4 соат “Кимёвий ишлаб чиқариш энерготехнологиялари ” фанининг келиб чиқиши ва ривожланиши
«Кимёвий ишлаб чикариш энерготехнологиялари»»
Download 171 Kb.
|
Кимёвий ишлаб чиқариш энерготехнологиялари
«Кимёвий ишлаб чикариш энерготехнологиялари»» фанининг мазмуни ва моҳияти
Бу курснинг максади кимёвий технологияда энергияни тежашнинг назарий асосларини ва усулларини ёритиб бериш, талабаларни бу усулларни қуллашни амалий натижалари билан таништиришдан иборат. Энерготехнолгия курсининг асосий максади бўлажак бакалавр мутахассисларга иссиқлик техникаси хамда, энерготехналогиянинг назарий асосларини ўргатиш. Кимёсаноатида қўлланиладиган печ ва қурилмаларнинг тузилиши, ишлаш тартиби хақида тушунча берищ, ёқилғи ёниш жараёни, моддий ва иссиқлик балансларини тузиш, энергатехналогик тизимлар ва энергетик балансларнинг тахлили бўйича етарлича билим ва кўникмалар беришдир. “Энерготехнология” фанининг зиммасида – бўлажак мутахассисларга техналогик объектларда иссиқликни генерация қилиш, энерготехналогик комбинациялаш, иссиқлик схемаларини мувофиқлаштириш, иккиламчи энергия ресурсларидан тўғри фойдаланиш жараёнларининг энергетик эффектини бахолаш ва иссиқлик йўқолишини камайтириш каби вазифалар мавжуд. Ушбу курсни ўрганш асосан физика, амалий математика, ноорганик, органик ва физикавий кимёвий техналогиянинг жараёнлари иа ускуналари каби умумтехник фанларга таянади. Энергияни тежаш масаласини ечишнинг илмий асосларини термодинамика (энергиянинг айланишини урганадиган фан) аниқроғи термодинамик анализ беради. Унинг мазмуни термодинамиканинг иккала қонунларидан келиб чиқади. Тахлил усуллари эса техникавий термонидамика адабиётларида батафсил ёритилган. Одатда мухандис-технолог махсулотни максимал чиқишини ёки махсулотни максимал даражада ажратиши режимларини танлашда, технологик режим ва технологик схемани, энергетик сарфиётларни хисоблашда фазовий ва кимёвий мувозанатлардан фойдаланади. Бирок, энергетик сарфиетларни камайтириш учун мулжалланган термодинамик тахлил купчилик кимёгар технологларга таниш эмас. Шунинг учун, табиий, энергетик сарфиетларни камайтириш усулларини қидириш учун термодинамик тахлилнинг имконияталаридан фойдаланилмаяпти. Хакикатан хам, мухандислар куп идеяларга (фикрларга) ички хис билан сезиб ёки катта амалий тажриба оркали келадилар. Бирок, «термодинамик усул билан фикрлаш»ни билмаслик энергетика нуктаи назаридан оқилона техник жараёнлар билан бир қаторда маъқул булмаган жараёнлар яратиб қуйишлари хам мумкин. Ушбу фанда барпо эттилаетган жараённинг хохлаган босқичида яъни лойихалашдан бошлаб мавжуд ишлаб турган саноат агрегатларининг такомиллашувигача термодинамика конун ва усулларидан фойдаланишнинг серсамарали эканлиги курсатилади. Термодинамиканинг биринчи қонунига асосан классик энергетик баланснинг узи хам энергетик йукотмаларнинг бир қатор манбаларини очиш ва уларни камайтиришнинг техник усулларини яратишга имкон беради. Бирок термодинамиканинг иккинчи қонунини ишлатиш эса туларок ва аниқроқ, асосан жуда хам самарадор маьлумотлар беради. Янги технологик схемалар, янги аралашмаларни ажратиш усуллари, янги типдаги кимёвий реакторлар ва иссиклик алмаштиргич аппаратлар, янги катализаторлар ва абсорбентлар, технологик жараёнларни жадаллаштириш усуллари кабиларни яратиш учун илмий-тадкикот ишларини йуналишини танлашда термодинамик тахлил асос булади. Оддий усуллардан тортиб, (иссиклик алмаштиргичларнинг сиртини купайтириш сингари) то энг мухим узгартиришларни технологияга киритишгача қайтмаслик ва аник кимёвий, масса алмашинув ва иссиклик алмашинув жараёнларида тула термодинамик тахлил энергетик сарфиётларни камайтиришнинг турли техник йулларини топишга имкон беради. Хозирги кунда паст энергия сарфиётли, куп компонентли арлашмаларни тозалаш схемасининг назарияси ва тежамли ишлаб чикариш усуллари яратилган ва турли вариантлардан иборат схемалар ишлаб чиқилган. Газларни тозалашда иссиклик сарфини анча камайтиришга эришилган абсорбцион усуллар ишлаб чикилган ва саноатга жорий килинган. Турли куп тоннали кимёвий технология махсулотлари ишлаб чиқаришнинг энергия технологик схемалари кенг оммалаша бошлади. Серэнергияли кимёвий жараёнларга аммиак ишлаб чикариш киради. Бу куп тоннали саноат булиб, жуда тез суръатларда ривожланмокда. Унинг таркибига кирувчи боскичлар бошка махсулотларни ишлаб чикаришда кенг кулланади. Биринчи навбатда метан ва углерод оксиди конверсияси боскичи (аммиакни синтез килиш учун водород ва газни олишда ишлатилади) ва шунингдек, газларни ажратиш ва олиш жараёнларидир. Замонавий аммиак ишлаб чикариш корхонаси энергия технологияга характерли наъмуна булади. Download 171 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling