4-сонли баённомаси тошкент ш


Download 15.74 Kb.
Sana11.03.2023
Hajmi15.74 Kb.
#1258354
Bog'liq
4-Баённома. 2022


Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Ўзбек филологияси факультети “Адабиёт назарияси ва замонавий адабий жараён” кафедраси мажлисининг
4-сонли


БАЁННОМАСИ

Тошкент ш. 13.10.2021




Қатнашдилар: кафедра мудири, ф.ф.д. проф. Б. Каримов, ф.ф.н., проф. А. Улуғов, ф.ф.б.ф.д. доц. Д.Холдоров, ф.ф.н., доц. О.Усмонов, ф.ф.н., доц О.Тўлабоев, ф.ф.д., доц. У.Расулова, PhD Р.Тўлабоева, PhD З.Сувонов, PhD Х.Раҳмонова

Кун тартиби:



  1. БМИ мавзулар банкини яратиш, БМИ мавзулари ва курс иши мавзулари муҳокамаси

  2. 2-курс магистрантларининг илмий ишлар ҳисоботи

3. Турли масалалар
Эшитилди: Биринчи масала юзасидан кафедра мудири ф.ф.д. проф. Б.Каримов сўзга чиқиб, кафедрада ҳар бир пофессор-ўқитувчи Битурув малакавий ишлари мавзулар банкини тузиши кераклигини, кафедра ўқитувчиларидан мавзу олган 4-курс талабалар сонинин аниқлаб, улар билан мунтазам ишлаб, илмий маслаҳатлар бериши кераклигини таъкидлади. Кафедра прфессори А.Улуғов сўзга чиқиб, берилган БМИ мавзулари ҳамда курс иши мавзуларини кафедра доирасида муҳокама қилиш, унинг бугунги кундаги аҳамиятини белгилаб бериш масалалари юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини баён қилди.
Иккинчи масала юзасидан кафедра мудири проф. Б.Каримов сўзга чиқиб, кафедрага бириктирилган магистр талабаларнинг МД ишлари, илмий мақолалари ва улар юзасидан ҳисобот тингланиши, назоратга олиб турилиши лозимлиги ҳақида айтиб ўтди. Мазкур масала юзасидан 2-курс магистранти Т.Жаркинова ҳамда Д.Канолиддиноваларнинг МД ишлари юзасидан ҳисоботи тингланди. Уларга кафедра доцентлари О.Усмонов ва О.Тўлабоевлар мавзуга доир қўшимча адабиётлар тавсия қилишди, илмий мақола ёзишда йўналиш беришди.
Учинчи масала юзасидан У.Расулова сўзга чиқиб, талабаларни ёзувчиларнинг уй-музейларига саёҳатга олиб бориш таклифини айтиб ўтди. Бу саёҳтлар шоир ва адибларнинг ҳам биографияси, ҳам ижодиёти билан талабаларнинг яқиндан танишишига ёрдам бериши хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини баён қилди.


Мажлис қарори

1.БМИ мавзулар банкини яратиш, БМИ мавзулари ва курс иши мавзулари жиддий муҳокамаси қилинсин ва ўз вақтида тасдиқлансин.


2. 2-курс магистрантларининг илмий ишлар бўйича ҳисоботи қабул қилинсин ҳамда уларга илмий ва амалий ёрдам берилсин.
3.Талабаларнинг дарсдан ташқари вақтларида гуруҳ мураббийлари бошчилигида ёзувчиларнинг уй-музейларига саёҳатлар ташкил қилинсин.


Кафедра мудири: Б.Каримов


Котиба: Х. Рахмонова
Download 15.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling