43-мавзу. Ислом молияси ташкилотлари Режа


ИТБ бошқарув органлари ва ташкилий тузилиши


Download 29.3 Kb.
bet5/9
Sana25.03.2023
Hajmi29.3 Kb.
#1295942
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
43-мавзу

ИТБ бошқарув органлари ва ташкилий тузилиши.
ИТБ аъзо-мамлакатлари ўзларининг вакиллари орқали банкни бошқаришда, раҳбарлик органлари – Бошқарувчилар кенгаши ва Ижрочи директорлар кенгашида иштирок этадилар.
ИТБни бошқарув юқори маслаҳат ташкилоти Бошқарувчилар кенгаши ҳисобланади. Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишлари вақтида йиллик ҳисоботни баҳолаш, фойдани тақсимлаш, грантлар бериш, Директорлар кенгаши аъзоларини тайинлаш ва бошқа масалалар муҳокама қилинади. 2003 йилнинг сентябрида ИТБ Бошқарувчиларининг йиллик йиғилиши Олма-Ота шаҳрида бўлиб ўтди.
Ижрочи директорлар кенгаши 18 та аъзодан иборат. Ижрочи директорлар кенгаши таркибининг ярми ИТБ капиталида каттароқ улушга эга аъзо-мамлакатларнинг доимий вакилларидан шакллантирилади, қолган ярми эса Бошқарувчилар кенгаши томонидан тайинланади. Қайд этиш лозимки, 2011 йилда Ижрочи директорлар кенгашига биринчи марта Қозоғистон вакили сайланди.
Директорлар кенгаши ишига доимий қўмиталар ёрдам беради: Маъмурий масалалар бўйича қўмита, Аудит бўйича қўмита, Молиявий масалалар бўйича қўмита, Амалий фаолият бўйича қўмита.
ИТБнинг ташкилий тузилиши 24 та мустақил фаолиятга эга таркибий бўлинмалардан иборат.

2-савол баёни. Ўзбекистон Республикасида исломий молиялаштиришга доир алоҳида қонунчилик мавжуд эмас. Ислом тараққиёт банки ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича ислом корпорацияси томонидан мамлакатимизда молиялаштирилаётган лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги 371-сонли қарори ва 2004 йил 21 декабрдаги қарорига асосан амалга оширилади. Уларга кўра Ўзбекистон ҳукумати ИТБ ва ХСРИКни ташкил этиш тўғрисидаги келишув моддаларини қабул қилган. Ҳозирги вақтда банк ўзининг мижозларига молиялаштиришнинг қуйидаги воситаларини таклиф этмоқда:


– муробаҳа;
– истисноъ;
– ижара;
– муробаҳага асосланган молиялаштириш линиялари.
Мазкур молиялаштириш усулларида Ислом тараққиёт банки ёки ХСРИК томонидан тақдим қилинган шартномалар ишлатилади. Бу молиялаштириш юридик шахсларга қаратилган бўлиб, Ўзбекистонда жисмоний шахслар учун мўлжалланган исломий молиялаштириш хизматлари ва маҳсулотлари мавжуд эмас, шунингдек, юридик шахслар учун ҳам юқорида қайд этилган маҳсулот ва хизматлардан ташқари, яъни исломий суғурта ёки депозитлар ва ҳ.к. исломий маҳсулот ва хизматлар таклиф этилмаган. Жорий қонунчилик тижорат банклари томонидан исломий молиялаштириш хизматларини таклиф қилишга тўсқинлик қилади. Хусусан, солиқ қонунчилиги, банк қонунчилиги банкларга маҳсулотларни сотиб олиб сотишга рухсат бермайди. Солиқ қонунчилигига кўра, агар банклар исломий молиялаштиришга асосан асбоб-ускуна ёки технологияни молиялаштирса, уларга нисбатан ҚҚС қўлланилади ёки исломий молиялаштиришда тўлов кечиккани учун жарима олиш мумкин эмас, агар интизомга чақириш мақсадида олинса ҳам у пуллар алоҳида ҳисоб вараққа туширилиб хайрия мақсадида ишлатилади. Бироқ солиқ органлари томонидан бу жарима фойда сифатида кўрилади ва солиққа тортилади. Бундан ташқари, «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги қонуннинг 52-моддаси 6-банди қарзларга доир фоизларни ҳисоблаб чиқариш ва уларни банк даромадлари ҳисоб варағига киритишга доир талабларни белгилайди, аммо бундай ёндашув фақатгина анъанавий банкларга хос бўлиб, исломий молия институтларига тўғри келмайди.
1-жадвалда Ўзбекистонда исломий молиялаштиришни ривожлантиришнинг SWOT таҳлили келтирилган бўлиб, унда соҳани ривожлантиришга доир кучли ва ожиз томонлар, имконият ва таҳдидлар кўриб чиқилган.
1-жадвал


Download 29.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling