43-мавзу. Ислом молияси ташкилотлари Режа


 Фойдани тақсимлаш (Profit Sharing


Download 29.3 Kb.
bet4/9
Sana25.03.2023
Hajmi29.3 Kb.
#1295942
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
43-мавзу

9. Фойдани тақсимлаш (Profit Sharing). Фойдани тақсимлаш шерикчилик (мушорака ёки музораба) шаклларидан бири ҳисобланади ва лойиҳани молиялаштириш учун ИТБ ҳамда ҳамкор томоннинг маблағларини бирлаштиришни тақозо этади; ҳар бир шерик корхонадан келиб тушадиган соф фойдадан фоиз олади.
ИТБ чет эллик тараққиёт молиявий муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантирмоқда. 2011 йилда Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Молиявий назорат юқори органлари ҳалқаро ташкилоти, Бутунжаҳон банки билан ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзоланди.
Соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасидаги ИТБ лойиҳаларини молиялаштириш ИТБга аъзо-мамлакатларнинг ҳар бири эришишга интилаётган Минг йиллик ривожланиш мақсадларига(Millennium Development Goals) мувофиқ амалга оширилмоқда.
ИТБ ўз фаолиятида давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги механизмини фаол ишлатиб келмоқда, бу эса ижтимоий аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларни қўллаш учун қўшимча молиявий маблағларни жалб қилиш имконини беради. Мисол тариқасида, Малайзиянинг Селангор штатида тезкор автомагистрал қуриш бўйича Малайзия тараққиёт банки билан давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги механизми тамойили бўйича ИТБ томонидан амалга оширилган лойиҳани келтириш мумкин.
ИТБ фаолиятининг стратегик муҳим йўналиши мусулмон мамлакатлар аҳолисини малакавий тайёрлаш ва ўқимишлилиги даражасини ошириш ҳисобланади. 2012 йилги фаолият якунлари бўйича ИТБ портфелидаги ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларда энг катта улушни таълим соҳасидаги лойиҳалар эгалладилар. Юқоридаги ташаббуслар ишсизлик даражасини пасайтиришга ва ИТБ аъзо-мамлакатлар меҳнатга қобилиятли аҳолисининг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган.
ИТБ аъзо-мамлакатларда қашшоқликни бартараф этишга алоҳида аҳамият қаратди. Ушбу муаммони ечиш мақсадида микромолиялаштиришдан фойдаланилмоқда.
ИТБ шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларга ҳам ёрдам кўрсатмоқда, бунда атроф-муҳит ҳимояси тамойили ҳисобга олинади. Жаҳондаги энг яхши тараққиёт банклари амалиётига мувофиқ, ИТБ инвестицияларининг сезиларли қисми инфратузилмаларни ривожлантиришга йўналтирилган.
2012 йилда ИТБ маблағларини иқтисодиёт секторлари бўйича тақсимланиши энергетик сектор улушининг (28,1%) юқорилиги билан таърифланади, ундан кейин сув билан таъминлаш ва шаҳар хизмати (18,7%), қишлоқ хўжалиги(16,9%), соғлиқни сақлаш(10,9%), транспорт (10,1%), таълим(6,5%), молиялар(5,8%), саноат ва қазиб олиш (3%) ҳамда бошқалар(0,02%) туради.
ИТБга нафақат молиявий вазифани амалга ошириш, балки Мавритания, Малдив, Қирғизистон, Жибути ва бошқа кам тараққий этган аъзо-мамлакатларга техник кўмак бериш юклатилган.
Бундан ташқари ИТБ исломий қимматли қоғозлар – сукукни жойлаштириш ташкилотчиси ҳисобланади. ИТБ шариат ўрнатган чекловлар доирасида молиявий маблағларни жамлаш учун депозитларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.
Кредит, бозор ва амалиёт хатарларини ўз вақтида пасайтириш ва баҳолаш мақсадида ИТБ ўз фаолиятида хатарларни бошқариш махсус воситаларидан фойдаланади. Аъзо-мамлакатлар ва бошқа қарздорларнинг кредит қобилияти, молиявий барқарорлигини доимий мониторинг қилиш ИТБ кредит хатарини самарали бошқариш имконини беради.
Ликвидлилик хатари ва мустақил хатарларга алоҳида эътибор қаратилади. Бунинг учун ИТБда хатар – менежменти фаолиятининг самарадорлиги устидан ички назорат тизими, юқорида қайд этилган хатарлар аҳамияти бўйича лимит ва чекловлар тизими жорий этилган. Хатарларни бошқариш тизимларини такомиллаштириш мақсадида ишга вақти-вақти билан ташқи маслаҳатчилар жалб этилади.

Download 29.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling