43-мавзу. Ислом молияси ташкилотлари Режа
Download 29.3 Kb.
|
43-мавзу
Исломий молиялаштириш Ўзбекистон иқтисодиёти учун янги йўналиш бўлиб, унга бизнес тарафдан ҳам, аҳоли томонидан ҳам эҳтиёж мавжуд. Муқобил молиялаштириш маҳсулотларининг пайдо бўлиши аҳолининг молиявий хизматлардан фойдаланишга бўлган имкониятларини кенгайтиришга ёрдам беради. Лекин мавжуд кутишлар исломий молиялаштириш соҳасида эҳтимолий мижозларнинг тажрибаси ва билими йўқлиги сабабли ҳамда банк ва молиявий қонунчиликнинг етарли даражада такомиллашмагани боис, жиддий тарзда бузиб кўрсатилиши мумкин. Мусулмон мамлакатларда шариат меъёрларининг бир хилда талқин этилмаслиги, исломий молиялаштириш соҳасида малакали мутахассисларнинг етишмовчилиги шароитида исломий молиявий маҳсулотларни тартибга солиш билан боғлиқ хатарлар ҳам мавжуд. Глобаллашув ва жаҳонда кетаётган инновацион ўзгаришлардан орта қолмаслик мақсадида Ўзбекистон ҳукумати исломий молия ёки шерикчиликка асосланган банкинг саноатини ривожлантириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиши тавсия этилади. Ушбу йўл харитаси мавжуд қонунчиликни (банк фаолияти, солиқ, қимматли қоғозларга доир қонунчиликка қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш) такомиллаштириш, тарғибот ишларини олиб бориш, исломий молия инфратузилмасини ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни ва давлат секторини ривожлантириш, исломий молия хизматлари бозорини ривожлантириш, илмий-ўқув ишларини олиб бориш ва инвесторлар билан ишлашни ўз ичига олиши лозим. Шу билан бирга ҳар бир бажариладиган тадбир бўйича масъул идора ва муддат белгиланиши мақсадга мувофиқдир. Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонга исломий молиялаштиришнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш учун 265 минг доллар, қишлоқларни барқарор ривожлантириш лойиҳаси учун 200 млн доллар миқдорида маблағ ажратади. Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонда Ислом банки ва молия соҳасининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш учун 265 минг доллар миқдорида техник ёрдам гранти ажратади. Лойиҳанинг асосий мақсади – Ўзбекистонга исломий банк ва молия учун қонуний ва техник асослар яратиш, шунингдек, аҳолининг ислом молиясидан хабардорлик даражасини оширишдан иборат. Шу билан бирга, ИТБ Ўзбекистонда қишлоқларни барқарор ривожлантириш лойиҳаси учун 200 млн доллар миқдорида пул ажратмоқда. Лойиҳадан мақсад – маҳаллий бошқарув жараёни ва жамоатчилик иштирокида асосий инфратузилма ва хизматлардан фойдаланишни яхшилаш орқали қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасини ошириш. Бу камбағалликни қисқартиришга ёрдам бериши ва аҳолининг турли ҳолатлар ва хавф-хатарларга чидамлилигини ошириши учун хизмат назарда тутилган. 3-савол баёни. Ислом динига эътиқод қилувчилар кўпчиликни ташкил қилишига қарамай, Ўзбекистонда шу вақтгача Исломий молия соҳаси Марказий Осиёдаги қўшни мамлакатларга қараганда деярли ривожланмаган, ваҳоланки ушбу соҳанинг ривожланишида мамлакат жуда катта салоҳиятга эга. Буни йирик халқаро молиявий ташкилотлар (Ислом Тараққиёт Банки Гуруҳи, Халқаро Молия Корпорацияси, Осиё Тараққиёт Банки ва б.) экспертлари томонидан эътироф этган. Шу билан бирга, сўнгги йилларда халқаро молия ташкилотлари билан ҳамкорликда ушбу йўналишда баъзи бир ишлар амалга оширилди. Жумладан: Ислом Тараққиёт Банки (IsDB) ва унинг гуруҳи таркибига кирувчи ташкилотлар, хусусан Хусусий Тармоқни Ривожлантириш Ислом Корпорацияси (ICD), Халқаро ислом савдо молия корпорацияси (ITFC) ва Ислом тадқиқотлар ва тренинглар институти (IRTI) мамлакатда ислом молияси ривожланишида ўз ҳиссаларини қўшган ҳолда, ҳозирги кунга қадар 2 миллиард АҚШ долларидан зиёд маблағни Исломий молия тамойиллари асосида молиялаштириш мақсадларига йўналтирган. Кичик ва ўрта бизнес Ўзбекистонда 81 фоиз бандликни таъминлаш баробарида, сўнгги 10 йил ичида мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) йиллик ўртача 5 фоиздан юқори даражада ўсишига ва Марказий Осиёдаги иқтисодиёти энг тез ривожланаётган мамлакатга айланишига катта ҳисса қўшиб келмоқда. Кичик ва ўрта бизнес вакиллари томонидан Ислом молиясига бўлган эҳтиёжни инобатга олиб, Ўзбекистон 2003 йилда IsDBга ва 2004 йилда эса ICDга аъзо давлат сифатида қабул қилинди. Ушбу ташкилотлар ва ҳукумат ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатлар Ислом молиясининг Ўзбекистон бозорига кириб келишига замин яратди ва ушбу соҳага биринчи қадамни қўйиб берди. Бундан ташкари, Ўзбекистондаги бир нечта олий ўқув юртлари ўз таълим дастурларини Ислом молиясига доир фанларни ҳисобга олган ҳолда тайёрлай бошлади. Шунингдек, жорий қонунчиликдан келиб чиққан ҳолда бизнес вакиллари ҳам ислом молия хизматларини таклиф килишни бошлаб юборди. Download 29.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling