4 Тижорат бан


Download 57.67 Kb.
bet2/3
Sana23.10.2023
Hajmi57.67 Kb.
#1717467
1   2   3
Bog'liq
топширик ОН 1 - 3

Яхши кредитлар. Кредитнинг бундай сифатда баҳоланиши мижознинг активлари, уларнинг ҳолати бўйича ҳеч қандай гумон йўқлигидан далолат беради. У молиявий жиҳатдан барқарор, хўжалик обороти юқори даражада ўз капитали билан таъминланган, юқори рентабеллик кўрсаткичларига эга, дебитор ва кредитор қарзларнинг айланиш муддати қисқа бўлиши лозим. Бу кредит эгалари молиявий барқарор хўжалик субъекти бўлиб, у юқори даражада таъминотга эга бўлади. Бунда асосий эътиборни қарз олувчининг аввалги фаолиятидаги мажбуриятларига, муносабатига, осон реализация
қилинувчи активлар ва юқори ликвидли маблаглардан ташкил топган ишончли кредит таъминотига қаратиш керак.
Ушбу тоифадаги кредитларда қайтармаслик белгилари мавжуд эмас, банклар учун зарар кўриш имкониятлари минимал даражада бўлади, кредитнинг таъминланганлигининг (гаров, кафолат ва бошкалар сифати, таъминланганликка олинган мол-мулк, гаров ва тез пулга айланадиган активлар ва юқори ликвид маблаглар салмоғининг кўплиги эътиборга олинади. Кредит бўйича олинган таъминланганлик (гаров, мол-мулк ва бошкалар) кредит суммаси ва у бўйича фоиз ставкаларини тўлашга етарли бўлгандагина кредит таъминланган деб баҳоланиши мумкин.
Кредит бўйича барча ҳужжатлар қонун бўйича расмийлаштирилиши ва банк зарур бўлганда кредитни ундириб олиш имкониятига эга бўлиши зарур (кредитнинг қайтарилмаслик эҳтимоли чекланган бўлсада) кредитнинг бу гуруҳида мижознинг фаолиятидаги икки асосий омилга алоҳида эътибор бериш зарур.
Булар:
 мижознинг олдинги фаолиятидаги ўз мажбуриятларига бўлган муносабати;
 кредит бўйича аниқ таъминганликнинг (гаров, кафолат, мулк ва бошкалар) бўлиши ва унинг тўгри расмийлаштирилганлиги.
Стандарт кредитлар. Бундай кредитлар бўйича вақти-вақти билан кредитни ўз вақтида қайтара олмаслик шароити юзага келади. Лекин кредитни белгиланган муддатда тўлай олмаслик бўйича унинг тўлов муддатининг узайтирилиши бир мартагина бўлиши ва кредитни ва у бўйича фоизларни тўлай олмаслик даври 30 кундан 60 кунгача, тўлиқ таъминланмаган кредитлар учун 30 кун бўлган муддатдан ошмаслиги лозим.
Олган кредити стандарт кредит деб топилган мижозларнинг молиявий аҳволи одатда барқарор бўлади, лекин маълум вақтинчалик сабаблар туфайли унинг фаолиятида салбий молиявий ҳолат юзага келган бўлиши мумкин. Бундай кредитлар қаторига яхши расмийлаштирилмаган кредитлар, гаров, таъминланганлиги бўйича тўгри хужжатлаштирилмаган ѐки ҳужжатлар етарли бўлмаган кредитлар ҳам кириши мумкин. Бу кредитлар бўйича 10 фоиз атрофида резерв ташкил қилиниши зарур.

Download 57.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling