4 соат “Кимёвий ишлаб чиқариш энерготехнологиялари ” фанининг келиб чиқиши ва ривожланиши
Download 171 Kb.
|
Кимёвий ишлаб чиқариш энерготехнологиялари
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.1. Энергетик баланс
4. Термодинамиканинг биринчи қонуни.
Термодинамиканинг биринчи қонуни энергиянинг ўзгариши ва сақланиш қонунининг айрим ифодасидир. Термодинамик техник тизимга иссиқлик шаклида узатиладиган энергиянинг миқдори унинг энергиясини ўзгартириш ва шу жисм томонидан ташқи ишнинг бажариши учун сарф бўлади. Q = ∆E + L Q – жисмга берилган иссиқлик шаклидаги энергия. ∆Е – ишчи жисм энергиясининг кўпайиши. L – ишчи жисмнинг ташқи мухит кучига қарши бажарган иши. Ишчи жисм ички энергияси Е ташқи ва ички энергияниниг йиғиндисидан иборат. Е = Ет + Иич Ет – ишчи жисимнинг ташқи энергияси унинг потенциал ва кинетик энергиясининг йиғиндисига тенг. Иич – ишчи жисимнинг ички энергия эса зарраларнинг харакат ва боғланиш кучи билан улчанади хамда заррачаларнинг кинетик ва потенциал энергияларининг йиғиндисига тенг. Ўрганилаётган термодинамик тизим бошқа тизимлар билан модда алмашмаси ёпиқ тизим дейилади. Бу холда ишчи жисимнинг массаси силжимаслиги натижасида унинг ташқи кинетик энергияси ўзгармас сон бўлиб, термодинамиканинг биринчи қонуни Q = ∆U + L L – m кг ишчи жисим учун кенгайиш сиғими иши,Ж. Энталпия ишчи жисимнинг термодинамик холатининг функцияси бўлиб Н билан белгиланади. Унда термодинамиканинг биринчи – қонуни; δQ = δH – vdр Изобар жараёнда p = const. vdp = 0 у холда δQр = δH яъни, изобар жараёнда ишчи жисимга иссиқлик шаклида берилган энергиянинг миқдори унинг энтальпиясини ўзгаришига тенг. Очиқ термодинамик тизим деб – бошқа тизимлар билан модда алмашинуви амалга ошадиган тизимга айтилади. 1.1. Энергетик баланс Термодинамиканинг асосий коидаларининг айримларини кенг таркалган технологик жараён-буғлатиш (1-1 расм) мисолида изохлаб бериш мумкин. Бўғланиш энергия оқимлари:
Аппаратга Т1 температурада келтирилган иссиклик микдори Q1 ва буғлантирилаетган модда буғлари билан олиб кетилаетган Т2 температурадаги (масалан: сув бўғлари билан) иссиклик микдори Q2. Бундан ташкари маълум миқдордаги иссиклик атроф мухитда йўқолади (Qn – иссиклик йўқотмаси). Термодинамиканинг биринчи конунига кура: (1.1) тенгламаси – бўғланишнинг энергетик балансининг тенгламасидир. Агарда иссиклик йукотмаларини хисобга олмасак яъни Qn 1, у холда микдорини энергия сарфиёти дейилади. Бу атама жиддиймас. Термодинамиканинг биринчи конунига мувофик энергия сарфланмайди, балки бир куринишдан бошкага утади. Ушбу холатда энергия иссиклик олиб келувчи Q1 келтирилиши натижасида сув буғи энергиясига утди яъни иккиламчи иссиклик Q2 пайдо булди, уни кандайдир фойдали максадларга ишлатиш мумкин. Шунинг учун Q1ни «келтирилган энергия», Q2ни эса «олиб кетилган» (ажратиб чиккан) «энергия» деб аташ тугрирок булади. Купинча шунингдек энергия йукотмаси тушунчасини ишлатишади. Аммо бу юкорида айтилганларга кура аник эмас. Айрим холларда системадан олиб кетилган энергия окимларини олдиндан фойдаланиб булмаслиги маълумлигини белгилашда фойдаланиш мумкин. Ушбу холда иссиклик йукотмасига изоляция оркали атроф мухитга Qn иссиклиги йукотмаси, шунингдек бир жойдан иккинчи жойга насос оркали газ ва суюкликларни хайдаш билан боглик йукотмалар киради. Охирги холда насосга келтирилган энергия трубапроводни киздиришга сарфланади ва сунгра атроф мухитга таркалади. Агар Q2 фойдаланилмаса, уни купинча «иссиклик йукотмаси»га киритадилар. Шундай килиб, «энергия йукотмалари» деганда техник системада фойдаланилмайдиган энергияни тушуниш керак (масалан, у ишлатишга ярамайдиган шаклга утади). |
ma'muriyatiga murojaat qiling