4-Мавзу. Талаб ва таклифнинг ўзаро таъсири: бозор мувозанати


Гуручнинг нархи 3400 сўм/кг. бўлганда талаб ҳажми таклиф ҳажмига тенг. Бу нархда гуруч танқислиги ҳам, ортиқча гуруч таклифи ҳам кузатилмайди. Бозор мувозанат ҳолатига эришади


Download 1.32 Mb.
bet2/5
Sana09.02.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1181237
1   2   3   4   5
Bog'liq
4-мавзу. Бозор мувозанати

Гуручнинг нархи 3400 сўм/кг. бўлганда талаб ҳажми таклиф ҳажмига тенг. Бу нархда гуруч танқислиги ҳам, ортиқча гуруч таклифи ҳам кузатилмайди. Бозор мувозанат ҳолатига эришади.

  • P
  • S
  • D
  • E
  • Pe
  • Q
  • 0
  • Qe
  • Ортиқча таклиф
  • Ортиқча талаб (дефицит)
  • P1
  • P2
  • Q1
  • Q2

Талаб ва таклифни график ёрдамида таҳлил этиш қуйидаги хулосаларни чиқаришга ёрдам беради. Мувозанатли нархдан (3400 сўм/кг.) юқори ҳар қандай нархда ортиқча таклиф ҳажми сотувчилар томонидан туриб қолган товарни тезроқ сотиш учун рақобатлашиш натижасида нархларнинг пасайишига олиб келади. Нархларнинг пасайиши истеъмолчиларни кўпроқ маҳсулот харид қилишга рағбатлантиради ва бозордаги ортиқча гуруч миқдорининг йўқолишига олиб келади. Бу ҳолат токи талаб ва таклиф ҳажми тенглашиб, бозорда мувозанат ўрнатилгунга қадар давом этади. Мувозанатли нархдан қуйи бўлган ҳар қандай нархда тақчил бўлган товарни қўлга киритиш учун истеъмолчилар ўртасидаги рақобат кураши нархнинг кўтарилишига олиб келади. Нархнинг кўтарилиши ишлаб чиқарувчиларни таклиф ҳажмини оширишга рағбатлантиради. Натижада бозордаги тақчиллик йўқолиб, бозор яна қайтадан мувозанат ҳолатига интилади.

Мувозанатли нарх – бу шундай нархки, бунда талаб ҳажми ҳар доим таклиф ҳажмига тенг ва бу ҳажм мувозанатли ҳажм деб аталади. Мувозанат нуқтасида Pe = Pd = Ps Бу ерда, Pe – мувозанатли нарх; Pd – талаб нархи; Ps – таклиф нархи. Мувозанатли нархда Qe = Qs = Qd Бу ерда, Qe – мувозанатли ҳажм; Qs – таклиф ҳажми; Qd – талаб ҳажми.

Олдинги мавзуда таъкидлаганимиздек, талаб ва таклиф товарнинг ўз нархи ёки бошқа омиллар таъсирида ўзгариши мумкин. Дастлаб таклиф ҳажмини ўзгармас (const.) деб қабул қилинган ҳолда талабдаги ўзгаришларнинг бозор мувозанатига таъсирини кўриб чиқамиз. Фараз қилайлик, талаб ҳажми ошди. Бу бозор нархи ҳамда мувозанатига қандай таъсир кўрсатади? Бошқа омиллар ўзгармаган ҳолатда талабнинг ошиши, товар нархининг кўтарилишига ва талаб ҳажмининг ошишига олиб келади. Бунда талаб ва таклиф чизиқларининг янги кесишиш нуқтаси (мувозанат нуқтаси) олдинги ҳолатдан юқорида бўлади.

  • 2. Талаб ва таклифнинг ўзгариши

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling