4 соат “Кимёвий ишлаб чиқариш энерготехнологиялари ” фанининг келиб чиқиши ва ривожланиши
Download 171 Kb.
|
Кимёвий ишлаб чиқариш энерготехнологиялари
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Физик ва кимёвий ёниш
Ёниш жараёни назарияси
Ёниш бу - ёқилғининг оксидловчи билан бўладиган мураккаб физик кимёвий таьсирлашув жараёни бўлиб, унинг натижасида жадал суратда иссиқлик ажралиб чиқиб хароратнинг кескин ошиши кузатилади. Агар ёқилги ва оксидловчи бир хил фазада бўлса гомоген ёниш дейилади, агар улар турли фазада бўлса гетероген ёниш дейилади. Гомоген ёнишда ёниш тезлиги хар қандай кимёвий реакциядаги сингари реакцияга киришаётган модда концентрациясига ,хароратга ва босимга боғлиқдир. Массалар таьсири қонунига асосан реакция тезлиги оксидловчи ва ёқилғи концентрацияси кўпайтмасига пропорцианалдир. w=kCА CВ Бунда k=тезлик константаси, реакция тезлиги босимнинг п даражасига тўғри пропорцианалдир. п - реакция тартиби бўлиб, реакцияга киришётган молекулалар сонини белгилайди. Хамма молекулалар хам бирдан ёнмайди, аввало молекулалараро боғни узиш кучига эга энергияли молекулалар ёнади. Бу энергия Е активланиш энергиясидан катта бўлиши керак. Ёниш занжир реакция бўлиб О,Н ва ОН фаол марказлардир. Занжир реакциянинг оддий реакциялардан фарқи унинг портлаш билан кетишдир. Лёкин ёнишда реогентларнинг аралашиш тезлиги катта роль ўйнайди. У эса занжир реакцияда анча сёкин содир бўлади. Ёқилғининг тўла ёниш τn вақти икки қисмдан иборат. τn = τφ + τх τφ - ёқилғи ва оксидловчи молекулалари тўқнашишига кетган вақт (физик босқич). τх - кимёвий реакция содир бўлиш вақти (кимёвий босқич). 4. Физик ва кимёвий ёниш. Ушбу вақтлар нисбатига кўра диффузияли ва кинетик ёниш сохалари мавжуд. Агарда τφ +<< τх бўлса, унда ёниш кинетик сохада, агарда τφ >> τх бўлса диффузия ёниш сохасида рўй беради. Кинетик ёниш газ ва оксидловчи ёниш камерасига киргунча аралаштирилса юз беради. Диффузиал ёниш еса уни ёниш камерасида аралашса юз беради. Гетероген ёнишда қаттиқ ёниш чегарасида адсорбция ходисаси юз беради, у ерда таьсирлашётган моддалар концентрацияси камайиб реакция махсулоти кўпаяди. Реакция тезлиги температура, босим ва моддалар концентрациясидан ташқари балки ёқилғи ўлчамига, оксидловчининг диффузияланиш тезлигига боғлиқ. Суюқ ёқилғи ёнганда унинг буғланиши катта ахамиятга эга. Суюқ ёқилғининг қайнаш харорати, алангаланиш хароратидан анча паст бўлади. Шунинг учун у олдин буғланади сўнг ёнади ва у ёниш юзасига хам боғлиқ. Шунинг учун у пуркалганда ёки сачратилганда кўп марта ортиб кетади. Download 171 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling