4. Мавзу: Спортда шахсни тарбиялаш


Download 441.81 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/13
Sana18.06.2023
Hajmi441.81 Kb.
#1591699
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
4 maruza

Ҳиссий таъсирчанлик. Спортчини спорт мусобақаси жараѐнида унинг 
талабларига индивидуал мослашиш имкониятлари шаклланади. Бунда диа-
лектик алоқа юзага чиқади: фақат қобилият ва хулқ-атворни юқори 
даражадаги хилма-хиллиги натижасида ўзгарувчан шароитга мослашадиган 
спортчи мусобақанинг стресс ҳолати таъсирига чидамли бўлади. Бу эса 
ҳиссий таъ-сирчанликни, яъни кучсиз таъсирга ҳам етарли даражадаги 
тезликда ҳиссий сезгирликни талаб қилади. 
Хавотирлилик. Кучли нагрузкалар билан ажралиб турувчи даврий 
характерга эга бўлган спорт турларида юқори малакали спортчиларда паст 
малакали спортчиларга нисбатан хавотирлик даражаси паст эканлиги аниқ-
ланган. Спорт ўйинлари ва яккакураш турларида кўпроқ малакали 
спортчилар 
ўзларидаги 
тахмин 
қилиш 
қобилиятларини 
яхши 
ривожланганлиги боис тез-тез хавотирга тушадилар, чунки мусобақада 
уларни нима кутаѐтганлиги-ни аниқ тахмин қиладилар. Юқори хавотирлик 
субъектив жиҳатдан ѐқимсиз бўлса ҳам, муваффақиятли фаолиятга ҳар доим 
ҳам халақит беравермайди. 
Асабийлик. Бу ҳиссиѐт шахснинг хатти-ҳаракатидаги ҳиссий беқарор-
лик, ҳиссий жиҳатдан ташқи таъсирга жавоб бериш қобилияти, кўпроқ 
“хавотирли кутиш” ва қаршилик кўрсатиш реакцияси сифатида аниқланади. 
Қаршилик кўрсатиш реакцияси спортчини мураббий ѐки шерикларининг 
бирорта ҳам фикр-мулоҳазаларини қабул қилишни истамаслик ва 
ҳисоблашмасликда намоѐн бўлади. Кўпгина тадқиқотчилар юқори асабийлик 
даражасидаги спортчилар кўпроқ мусобақаларда ўзларини тута олмайдилар 
ва уларнинг натижалари барқарор бўлмайди, деб ҳисоблайдилар. 
Шуниси равшанки, спорт фаолиятининг муваффақияти қандайдир бир 
хислат билан эмас, балки кўп хислатлар билан белгиланади. Бу эса Ю.Ю. 
Палаймага қуйидаги хулосани чиқаришга имкон беради. Унинг фикрича, 
юқори экстраверсия ва асабийликка мойиллиги бўлган баскетболчилар 
командаси қарама-қарши психик хусусиятларга эга бўлган командага 
қараганда кўпроқ шиддатли ўйин кўрсатишлари лозим, бироқ улар ҳам 
стресс ҳолатида бундай ўйинларни кўрсата олмайдилар. 


Фаолиятни психик жиҳатдан бошқариб турадиган хусусиятлардан 
бири, бу хулқ-атворнинг қайишқоқлиги (пластиклиги) ҳисобланади. 
Спорт учрашувларининг низоли вазиятларида унинг қатнашчилари 
одатдаги ҳаракатларидан воз кечишлари лозимлигини, бу ҳолат муваффақият 
келтирмаслигини билишлари зарур. А.Ц.Пунининг фикрларига қараганда, 
турли хилдаги тактик кўникмалардан уддабуронлик билан фойдалана олиш 
спортчи фаолиятининг энг кучли томонларидан бири сифатида қаралиши 
лозим. Жуда зарур бўлганда ҳаракат характерини ўзгартира олмаслик 
инсоннинг қийин ҳолатдан чиқа олиш қобилияти йўқлигидан далолат беради. 
Фаолиятни ҳар хил турларида шахснинг турли хислатларини шакл-
ланиши учун шароитлар яратилади. Шу билан бирга, яна саралаб олиш 
омилларини (табиий ва махсус ташкил этилган) ҳам ҳисобга олиш зарур. 
Спорт ўйинлари ва яккакураш турларида спорт фаолияти тезкор 
вазифаларни ҳал қилишни ифодалайди ва у табиий шароитда ўтади. Бундай 
вазиятларда спортчи шахсининг маълум хусусиятларидан фойдаланиши 
лозим бўладики, унда спортчи рақиби билан жангда энг қулай хатти-
ҳаракатларни танлай билиши ва ундан унумли фойдаланиши учун имконият 
топиши лозим. 
В.С.Мерлин томонидан ўтказилган тадқиқот иши материаллари шуни 
тасдиқлайдики, темперамент-бу бир хислатни бошқаси томонидан ўзаро тўл-
дирилишининг кенг имконияти билан боғлиқ мураккаб тизимдир. Хислатлар-
нинг айнан шу ўзаро боғлиқлиги спортчини экстремал вазиятларга таъсир 
кўрсатишини аниқлаб беради. Темперамент спортчининг индивидуал 
усуллари шаклланишига бевосита таъсир қилади ва бир қатор тадқиқотларда 
кўрсатилганидек, айнан спортчи темпераментининг турли хислатлари инди-
видуал услуби ҳисобига бир хилда юқори натижаларга эришишлари мумкин. 
Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, ўтказилган тадқиқотларда юқори 
малакали боксчилар иштирок этганлар ва уларни икки гуруҳга ажратганлар. 
Биринчи гуруҳга юқори малакали спортчилар, иккинчи гуруҳга эса 1-
разрядли ва спорт усталари киритилган. Тадқиқотда тестлардан ташқари яна
бошқа методикалар ҳам қўлланилган. Унда хислатнинг қуйидаги 
кўрсаткичлари 
аниқланган: 
экстраверсия-интроверсия, 
қайишқоқлик-
кескинлик, ҳиссий таъсирчанлик. 
Биринчидан, экстраверсия-интроверсия кўрсаткичлари бўйича ҳар 
иккала гуруҳ ўзаро бир-бири билан боғлиқ, яъни темпераментнинг бу 
хислати уларда бир хилда намоѐн бўлади. Иккинчидан эса, ўрта малакали 
боксчиларда 
қайишқоқлик-кескинлик 
кўрсаткичлари 
экстраверсия-
интроверсия билан боғлиқ, бу нарса эса юқори малакали боксчиларда 
кузатилмаган. Уларда турли хислатларнинг қўшилганлигини кўриш мумкин. 
Юқори малакали боксчиларда турлича, аҳамияти жиҳатдан қарама-қарши 
бўлган 
темперамент 
хислатларини 
учратиш 
мумкин. 
Демак, 
темпераментнинг алоҳида хислатлари турли даражага эга боксчилар ўртасида 
кўринадиган фарқларни белгилаб бермас экан. Фақат ҳиссий таъсирчанлик 
бўйича ишончлилик фарқи бўлиб, бу кўрсаткич юқори малакали боксчиларда 
унча юқори эмас. 


Яккакураш турларидаги каби спорт ўйинларида ҳам шахс хислат-
ларининг фаолият жараѐнига шундай таъсир кўрсатиши аниқланган. Шу 
билан бирга, спорт ўйинларининг ўзига хослигини ҳам инобатга олиш керак. 
Асабийликнинг экстраверсия билан бирлиги ўзаро ҳаракатларни ташкил 
қилишда кўплаб ўйиндаги хатоликларга олиб келади. Бу эса кўпинча 
аффектив таъсир кўринишида фаолиятдан узилиб қолиш, вазиятлардан бош 
тортиш билан шартлашилган ҳолатда юзага чиқади. В.И. Румянцеванинг 
маълумотига кўра, асабийликни ўта экстравертлилик билан бирлиги асосан 
жамоада етакчилик вазифасини бажараѐтган спортчига салбий таъсир 
кўрсатади. Бундай ўйинчиларда рақибига ўта қўпол ҳужум қилиш, қўполлиги 
учун майдондан четлатилиши, аффектив узилишлар кўпинча ғалабага умид 
кам бўлган кескин ўйинларда юзага келади. Шу билан бирга, бундай 
спортчилар агар ўйин муваффақиятли кечаѐтган бўлса фаол, шиддат билан 
ҳаракат қилишга мойил бўладилар. 
Шахс тузилишини учинчи компоненти спорт фаолиятининг муваф-
фақиятини таъминлаб берувчи қобилиятлар тизимига киради ва уни имко-
ниятларини белгилаб беради. Қобилиятларнинг ривожланиши шахсни йўнал-
ганлиги ва унинг психодинамик хислатларига боғлиқ. 
Шахс тузилишини тўртинчи компоненти спортчининг ўз “Мен”и ва 
бошқарув тизими ҳисобланади. Ушбу компонент шахснинг ўзини ўзи англа-
шига тааллуқли бўлиб, фаолияти ва хулқ-атворини бошқаришни амалга 
оширади ва назорат қилади. 
Лекин, юқоридаги индивидуал хусусиятлардан ташқари яна типик 
хусусият ҳам мавжуд бўлиб, у биринчидан, типнинг ўзига хослигини (асаб 
тизимининг типи, темперамент типи) аниқласа, иккинчидан, маълум спорт 
мутахассислигини ҳам белгилаб беради. 
Шу билан бирга, фақат спортчиларга хос бўлган шахсни умумий 
хусусиятлари ҳам мавжуд. Шахс хислатлари учун кўпроқ характерли бўлган 
хусусиятлар қуйидагилар ҳисобланади: 
1. Мотивация тузилишида ахлоқий ва жамоавий интилишнинг индиви-
дуал характердаги интилишдан устунлиги; 
2. Юзага келадиган тўсиқлар ва қийинчиликларни енгишда сафарбар 
қилинган иродавий сифатларнинг хавотирлик ва ўзига ишонмаслик хусусият-
ларидан устунлиги; 
3. Психик барқарорлик ва ўзини ўзи назорат қилишнинг ҳиссий 
таъсирчанликдан устунлиги. 
Спортчилардаги етакчи бўлган бу шахс хислатлари уларни нафақат 
юқори натижаларга эришишлари, шу билан бирга, ҳар қандай экстремал 
вазиятларда ҳам намунавий хулқ-атворни намойиш этишлари учун имкон 
берадики, бу ҳолатни бошқа соҳа вакилларида камдан-кам ҳолатда учратиш 
мумкин. 
Айтиш жоизки, юқорида айтилган фикрлар спортчи шахсининг хусу-
сиятлари билан боғлиқ турли-туман муаммоларнинг тугаганлигини билдир-
майди. Бунда билдирилган фикрлар спортда муваффақиятга эришиш мотива-
цияси ва темперамент хислатларининг намоѐн бўлишига алоқадор бўлган 


масалаларга тааллуқли эди. Лекин, спортчининг иродавий сифатларининг 
шаклланиши ва ахлоқий сифатларининг ривожланиши ҳақида кўплаб спорт 
психологларининг илмий фикрларини келтиришимиз мумкин.
Характернинг шаклланиши учун инсоннинг шахсий фаоллиги, 
ижтимоий муҳит, фаолият хусусиятлари ва амалиѐти ҳал қилувчи аҳамиятга 
эгадир. Шу жумладан, спорт ва унинг маълум турлари ҳам характер 
хислатларининг шаклланишига таъсир кўрсатади. Рус психологларининг 
тадқиқотлари ҳам спорт фаолиятининг характерни тарбиялашдаги 
аҳамиятини очиб беради (П.А. Рудик, А.Ц.Пуни, О.А.Черникова, 
В.Г.Норакидзе, Н.А.Худадов ва бошқалар). 
Ҳар қандай жамиятда ҳам спорт шахснинг иродавий ва ахлоқий сифат-
ларини, юксак ижтимоий идеалларини тарбияловчи муҳим восита 
ҳисобланади. Спорт машғулотлари ва мусобақалари спортчида ирода кучини, 
мақсадга интилишни, фаоллик, ташаббускорликни, мардлик, жасурлик, 
ўзини тута билишни ва тартиб-интизомни шакллантиради. 
Бу хислатлар фақат спорт фаолиятида аниқланадими ѐки унда 
шаклланиб бўлиб, фаолиятнинг барча соҳаларида намоѐн бўладиган 
шахснинг характер хислатига айланадими? - деган саволни қўйиш мақсадга 
мувофиқ бўлади. Масалан, боксчи мусобақада фақат юксак, мукаммал 
иродавий сифатларга эга бўлган тақдирдагина ғалабага эришади. Спортчи 
сифатида боксчининг мукаммаллиги унинг мустаҳкам характерга эга 
инсонлигини билдиради. Бироқ, бу кўрсатилган характернинг иродавий 
хислатлари шахснинг умумий хислатлари ҳисобланишини англатадими? 
Бокс шахснинг тор доирадаги спорт фаолиятида, ўзига, бошқа одамларга, 
жамиятга муносабатини намоѐн қилувчи мукаммал характерга эга инсон 
сифатида шакллантирадими? Ёки бу ижобий, ахлоқий ва иродавий сифатлар 
фақат машғулотлар ва мусобақалар жараѐнида намоѐн бўладими? Бу 
ҳолатларни Д.Н. Узнадзе томонидан ишлаб чиқилган психологик кўрсатмада 
берилган характернинг муайян тушунчасига асосланган тадқиқотнинг 
психологик методлари ѐрдамида ўрганилган. 
Фаолият тузилиши кўрсатманинг умумий қонуниятларига бўйсунар 
экан, индивидуал тузилиш ҳам умумий, ҳам индивид учун ўзига хос 
кўрсатма қонуниятлари бирлигида шаклланади. 
Марказий омил сифатида шахснинг фаоллигини ташкиллаштирувчи ва 
юзага келтирувчи кўрсатма хусусияти шахс тузилишида ва унинг алоҳида 
компонентларида ўз изини қолдиради (билиш жараѐнлари, ҳиссиѐт, ирода ва 
бошқалар). Шунинг учун шахснинг хислатлари ва психик жараѐнларини 
ўрганишда кўрсатма тушунчасидан келиб чиқиш ва унда кўрсатманинг 
мазмуни ва тузилиши нисбатидан қараш лозим. 
Характер - шахснинг муҳим компонентларидан бири бўлиб, у 
ироданинг диспозицияси ҳисобланади. Иродавий ҳаракатнинг муваффақияти 
инди-виднинг мувофиқ ҳолати таъсири остида кўрсатманинг муҳимлигини 
кўрсатиш қобилиятига боғлиқ. “Биз характер деб атайдиган нарса аслида 
шахснинг 
диспозицион 
кўрсатмаси 
бўлиб, 
муайян 
кўрсатманинг 
муҳимлигини кўрсатиш қобилияти ҳисобланади” (Д.Н.Узнадзе). 


Характер нафақат ўзини назорат қилиш, қатъийлик, изчиллик, муста-
қилликни билдиради, шунингдек, у мотив тизими сифатида кўрсатма билан 
ҳам боғлиқ. Унинг ташкилий хислатлари йўналтириш тизимига асосланади. 
Шунинг учун характер яхлит, бир бутун таълим ҳисобланади. Характер 
табиатини аниқлаш учун унинг жиҳатларини кўриб чиқиш лозим: қайд 
қилинган кўрсатма ва эҳтиѐжлар, кўрсатманинг динамикаси ва шахс 
тузилиши. 
Тадқиқот жараѐнида характернинг динамикаси ва тузилишини ўрга-
нишни кўрсатманинг ѐзма ифодалаш методи асосида олиб бориш мумкин. 
Методиканинг натижалари орқали тасдиқланган кўрсатманинг белгиларида 
шахснинг муайян комплекс хислатлари акс этади, бу эса характер тузилиши 
бирлигини асоси ҳисобланади. Бу йўл билан аниқланган характер типлари 
(уйғунлик, низоли) характернинг формал-тузилишли шаклини белгилаб бера-
ди. Шахснинг мазмуний таърифи учун эса проектив методикалардан фойда-
ланиш лозим. 
В.Г.Норакидзе ўтказган тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, 
проектив методикалар орқали аниқланган характернинг “анатомияси” ва 
унинг компонентлари, шахснинг хулқ-атворини бир бутун ҳолда ташкил 
этган куч эса кўрсатма бўлиб, баъзи индивидлар ҳолатида бу хислатлар
ҳаракатнинг ўзига хослиги ва табиатини тадқиқ қилиш йўли билан аниқлаш 
мумкин. 
Спорт фаолиятининг спортчи характери шаклланишига таъсири муам-
моларини ҳал қилиш учун В.Г.Норакидзе клиник суҳбат ва биографик 
методдан, тематик апперцепция тести, йўналтирилган кўрсатманинг бир 
қанча тадқиқот методларидан (тасаввур ва идрок соҳасида), йўналтирилган 
кўрсатма ва импульсга бардош бериш эҳтиѐжи (ироданинг салбий 
томонларини тадқиқ қилиш) методлари ѐрдамида спортчи характерининг ҳам 
статик, ҳам динамик йўналишини ўрганган. Уларнинг орасидан қуйидаги-
ларни ажратиб кўрсатиш мумкин: 
1.Шахс фаолияти мотивлари (эҳтиѐжи, мақсади, интилиши). 
2.Ироданинг динамикаси, унинг ижобий ва салбий томонлари 
(импульснинг моҳияти). 
3.Характер тузилиши (уйғунлик, низоли). 
Спортчи шахси ва характерини шаклланишига спорт фаолиятининг 
таъсирини аниқлаш учун юқорида келтирилган психологик методлар 
ѐрдамида боксчилар, футболчилар ва гимнастикачиларда характернинг 
шаклланиш жараѐнлари ўрганилган. 
Бу каби тадқиқот ишларини М.Г.Амилахвари (гимнастикачилар билан), 
Г.Двали (футболчилар билан) ва В.Г.Норакидзелар (боксчилар билан) ҳам 
олиб боришган. 
Улар томонидан ўтказилган тадқиқот материаллари асосида айтиш 
мумкинки, спорт машғулотлари ва мусобақалар таъсирида спортчи харак-
терининг иродавий белгилари динамикаси тасвирини кўриш мумкин. 
Ушбу спорт турларининг ҳар бири спортчи шахсининг турли 
доираларда шаклланишига ўзига хос тарзда таъсир кўрсатишига қарамасдан, 


қуйидаги муайян боғлиқлик аниқланган: ҳар учала спорт тури вакилларида 
спорт стажи ошиши билан бирга берилган кўрсатмага мувофиқ низоли шахс 
учун характерли бўлган паст барқарорлик, ҳаддан ташқари таъсирчанлик 
аста-секин пасайиб борган ва шу билан бирга вазмин шахслар учун 
характерли бўлган жўшқинлик, барқарорлик, таъсирчанлик кўрсатмалари 
ўсиб борган. 
Г.Двалининг тадқиқот маълумотларига кўра, футбол билан энди 
шуғулланаѐтган спортчиларда турғунлик, қатъийлик, ўта чидамлилик каби 
кўрсатмаларга мойиллиги бор субъектлар кўпчиликни ташкил қилар экан.
Машғулотлар ва мусобақалар таъсири остида улардаги бу каби кўрсатмалар 
кейинчалик гармоник, одамлар учун характерли бўлган динамик, ўзгармас ва 
барқарор кўрсатмалар шаклланар экан. 
Бу жараѐн боксчиларда ҳам ўзига хос тарзда ўз ўрнига эга бўлиб, 
кўрсатма ѐш спортчиларда қайд этилган ҳолатларда катта стажга эга бўлган 
спортчиларга нисбатан юқори динамикага эга, лекин у кучсиз, пластик ва 
ўзгарувчан бўлиб, вариабеллик намоѐн бўлган, малакали спортчиларда эса 
қайд қилинган кўрсатма чидамлиликнинг динамиклиги, қўполлик, ўзгармас 
ва барқарорлик сифатида намоѐн бўлган. 
Ёш боксчилар 2-3 йиллик машғулотлардан кейин етарли даражада 
чидамли, динамик-қўполлик, ўзгармас ва барқарор кўрсатмаларни намоѐн 
қилишган. Малакали боксчиларда қайд этилган кўрсатмаларда деярли ўзга-
ришлар кузатилмаган, уларда фақат объектив ва кўрсатманинг таъсирчан-
лигини ҳамда эҳтиѐжларни бошқара олиш қобилияти кучайганлигини кўриш 
мумкин. Бунда эса мустаҳкам кўрсатма шаклланган, кучли таъсирга эга 
бўлган, лекин ўзини тута оладиган инсонни кўриш мумкин. 
Гимнастикачилар билан илмий тадқиқот ишларини олиб борган
М.Г.Амилахварининг маълумотларига кўра, гимнастикачиларнинг стажи 
ошиб боргани сари, кўрсатма турғун ва барқарор бўлиб боради, қўполлик 
даражаси эса ўсиб боради. Масалан, яқиндан бошлаб шуғулланаѐтган гим-
настикачиларнинг 50% да кучсиз динамика, пластиклик аниқланган бўлса, 
45% да динамик- қўпол, 5% да эса қўпол-турғунлик аниқланган. Кўп стажга 
эга бўлган гимнастикачиларнинг 71% да динамик қўполлик, барқарор 
кўрсатма аниқланган бўлса, қолган 29% гимнастикачиларда пластик-
динамик кўрсатма аниқланган. Шундай қилиб, бу ҳолатда малакали 
спортчилар учун ҳам, яқинда шуғулланишни бошлаган спортчилар учун ҳам 
динамик кўрсатма характерлидир, фақат у яқиндан бошлаб шуғулланаѐтган 
спортчиларда бироз кучсизроқ намоѐн бўлар экан. 
Демак, 
М.Г.Амилахвари, 
Г.Двали 
ва 
В.Г.Норакидзеларнинг 
тадқиқотлари асосида шуни таъкидлаш мумкинки, машғулот ва мусобақа 
жараѐнида кўрсатманинг турғунлик, ўзгарувчанлик, сустлик ва шу каби 
салбий белгилари анча камайиб, барқарор динамик кўрсатма шаклланар экан. 
Спорт фаолияти спортчи характерининг шаклланишига таъсир кўрса-
тишида мотивациянинг аҳамияти жуда катта бўлиб, у спорт фаолиятида 
инсонни нафақат спорт билан шуғулланишга ундайди, балки спорт машғу-
лотларига шахсий, субъектив мазмун ҳам беради. Турли спортчилар бир хил 


спорт тури билан шуғулланиш жараѐнида қийинлиги ва жадаллиги бир хил 
бўлган машқларда кўпинча турли хил мотивларга асосланадилар, шунинг 
учун ҳам уларнинг хулқ-атворини баҳолаш ҳам турлича бўлиши лозим. 
Шуни ҳам эътиборга олиш керакки, спортчиларнинг спорт билан 
шуғулланиш мотивлари мазмунига кўра турличадир. Спорт маҳоратининг 
ошиши жараѐнида улар ўзгарадилар, бошқа спортчилар ўз ҳаракатлари, 
муҳит таъсири остида, асосан, мақсадга йўналтирилган тарбиявий ишлар 
таъсирида бошқа мазмун касб этади.
А.Ц.Пуни махсус тадқиқотларга асосланиб, спорт фаолиятининг 
қуйидаги мотивларини аниқлади: 
1. Спорт билан шуғулланишнинг бошланғич давридаги мотивлар спорт 
фаолиятига киришга ундайди. Уларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
а) инсоннинг жисмоний фаолликка бўлган табиий эҳтиѐжига 
асосланган жисмоний машқларга бўлган ҳиссий қизиқиш мотиви;
б) жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш эҳтиѐжини 
қондиришга асосланган муқаррарлик мотиви;
в) бошқа бир қанча мотивлар.
Бошланғич даврда мотивлар учун умумий бўлган эҳтиѐжни етарли 
даражада тушунмаслик, мотивнинг аралашиб кетганлиги, чидамсизлик, 
ноаниқлик ва қониқишнинг турли усулларда ўзаро алмашинуви хусусиятлари 
ҳисобланади. 
2. Мотивнинг кейинчалик ривожланиши танлаган спорт тури билан 
мунтазам шуғулланиш, унда маълум ютуқларга эришиш, махсус билим ва 
кўникмаларнинг бойиши билан боғлиқ бўлади. 
Спорт 
психологи 
Ю.Ю.Палайманинг 
тадқиқотларида 
мутахассисликнинг бошланғич даврида спортчилар учун характерли бўлган 
13 та мотивлар ажратиб кўрсатилади: ахлоқий мотивлар (жамоавий, 
ватанпарварлик ва бошқалар), ўзини кўрсатиш, рақибга, мураббийга, 
томошабинларга бўлган муносабатлар мотиви, мусобақа мотиви, эстетик 
мотивлар, фаровонлик мотиви (моддий жиҳатдан таъминланишга интилиш, 
устунлик ва имтиѐз) ва бошқалар. 
Спорт фаолияти мотивлари якка ҳолда эмас, балки, ўзаро биргаликда 
алоқада ҳаракат қилиб, мотивлар бирлигини ташкил қилади. Бундай бирлик 
етакчи ва иккинчи даражали мотивлардан иборат. Масалан, 1-разрядли 
спортчиларда мотив икки мотивацион бирлик гуруҳига бўлинади: 
биринчиси, шартли равишда жамоавий деб аталиб, унда ижтимоий ва 
ахлоқий мотивлар етакчилик қилади, иккинчиси индивидуал бўлиб, бунда 
ўзини кўрсатиш ва ўз фикрини ифода этиш мотивлари етакчи ролни ўйнайди, 
жамоавий мотивлар эса иккинчи даражали мотив сифатида юзага чиқади. 
3. Спортчининг юқори спорт маҳорати даврига ўтиши билан илгариги 
мотивлар иккинчи даражага тушиб қолади. Спортчининг етакчи ҳаракати 
муваффақиятга эришиш мотивига айланади. Спортчи ниҳоятда кучли жисмо-
ний кучга, юқори психик кучланиш ҳолатига, рақибини, ўзини енгиш 
ҳиссига, асосийси эса, юқори спорт натижаларига эришишга бўлган 
эҳтиѐжларни ҳис қилади. 


Фаолиятнинг бошқа турлари билан таққослаганда юқори психик 
зўриқишни бартараф этиб бўлмайди, бусиз эса олдинги натижаларни 
қайтариш мумкин эмас. Шунинг учун ҳам спортчиларда юқори спорт 
маҳорати даврида нафақат ютуққа эришиш мотиви, шу билан бирга 
муваффақиятсизликка йўл қўймаслик мотиви ҳам шаклланади. Спортчининг 
ютуққа эришиш мотивининг долзарблигини оширадиган ҳар қандай ҳолат 
бир вақтнинг ўзида муваффақиятсизликдан қўрқишни ҳам юзага келтиради. 
Қандай мотив юзага чиқади, ютуққа эришиш ѐки муваффақиятсизликка йўл 
қўймаслик мотивими? Мусобақа ва ҳаѐтий тажриба таъсири остида юзага 
чиқадиган мақсадга эришиш имкониятини субъектив баҳолашга боғлиқдир. 
Шундай қилиб, фаолият мотивациясининг барқарор етакчи типи шаклланади. 
Ютуққа эришиш мотиви етакчи бўлган спортчилар паст хавотирли 
эканлиги, ўз олдига қўйган мақсадига эришишда қатъийлиги, ўз ҳаракатлари-
нинг тўғрилигига ишониши, мустақиллиги, рақобатга интилиши, ўз олдига 
қийин вазифаларни қўйиш ва уни ечишда юқори иродавий кучини кўрсата 
билиши билан характерланади. 
Муваффақиятсизликка йўл қўймаслик мотиви устун бўлган спортчилар 
хавотирли ва ўзига ишонмайдиган, мақсадга эришишда ўз фаолликларини 
кўрсатмасликка мойиллиги бор бўлиб, уларнинг ҳатти ҳаракатлари кўпинча 
ҳимоявий характерга эга бўлиб, улар кўпроқ ҳимояга эътибор қаратадилар ва 
қарши ҳужумда ҳаракат қиладилар. 
Бу хусусиятлар спортнинг яккакураш турларида кўпроқ намоѐн бўлади. 
Ютуққа эришиш мотиви етакчи бўлган спортчилар ҳужумкор хатти-ҳаракат-
ларни афзал кўрадилар: уларнинг ҳужумкор ҳаракатлари сони муваффақият-
сизликка йўл қўймаслик мотиви устун бўлган спортчиларга қараганда кўпроқ 
экан. 
Спорт психологиясининг яна бир муҳим муаммоларидан бири, спорт 
фаолиятини муваффақиятли бўлишининг қобилиятларга боғлиқлиги 
муаммоси ҳисобланади. Умумий психология курсида айтиб ўтилганидек, 
фаолиятнинг муваффақиятли бўлиши умумий ва махсус қобилиятларга 
боғлиқ. Умумий қобилиятлар фаолиятнинг барча турлари муваффақиятли 
бўлишига таъсир қилса, махсус қобилиятлар эса фақат алоҳида ва аниқ 
турларнинг муваффақиятли бўлишига таъсир этади. 
Етарли даражадаги юқори умумий қобилиятлар спортнинг ҳар хил 
турларида турлича махсус қобилиятларни шаклланишига ѐрдам беради. 
Масалан, спорт ўйинлари ва яккакураш турларида тезкор фикрлашнинг 
юқори даражада шаклланган бўлиши жуда муҳим ҳисобланади. У мусобақа 
жараѐнининг 
тез 
ўзгарувчанлик 
шароитида 
вазифаларни 
ечишни 
таъминлайди, бунда эса вазифани нафақат тўғри ечиш, шу билан бирга 
тезкорлик ҳам талаб қилинади. Шунинг учун ҳам фикрлашнинг асосий 
хусусияти тезкорлик ва аниқлик ҳисобланади. Спортнинг ушбу турларида 
спортчини фаолияти тезкор вазифани ечишда ҳаракатнинг узлуксиз 
занжирини эслатади. Ҳатто бир лаҳзалик тўхтаб олиш ҳам дам олиш 
ҳисобланмайди, бу ҳолат ҳозирги вазиятни таҳлил қилиш ва керакли 
ҳаракатларни танлаш учун фойдаланилади. А.В.Родионовнинг тадқиқот 


натижалари шуни кўрсатадики, спорт ўйинлари ва яккакураш турларида 
спортчиларнинг тезкор фикрлаши-нинг асосий хусусиятлари ўша вазиятдаги 
ҳолатларни тез аниқлаб олиш ва лозим бўлган ҳаракатларни кечиктирмай 
амалга ошириш қобилияти ҳисобланади. 
Спортнинг аниқ бир тури билан муваффақиятли шуғулланиш спортчи-
лардан маълум махсус қобилиятларнинг шаклланганлигини талаб қилади. 
Масалан, боксчи учун қатъийлик, чидамлилик, ўзини тута билиш, хавф-
хатарга тайѐр туриш каби психик хислатлар муҳим бўлса, гимнастикачилар 
учун эса эстетик ҳис, юқори ҳаракат мувофиқлиги ва бошқа психик 
хислатлар муҳим ҳисобланади. Спортчиларнинг ўзлари танлаган спорт 
турлари билан шуғулланишлари оқибатида, бир томондан уларнинг психик 
сифатлари ва махсус қобилиятларини ривожланишига олиб келса, иккинчи 
томондан юқори спорт натижаларига эришишларига ѐрдам беради. 
Спортнинг маълум турлари билан шуғулланиш жараѐнида махсус 
қобилиятларни шаклланиши объектив қонуниятларга асосланганлигини 
Т.Т.Жамгаров, В.А. Марищук ва бошқаларнинг тадқиқотлари натижаларида 
кўришимиз мумкин. Улар бир қатор методикалар ѐрдамида (бу тадқиқотлар 
баскетболчилар ва сузувчиларда ўтказилган) перцептив, фаразий (хаѐлий), 
сенсомотор, ақлий ва ҳиссий-иродавий соҳаларни ўрганганлар ва улардаги бу 
психик сифатларнинг фарқларини аниқлаганлар. Спортчиларнинг психик 
хусусиятларидаги бу фарқлар спорт турларининг спортчининг махсус 
қобилиятларига қўйиладиган турли талабларнинг ҳосили ҳисобланади. 
Атрофни ўраб турган оламга бўлган фаол муносабат инсонни асосий 
хусусиятларидан бири ҳисобланади. Инсон фаоллигининг намоѐн бўлиш 
шакллари турли тумандир. Унга одамларнинг кенг маънодаги фаолияти ва 
ҳаракатларини киритиш мумкин. Индивидларнинг аниқ фаолиятга фаол 
муносабатларининг барча турларини бирлаштирувчи умумий асос бўлиб 
ҳисобланадиган нарса, бу инсоннинг ҳаракатлари (кенг маънода) бўлиб, у ўз 
- ўзидан юзага келмайди. Бу конкрет асосга эга бўлган, мураккаб ижтимоий 
ва психофизиологик жараѐндир. Ҳар қандай фаолликнинг ривожланиш ва 
йўналтирувчи асоси унинг мотиви бўлиб, у ҳаракат ва фаолиятга туртки 
берувчи асос ҳисобланади. Суст мотивга эга бўлган одамдан ҳар қандай ишда 
катта самара кутиш мумкин эмас. 
Шуни айтиш жоизки, спортчиларнинг мотивацияси билан боғлиқ 
бўлган масалалар, уларни амалий жиҳатдан ечишга ҳаракат қилинган бўлса-
да, илмий нуқтаи назардан етарли даражада ишлаб чиқилмаган. Бу эса иккита 
сабаб билан боғлиқ бўлиб, биринчидан-психология фанида бу ҳолатни 
тушунишда ягоналикнинг йўқлиги бўлса, иккинчидан эса спортда мотив 
тушунчаси ирода, мақсадга интилиш, журъат, қатъийлик ва бошқа шу каби 
спортга оид тушунчалар сояси остида қолиб кетмоқда. Ваҳоланки, спортда 
мотивациянинг ўрни алоҳида намоѐн бўлади. 
Спортнинг олға қараб ривожланишида мотивация катта роль ўйнайди. 
Мотивация нафақат спортчи шахсининг асосий характеристикаси ва унинг 
олдига қўйилган мақсадга етакловчи ҳисобланади, шу билан бирга спорт 
фаолиятининг барча жараѐнларига таъсир ҳам кўрсатади. Мотивациянинг 


муҳим хусусияти, унинг тўғридан-тўғри спорт натижасига таъсир кўрсати-
шидир. Кучли рақобат шароитида бор кучини сарф қиладиган ва охир - 
оқибат олдига қўйган мақсадига эришишни фақатгина аниқ мотивга ва 
намоѐн бўладиган мотивацияга эга бўлган спортчидан кутиш мумкин. Шу 
нарса ҳам катта аҳамиятга эгаки, маълум бир спортчининг мотивацияси 
хусусиятларини билмасдан туриб, уни юқори натижаларга эришишга амалий 
жиҳатдан муваффақиятли тайѐрлаш мумкин эмас. Бу юқоридаги 
фикрларнинг барчаси шуни ифодалайдики, замонавий спортда спортчида 
юқори спорт натижаларига эришиш мотивациясини шакллантириш жуда ҳам 
муҳим аҳамият касб этади. 
Тадқиқотчилар томонидан ўтган асрнинг бошларидаѐқ мотив ҳақида 
фикрлар билдирилган. Уларни фикрига кўра, фаолиятнинг муваффақияти 
кўпроқ унга бўлган истакнинг характери, яъни инсонни у ѐки бу ҳаракатни 
бажаришига нима туртки бериши билан аниқланади. Шундан бери инсон-
нинг маълум бир режа асосида ҳаракат қилиши ѐки фаолият кўрсатмаслик 
ҳолатини мотив деб атай бошлаганлар.
Тадқиқотчиларни азалдан бу ҳолат қизиқтириб келади - инсоннинг у 
ѐки бу ҳаракатни бажаришига нима туртки беради, кўп йиллар давомида 
унинг фаоллигини (ўқиш, спорт билан шуғулланиш) нима бошқаради, 
баъзан эса унинг бутун ҳаѐтини (меҳнат ва илмий фаолияти, санъат) нима
белгилаб беради. Унинг фаоллиги моҳиятини тушуниш учун унинг 
сабабларини аниқ-лаш зарур, яъни ҳаракат, фаолият асосида ѐтадиган таъсир 
этувчи (қўзғатувчи) кучни очиш лозим. 
Инсонни ҳаѐтий фаоллиги асосида ѐтувчи қўзғатувчи кучнинг илмий 
таҳлилида ушбу ҳодисани интуитив фикрлашга кўплаб ҳаракатлар бўлди. 
Масалан, А.Эйнштейн 1918 йилда ўзининг “Илмий тадқиқот мотивлари” 
мақоласида одамларни илм билан шуғулланишларига нима туртки беришини 
аниқлашга ҳаракат қилган. 
Инсон фаолиятида мотив муаммосининг долзарблиги кўриниб турган-
лигига қарамасдан, ушбу ҳодисани илмий таҳлил қилишга бўлган ҳаракат 
ХХ асрнинг ўрталарига тўғри келади (К.Юнг ва И.Майер). Кейинчалик бу 
муаммо бўйича кўплаб ишлар олиб борилди, лекин муаммони тўлалигича 
ечишга эришиш имкони бўлмади, шу билан бирга бу ҳодисанинг моҳияти 
ҳақида ҳам аниқ тушунча йўқ. Чунки, мотив атамасида ўта кенг маънодаги 
тушунча қабул қилинади. Масалан, А.Н.Леонтьев бу ҳолатга қуйидагича изоҳ 
беради: “Бу ҳолат шундай таассурот қолдирадики, ҳозир мотив тушунчаси 
катта қопга айланиб қолган, унда турли хил буюмлар жойланган. Мотив ѐки 
мотив берадиган асослар ичида иштаҳа, таассурот, одатлар ва кўникмалар, 
истак, ҳиссиѐт, қизиқишлар ѐки бошқа аниқ мотивлар, масалан ҳузур қилиш, 
иззатталаблик кабилар билан номланади” [187-8]. 
Мотив тушунчаси доирасидаги ҳодиса ва жараѐнларни айнан бир хил 
деб қараш қуйидагича изоҳланади. Инсон мотивларни тушуниб етмаслиги 
мумкин, шунинг учун субъектив баҳо беришда (кўпроқ шу асосда хулоса 
чиқарилади) қўшимча омил мотив деб қабул қилинади, бунга ҳиссиѐтни 
мисол қилиб олиш мумкин. Масалан, спортчи машғулотга боришни 


хоҳламаяпти, биз эса бу вазиятда “уни хоҳиши йўқ” деб айтамиз ва хоҳишни 
мотив тушунчаси билан тенглаштирамиз. Аслини олганда эса хоҳиш - бу 
қўшимча омил бўлиб, ўша вазиятнинг субъектив кечинмасининг акс этиш 
ҳолатидир. Спортчини машғулотга бормаганлиги унинг чарчаганлиги, 
мураббий билан муносабатидаги салбий ҳолат ѐки бошқа қизиқарлироқ 
машғулот билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. Бошқача айтганда, инсонни 
хоҳиши бошқа, бу эса умуман бошқа нарсани мотив сифатида қабул қиламиз, 
аслида эса у сабаб эмас, оқибат ҳисобланади. 
Масаланинг чалкашлигига қарамасдан мотив тушунчасига учта аниқ
ифодаланган нуқтаи назарни кўрсатиш мумкин. Биринчи нуқтаи назар
вакиллари бўлган олимлар А.В.Петровский, Л.Б.Ительсон, К.К.Платонов ва 
бошқалар ушбу ҳодисани субъектнинг ички дунѐсига тегишли ҳодиса сифа-
тида қарайдилар. Кўпинча улар мотивни эҳтиѐж билан бир хил деб ҳисоблай-
дилар. Л.Б.Ительсон инсонни ишлашга мажбур қиладиган мотив 
овқатланишга бўлган эҳтиѐж ҳам бўлиши мумкин деб ҳисоблайди. 
К.К.Платонов мотив тушунчасини унга субъектив муносабат 
чегарасидан чиқмасдан бирмунча кенгайтирган ҳолда тасдиқлайдики, унинг 
фикрича, мотив - бу психик ҳодиса бўлиб, маълум бир фаолиятга хоҳиш 
пайдо бўлади ва мотив сифатида психик жараѐнлар ҳам, шахснинг хислат ва 
ҳолатлари ҳам иштирок этиши мумкин. Шуни ҳам айтиш керакки, бу 
таърифланишда ҳам мотив эҳтиѐж билан боғланмоқда. Замонавий инсон 
ҳаѐтида табиий эҳтиѐжлар (овқат, кийим) маънавий эҳтиѐжлар билан бирга 
муҳим рол ўйнайди. Лекин фақат эҳтиѐжни ўзи мақсадга йўналтирилган 
фаолликни ташкил этиш учун етарли бўлмайди. Бу эса субъектив эҳтиѐж 
кечинмаси билан боғлиқ бўлиб, у фақат инсон фаоллигига замин яратади, 
фаолликни ҳаракатга келтирмайди ва бошланғич йўналиш бермайди. 
Мотив тушунчасининг иккинчи нуқтаи назарига чет эл 
тадқиқотчилари асосланадилар. Уларнинг фикрига кўра, инсоннинг хоҳиши 
ички омиллар билан боғлиқ (масалан, эҳтиѐж) ѐки мукофот ва жазолаш каби 
ташқи омиллар ҳам бўлиши мумкин. Бу йўналишнинг тарафдорларидан 
бўлган С.Гранман қуйидагича фикр билдиради: “Мотивацияга қандай таъриф 
беришимиздан қатъий назар, уни ўрганиш бизни хатти-ҳаракатларимиз 
асосини кўзда тутади, шу асосда ички ва ташқи омиллар бизни бошқача эмас, 
балки худди шундай ҳаракат қилишга ишонтиради, хоҳиш туғдиради ва 
мажбур қилади”. Бунда дуализмга хос бўлган чет эл психологларининг фикр-
мулоҳазаларини кўриш мумкин. Улар инсон мотивациясини икки хил 
характерли эканлигини (объектив ѐки субъектив) қайд этиш билан 
чегараланиб қоладилар. Лекин бу ерда шундай чуқур методологик хато 
борки, бу эса инсонни бутун фаолиятини психик ва жисмонан тушунишни ва 
шу асосда келиб чиқадиган психофизик параллелизмни узилишига олиб 
келиши мумкин.
Мотив тушунчасини учинчи нуқтаи назари тарафдорлари 
субъектнинг ҳаѐтида унинг фаолияти предмети сифатида юзага чиқадиган 
эҳтиѐжнинг объектив нарса ва ҳодисаларга субъектив муносабатидан келиб 
чиқадилар. Бу ҳақда А.Н.Леонтьев шундай фикр билдиради: “Эҳтиѐж ўз-


ўзидан фаолиятнинг аниқ йўналишини белгилаши мумкин эмас. Эҳтиѐж 
фақат фаолият предмети сифатида ўзининг аниқ таърифини топади, у 
фаолиятда ўзини топиши лозим. Мадомики, эҳтиѐж предмети ўзининг аниқ 
таърифини топар экан, худди шу предмет фаолият мотивига айланади ва 
хоҳишни уйғотади” . 
А.Н.Леонтьев ўзининг бу мулоҳазаси билан мотивни субъектив 
доирадан инсонни ўраб турган предметлар доирасига киритишга ҳаракат 
қилган. Бу нуқтаи назар ҳам мотивнинг аниқ таърифини очиб бера олмайди, 
чунки А.Н.Леонтьевнинг фикрига кўра, мотив нафақат субъектда акс этган 
предмет, балки эҳтиѐж билан боғлиқ предмет, яъни зарурий предмет 
ҳисобланади. 
Биз бу фикрни С.Л.Рубинштейнда хам учратишимиз мумкин, у мотива-
цияни ички шароит билан ташқи шароитни боғликликда ифодалайди. Унинг 
фикрига кўра, мотивация «одамларнинг ҳаракатини ва фаолиятини «бахт»га 
(лаззат ва бошқалар) интилиш сифатидаги хоҳиш (мотив) белгиламайди, 
балки уларнинг фаолияти натижалари ва хоҳишлари орасидаги ўзаро нисбат 
уларнинг ҳаѐтдан оладиган «бахтини» белгилаб беради». 
Бошқа бир қатор тадқиқотчилар ҳам шунга яқин нуқтаи назарни 
билдирадилар (А.А.Степанов, Ю.Ю.Палайма). 
Агар мотив тушунчасининг моҳиятига билдирилган барча фикрлар 
чуқурроқ таҳлил килинса, учинчи йўналиш тарафдорлари бу ҳодисани 
тушунишда диалектик материализм нуқтаи назаридан келиб чиқиб фикр 
билдирганларини сезиш мумкин. Улар одамларнинг фаолияти, хатти-ҳара-
катларининг хоҳиши ва мотивацион асоси ҳақидаги саволга жавобни ички ва 
ташқи омилларни бир-бирига қарши қўйиш ва ажратишда эмас, балки 
диалектик бирликда кўрадилар. 
В.А.Демин инсон ҳаѐтида уни фаолиятининг мотиви сифатида юзага 
чикадиган нарсани очиб беришда катта хизмат килади. У С.Л.Рубинштейн, 
А.А.Степанов ва бошқаларнинг фикрларини нафақат тўлдирди ва шакллан-
тирди, шу билан бирга уларни аниқлаштирди. В.А.Демин мотивация 
таҳлилига ахборот жараѐнлари нуқтаи назаридан ѐндашади, чунки 
одамларнинг ҳаѐтий фаолияти асосини ахборотни қабул қилиш, қайта 
ишлаш, сақлаш ва узатиш ташкил қилиш тушунилади.
«Субъект-объект» классик схемаси бўйича тахлил килинганда шуни 
кўриш мумкинки, агар тажрибага асосланмасдан схемадаги уни ташкил 
этувчи аъзолардан бири чиқариб ташланса, мотив тушунчасини аниқлашга 
бўлган барча ҳаракатлар беҳуда кетади. Мотив-бу субъект ва объект ўртасида 
ўрнатиладиган алоқа асосида намоѐн бўладиган ҳолатдир. Шу билан бирга, 
бу алоқаларнинг муҳим хусусиятлари шундаки, улар фаолиятнинг у ѐки бу 
шаклига тегишли ва шунинг учун субъект учун мазмуний характер касб 
этади, яъни улар субъект учун ахборот берувчи алоқа сифатида хизмат 
қилади, деб айтиш мумкин бўлади. В.А.Деминнинг фикрича, мотивни жами 
субъект-объектнинг ахборот алоқалари сифатида субъектни воқеликка 
бўлган фаол муносабатларининг барчаси фалсафий характерни ташкил 
қилади, чунки уни махсус изоҳ ва аниқлаштиришсиз тушуниш қийин бўлади. 


Дарҳақиқат, ҳар қандай инсон ахборот жараѐнлари орқали атроф олам 
билан боғланади. Бироқ, бу алоқаларнинг барчаси ҳам индивид учун 
аҳамиятли эмас. Улар қачон шундай аҳамиятга эга бўлади? Қачонки улар 
субъектнинг эҳтиѐжига, унинг қониқиш олиш предметига ва энг муҳими, 
унинг имкониятларига (соғлиғи, жисмоний сифатлари, малака, кўникма ва 
бошқалар) боғлиқ бўлганда муҳим аҳамият касб этади. Инсон учун эҳтиѐж 
одатий ҳол, лекин улар фақат фаолиятга замин бўлиб ҳисобланади. Мотив 
эса субъектнинг ўз эхтиѐжларидаги имкониятлари ва муайян фаолият 
хусусиятларининг боғланишлари асосида юзага келади. Ушбу боғланишлар 
натижасида у ѐки бу мотивацион кўрсатма шаклланади.
Юқоридаги фикрларга спорт фаолиятидан қуйидаги мисолни келтириш 
ўринли бўлади. Спортнинг жамоавий турида бу ҳодисани яққол кўриш мум-
кин. Кўпинча ўйин олдидан (асосан рақиб жамоа кучли бўлса) мураббий 
жамоанинг жанговор ҳолатини (кайфиятини) кўтариш мақсадида жамоадаги 
мотивни кучайтириш учун суҳбат ўтказади. Бироқ бу тадбирни ўз ишини 
яхши, чуқур билган ҳолда ўтказиш жуда муҳим, лекин шуни ҳам тушуниш 
керакки, мотивнинг юзага келиши учрашув жараѐнида юз беради ва 
шаклланади. Худди шу жараѐнда спортчининг имкониятлари ва эҳтиѐжининг 
ўзаро боғлиқлиги тўлиқ намоѐн бўлади, яъни у ѐки бу мотив юзага чиқади. 
Бир вазиятда жамоанинг кучига куч қўшилганини ва мўъжиза кўрсатганига 
гувоҳ бўлсак, бошқа бир ҳолатда эса биринчи ҳолатнинг тескарисини, яъни 
жамоа ўйинининг барбод бўлганини кўриш мумкин. Мотивнинг юзага келиш 
жараѐни динамик ҳолатда бўлиб, у субъект-объект алоқалари асосида кечади 
ва фаолият орқали спортчини атрофдаги воқелик билан бирлаштиради ва 
унинг характерини ҳамда фаоллигини белгилаб беради.
Шу ўринда икки «фаолият мотивацияси» ва «ҳаракат мотиви» тушун-
чалари ҳақида тўхталиб ўтиш лозим. Бу икки тушунчаларда психологик 
механизмларнинг умумийлигига қарамасдан, инсон фаоллигини юзага чиқа-
рувчи бу ҳолатларнинг орасида бирмунча фарқ бор. Мотивация фаолиятнинг 
кенг даражадаги «пружинаси» ҳисобланади, яъни спортчи узоқ йиллар бир 
спорт тури билан шуғулланишга, юқори натижаларга эришишда барча 
қийинчиликларга чидашга туртки беради. И.А.Джидарьяннинг фикрига кўра 
«Инсоннинг ҳар қандай фаолияти бирон бир ҳаракатларини амалга ошиши 
зарурий талаблар, ички муҳитни ўзгарувчан шароитларида аниқ акс этиши 
натижасида аниқланади ва фаолият субъекти сифатида шахсни ўзининг ички 
интилишлари ва психологик имкониятлари натижасида ўзгаради. Мотивация 
шахсни 
хатти-ҳаракатининг 
ички 
ва 
ташқи 
омилларини 
ўзаро 
боғлиқлигининг мураккаб механизми бўлиб, фаолиятнинг туғилиши, 
йўналиши ва шу билан бирга амалга оширишнинг аниқ шакллари ва 
усуллари сифатида юзага чиқади». 
И.А.Джидарьяннинг 
фикрига 
асосан 
«спорт 
фаолиятининг 
мотивацияси» тушунчасига қуйидагича изох бериш мумкин: «Мотивация-бу 
спортчи шахсининг ўзига хос ҳолати бўлиб, ўзининг эҳтиѐж ва 
имкониятларини спорт фаолияти предмети билан ўзаро боғлиқлиги 


натижасида ўша вақтдаги спорт натижасини юқори даражасига эришиш 
мақсадини амалга ошириш асосида намоѐн бўлади».
Албатта, бу таъриф мотивация тушунчаси тўғрисидаги якуний хулоса 
эмас, унинг моҳияти эса спортчини юқори спорт натижасига интилишига 
нима туртки беришининг сабаби тўғрисида спорт мутахассисларига 
йўлланма бериш билан изоҳланади. 
Мотивлар мотивация феноменини тушунишда аҳамиятга эга ҳисоб-
ланади, гарчи одамлар буни англамасаларда, лекин чуқур хавотирланадилар. 
Мотивация ҳолати доимо маълум ҳиссий маънога эга бўлади. Субъектнинг 
эҳтиѐжи, унинг имкониятлари маълум бир фаолиятнинг талабларига мос 
келса, унда шу фаолият предметини эгаллаш туйғуси намоѐн бўлади. 
Спортда бу ҳолат спортчининг маълум спорт натижасига эришишини англаб 
етишида кўринади. 
Шу билан бирга фаолият алоҳида ҳаракатлардан ташкил топади. Маса-
лан, курашчининг фаолияти ўзида ҳужум ва ҳимоя ҳаракатларини, мусобақа 
курашини ва бошқа ҳаракатларни амалга оширишда қўзғатувчи сифатида 
унинг мотиви олдинга чиқади, мотив ва мотивация каби субъект-объектнинг 
алоқаси асосида юзага чиқади, лекин бу алоқалар жуда қисқа йўналишга эга 
бўлиши мумкин. И.А.Джидарьян бу ҳақда шундай фикр билдиради: 
“Мотивациядан фарқли ўлароқ, мотив унча катта аҳамиятга эга эмас. Унда 
аслида психологик мазмун, аниқроқ айтганда бутун ҳаракатда мотивация 
жараѐни айланаѐтган ички ҳолат қайд этилади. Мотив - бу шахснинг ички 
ҳолати бўлиб, ўша вақт мобайнида унинг ҳаракатларини йўналтириши, 
кучлантиришини аниқлаб беради”. 
Бошқача айтганда, мотив етакчи эҳтиѐжларнинг ўзаро нисбатини 
аниқлаш базасида фаолият предметининг ўзидан эмас, балки уни 
бирлаштириб турадиган бирлигида намоѐн бўлади. Фаолият предмети доимо 
алоҳида қисм, элементлардан ташкил топган бўлиб, уларсиз якуний натижа 
бўлиши мумкин эмас. Масалан, спортда олдинги мусобақаларда ғалаба 
қозонмасдан туриб, финал ўйинида ғалаба қозониб бўлмайди. Шунинг учун 
финал ўйинидаги натижа олдин кўрсатилган натижалар билан тўлдирилади. 
Мотивациянинг шаклланиш жараѐни бироз мураккаб, чунки фаолият 
предметига кирувчи субъект-объектнинг алоқасини бутун комплексини 
қамраб олади. Лекин шуни унутмаслик лозимки, мотивация ва мотив ўзаро 
боғланган психик категория ҳисобланади. 
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, “мотив” ва “мақсад” тушунчалари 
ўртасидаги фарқ ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Чунки мотивлар онгли бошқа-
рилмайди, бу вақтда эса мақсад онгли равишда бошқарилади. Бу хусусда 
А.Н.Леонтьев қуйидаги фикрни билдиради: “...мотивларни онгли мақсад ва 
ниятлардан ажрата олиш керак, мотивлар “мақсад ортида туради” ва 
мақсадга эришишга туртки бўлади”. Бу тушунчанинг муҳимлиги шундаки, 
мураббий ўзининг амалий фаолиятида спортчидаги барқарор мақсадли 
кўрсатмани шакллантиришга катта куч сарфлайди. Бу вазифани 
муваффақиятли амалга ошириш учун мақсадли тарбия механизмларини аниқ 
тасаввур қилиш лозим. Мотивация вазият, ҳолат сифатида юзага чиқади, 


бунда эса мақсад шаклланади, агар мураббий ўз ўқувчисининг мотивация 
хусусиятларини яхши билмаса, шогирдида барқарор мақсадли кўрсатмани 
шакллантиришда қийинчиликка дуч келади.

Download 441.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling