрин жазолар киради.
Қаҳрли муносабатларга болалар уйда, оилада, кўчада, мактабда, болалар меҳрибонлик уйларида, касалхона ва бошқа болалар муассасаларида дуч келишлари мумкин.
Шундай ҳолатлардаги болалар, хавфсизлик ҳиссини сезмайдилар. Уларнинг меъёрий ривожланишида бу ҳиссиётнинг аҳамияти катта.
Бу эса болалага уни ўзи ҳақида, мен ёмонман, ҳеч кимга керакмасман, севимли эмасман деб ўйлашларига сабаб бўлади. Қаҳрли муносабатларнинг ҳар қандай тури бола соғлиига катта зарар етказади. Унинг ҳаёти ва ижтимоий мослашувчанлигида хавф туғдиради. Ижтимоий-иқтисодий омиллар ижтимоий тенгсизликка сабаб бўлади. Жамиятни бой ва камбағаллар, жамият учун энг аҳамиятли аҳолининг камбағаллашуви, ишсизлик каби қатламларга ажратади. Ижтимоий қабул қилинган ҳалол иш ҳаққини (қонуний) олиш усулларининг чекланиши, инфляция ва ижтимоий тартиб бузарликка олиб келади.
Ахлоқий-маънавий омиллар. Ҳозирги даврнинг жамиятда бир томондан маънавий ахлоқий даражанинг пасайиши бўлса, қадриятли, биринч навбатда ахлоқий хулқнинг бузилиши, бошқа томондан, жамиятнинг нейтрал муносабатларида девиант хулқ-атвор муносабатларида юзага келишига олиб келади.

Download 80.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling