4-Мавзу. Талаб ва таклифнинг ўзаро таъсири: бозор мувозанати


Download 1.32 Mb.
bet4/5
Sana09.02.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1181237
1   2   3   4   5
Bog'liq
4-мавзу. Бозор мувозанати

Агар талаб ва таклиф бир вақтда ўзгарса бозор мувозанатига қандай таъсир кўрсатади? Талаб ва таклиф тескари йўналишда ўзгаришининг иккита ҳолатини ажратиб кўрсатиш мумкин. Фараз қилайлик, таклиф ошиб, талаб қисқармоқда. Бу ҳолатда нарх пасайиши билан боғлиқ иккита самара қўшилиб кетади: таклифнинг ошиши бозордаги маҳсулот ҳажмини кўпайишига олиб келиб, нархни арзонлаштирса, талабнинг қисқариши ҳам маҳсулот нархининг пасайишига таъсир кўрсатади. Натижада талаб ва таклиф чизиқлари олдинги мувозанат ҳолатидан анча пастда кесишади ва янги мувозанатга эришилади.

  • Q
  • S1
  • P
  • S
  • E1
  • P*e
  • E
  • E*
  • D
  • Pe
  • P1
  • Qe
  • Q*e
  • Q1
  • D
  • Таклифнинг ошиши ва талабнинг қисқариши оқибатлари
  • Иккинчи кутиладиган ҳолат – бу таклиф қисқариб, талаб ошадиган вазиятдир. Бунда нарх кўтарилиши билан боғлиқ иккита самарани кузатиш мумкин: талабнинг ошиши нархнинг кўтарилишига олиб келса, таклифнинг қисқариши ҳам товар танқислигини вужудга келтириб, нархни оширади .
  • Q
  • S
  • P
  • S1
  • E1
  • Pe
  • E*
  • E
  • D1
  • P*e
  • P1
  • Q*e
  • Qe
  • Q1
  • D
  • Талабнинг ошиши ва таклифнинг қисқариши оқибатлари

3. Талаб ва таклиф механизмлари баъзан истеъмолчилар, баъзан эса ишлаб чиқарувчилар манфаатларига зиён етказадиган адолатсиз нархларнинг шаклланишига сабаб бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда давлат қонунчилик орқали нархларнинг юқори ва қуйи чегараларини ўрнатиши орқали бозорга таъсир ўтказиши мумкин. Нархларнинг юқори чегараси – бу қонуний асосда мувозанатли нархдан пастда ўрнатилган максимал нарх бўлиб, у сотувчиларга товарни сотиш учун сўраланадиган нархларнинг энг юқори чегарасини белгилаб қўяди. Нархларнинг юқори чегараси истеъмолчиларни биринчи даражали зарурий товарлар ва хизматлар билан минимал даражада таъминлашга имкон яратади. Агар нархлар бозордаги талаб ва таклиф нисбати асосида эркин ўрнатилганда, айрим тоифадаги истеъмолчилар бу товарлар ва хизматларни харид этиш имкониятига эга бўлмасди. Бунга мисол тариқасида буханка нон ва жамоат транспорти (метро ва автобус) чиптаси нархининг давлат томонидан чегаралаб турилишини келтириш мумкин. Максимал нархларнинг киритилиши бозорда тақчилликнинг юзага келишига сабаб бўлиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун давлат ўзининг буфер захирасидан бозорга маҳсулот ташлаб туриши ёки истеъмолни меъёрлаши (карточка орқали) талаб қилинади.

  • P
  • S
  • D
  • E
  • Pe
  • Q
  • 0
  • Qe
  • Ортиқча талаб (дефицит)
  • Pmax
  • Qs
  • Qd

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling