40 – умум ўрта таълим мактабда навбатдаги педагогик кенгаш кун тартибидаги мавзулар


Download 1.07 Mb.
Sana10.01.2023
Hajmi1.07 Mb.
#1086576
Bog'liq
pp

40 – умум ўрта таълим мактабда навбатдаги педагогик кенгаш

кун тартибидаги мавзулар.


1.Республика Президентининг 2022 йил 20 декабрдаги Олий мажлисга ва О`збекистон халқига қилган мурожатномаси то`грисида) Н.Aсадова
2.40-умумий ўрта таълим мактабида ижтимоий-маънавий муҳитни янада такомиллаштиришга қаратилган ишлар натижадорлиги тўғрисида
3.2-чорак давомида амалга оширилган ишлар бўйича директор ўринбосарлари ҳисоботи,4-5-10-11-синфлар кесимида умумтаълим фанлари ички мониторинг натижалари тўғрисида.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 17-сентябрдаги "Мактабгача умумий ўрта махсус профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги 572-сонли қарори ижроси

Нажот – таълимда, нажот – тарбияда, нажот – илмда, нажот – муаллимда”.

Нажот – таълимда, нажот – тарбияда, нажот – илмда, нажот – муаллимда”.


Бир сўз билан айтганда, инсон қалби ва онги, аввало, фарзандларимиз ҳаётига нисбатан хавф-хатарлар тобора кучайиб бораётган ҳозирги таҳликали замонда навқирон авлодимиз таълим-тарбиясига бир лаҳза ҳам лоқайд қарашга мутлақо ҳаққимиз йўқ.
Ўғил-қизларимизни мамлакатимизда юз бераётган туб ўзгаришларнинг қадрига етиб, бу жараёнда фаол иштирок этадиган чинакам ватанпарвар инсонлар сифатида вояга етказиш ҳар бир ота-онанинг нафақат орзуси, балки амалий ҳаракатига айланиши лозим. Доимо ёдда тутишимиз шарт: тарбия бу – аввало билимни болага меҳр, эътибор ва ғамхўрлик орқали сингдириш демакдир.
Шу асосда ёш авлодни эл-юртга садоқат, миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида камол топтириш учун мактаб – оила – маҳалла ҳамкорлигини амалда йўлга қўйишимиз керак.
Халқимиз ва Ватанимиз олдидаги масъулиятимизни чуқур англаган ҳолда, бу йўлда барчамиз ҳамжиҳат бўлиб ҳаракат қилсак, ҳеч шубҳасиз, миллий таълим-тарбия тизимини албатта янги сифат босқичига олиб чиқамиз, бу борада кўзлаган мақсадларимизга етамиз.

Еътиборингиз учун рахмат

Еътиборингиз учун рахмат

ҳаётнинг ўзи маърифатпарвар боболаримиз айтган фикрлар нақадар тўғри эканини исботлаб бермоқда: “Нажот – таълимда, нажот – тарбияда, нажот – илмда, нажот – муаллимда”.

  • Энг муҳими, ҳар бир ота-она, бутун халқимиз қалбидаги орзу-интилишларни ифода этадиган бу сўзлар ҳаётимизнинг маъно-мазмуни, фаолиятимиз мезонига айланиши зарур.
  • Президентимизнинг таълим-тарбия соҳасидаги стратегиясини амалга ошириш учун бор билим, тажриба ва куч-ғайратимизни сафарбар этсак, шу олижаноб ишга муносиб ҳисса қўшсак, буюк аждодларимиз ва келажак авлодлар олдидаги бурчимизни шараф билан адо этган бўламиз.

Мажлисга Мурожаатномасини диққат билан тинглаб, ундаги таълим соҳасида айтилган таклифлар ва истиқболдаги режалар мени беҳад қувонтирди.

Мажлисга Мурожаатномасини диққат билан тинглаб, ундаги таълим соҳасида айтилган таклифлар ва истиқболдаги режалар мени беҳад қувонтирди.

Ушбу мақсадлар ҳам депутат, ҳам таълим соҳаси вакили сифатида зиммамизга икки карра масъулият юклайди. Ўз навбатида рағбат ҳам беради. Негаки, таълим соҳасининг ривожланиши билан педагоглар мавқеи кучаяди, жамиятдаги роли ошади. Таълим соҳаси ривож топса, мамлакат ҳам ривож топади.

Чунки, дунё тажрибасида кўрамизки, ҳар бир давлатнинг ривожланиши унинг таълим тизими қай даражада эканлигига боғлиқ. Шундан келиб чиқиб, мамлакатимизда Юртбошимиз раҳнамолигида таълим соҳасида жуда кўп ишлар амалга оширилди.

  • Натижада билимли ёшлар кўпаймоқда. Уларнинг таълим олишлари учун республика миқёсида катта имкониятлар яратилмоқда. Бугунги ёшларимиз дунёнинг турли мамлакатларида ўқиш имкониятига эга бўлмоқдалар. Бунинг учун имконияти чекланган, ижтимоий ҳимояга мухтож ёшлар учун давлат томонидан кўпгина грантлар ажратилмоқда. Интилганга толе ёр, деганларидек, бугун ўқиб, билим оламан, қайсидир соҳанинг мутахассиси бўламан деган жонкуяр ёшлар учун имкониятлар эшиги кенг очиқ. Фақат бундан унумли фойдаланилса бас.
  • Албатта, фаолиятимиздаги камчиликлардан ҳам кўз юма олмаймиз. Камчиликларимизни тўғри аниқлаб, таҳлил этиб, бундан хулоса чиқара олсак, ёшларга билим бериш даражамизни ошириш учун ўз малакаларимизни ошириб борсак ҳамда сифатли таълим бериш устида тинимсиз излансак, ўйлаймизки, ривожланиш йўлидаги улкан мақсадларимизга етамиз деб ҳисоблайман.

Download 1.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling