4-мавзу: синф раҳбарининг ўҚув фаолияти самарадорлигини ошириш йўллари. ЎҚувчиларнинг билим сифатини ошириш ва синфда тартиб-интизомни мустаҳкамлаш


Ўсмирларда девиант ҳулқ-атворнинг олдини олишнинг асосий йўналишлари


Download 80.05 Kb.
bet9/13
Sana10.02.2023
Hajmi80.05 Kb.
#1186993
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
4-mavzu

Ўсмирларда девиант ҳулқ-атворнинг олдини олишнинг асосий йўналишлари. Турли девиант хулқ-атворнинг узлуксиз равишда ўсиши жамият олдига ижтимоий меъёрлардан оғишган хулқли ўсмирлар ва ёшлар билан олиб бориладиган ишларнинг шакл ва усулларини, технологияларини топиш вазифасини қўйган. Шу сабабли девиант ва делинквент хулқ-атворли ўсмирлар билан ишлашнинг икки асосий технологиялари, профилактик ва реабилитацион ишлар фан ва амалиётда кенг тарқалган.
Профилактика (олдини олиш)-ўсмирлар хулқ-атворида ижтимоий хулқий оғишганликнинг турли кўринишларига асосий сабаб бўлувчи шароитлардан огоҳлантириш, бартараф қилиш ёки нейтраллашга йўналтирилган давлат, жамиятнинг ижтимоий-тиббий ва ташкилий-тарбиявий чора-тадбирларининг йиғиндисидир. Ўсмирларда девиант хулқ-атворнинг олдини олишга қаратилган бир неча ёндашувлари мавжуд:
1.Ахборотли ёндошув. Бу ёндошув ижтимоий меъёрдан хулқий оғишганлик келиб чиқишида вояга етмаганлар (бу ижтимоий меъёрларни) билмасликлари туфайли уни ўз асосий йўналиши сифатида вояга етмаганларга бу меъёрларга риоя қилиш, ўз ҳуқуқ ва бурчлари ҳақида ахборот беришдан иборат.
2.Ижтимоий-профилактик ёндошув. Бундай асосий мақсад – негатив ҳолатларнинг сабаблари ва шароитларини аниқлаш, бартараф этиш, нейтраллашдан иборат.
3.Тиббий-биологик ёндошув. Бу ёндошувнинг моҳияти ижтимоий меъёрлардан оғишганликнинг олдини олишда тиббий-профилактик характердаги турли психик носоғлом шахсларга муносабат-биологик даражада бўлиши лозим. Агар инсонда психик (руҳий) ривожланиши, олдидан турли нуқсонлар бўлса, у ўз руҳий хусусиятларига асосан маънавий-ахлоқий меъёрларни бузиши мумкин. Бу ҳолатда инсонга уни ўзгартириб бўлмайдигандек қаралади. Ўсмирда бундай психик носоғломликни ўз вақтида аниқлаш жуда муҳимдир.
4. Ижтимоий-педагогик ёндошув. Бу ёндошув моҳияти ўсмирни девиантлик хулқ-атворидаги шахсий хусусиятларини қайта тиклаш ёки тўғрилашдан иборат. Айниқса, унинг ахлоқий-иродавий шахсий хусусиятларини қайта тарбиялаш шарт. Ўсмирларда, уларнинг иродавий хусусиятлари, хулқ-атворида қуйидагиларни шакллантириш лозим:
- ўз сўзи ва ишининг эгаси бўлиш;
- ўсмирнинг жиноятга бошловчи, жамиятга зарар етказиш каби иллатларга бўлган қизиқиш ва ҳаракатларини тўхтатиш;
- ҳозирги даврда муҳим бўлган масалалар билан банд қилиш;
- ҳуқуққа қарши бўлмаган, пухта ўйлаб чиқилган мақсадларни қўйиш.
Эркин бўлмаган инсон флюгерга ўхшайди, шамол қай тарафга эсса ўша томонга ўгирилади. Бундай инсондан ижтимоий меъёрларни бузиш, жиноятчиликни кутиш мумкин. Уни енгиллик билан алдаш, ўзгаларнинг сўзларига қулоқ солиши, ўзга ахлоқий қараш ва баҳоларга оғдириш осон. Ўзга ахлоқий қарашларга эргашиб, у ҳуқуқбузарлик ва аҳлоқсизлик хулқ-атворига эга бўлади. Бундай инсонларни тарбиялашда жамият томонидан унга эркинлик ва ҳуқуқларини бериб, уни ўз-ўзини бошқара олишга ўргатиш зарур.
5. Сакнцияларни қўллаш. Бу ёндошув моҳияти ҳуқуқбузарлик қилган инсонни жиноий қонунлар асосида жазолаш туради.
Бироқ, жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, бу самара бермайдиган ҳолат бўлиб, жамият томонидан қаттиқ санкция бўлиб ҳисобланади, халос. Шу сабабли ижтимоий оғишганлик сабабларини аниқлаш ва бартараф этишда бу фақатгина ёрдамчи восита бўлиб ҳисобланади.

Download 80.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling