43-мавзу. Ислом молияси ташкилотлари Режа


Ислом корпорацияси Ислом молияси ривожланишига туртки бўлмоқда


Download 29.3 Kb.
bet9/9
Sana25.03.2023
Hajmi29.3 Kb.
#1295942
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
43-мавзу

Ислом корпорацияси Ислом молияси ривожланишига туртки бўлмоқда.
Хусусий тармоқни ривожлантириш бўйича Ислом Корпорацияси (ICD) мамлакатда ислом молиясининг ривожланишида алоҳида ўрин эгаллаган. Шу кунга қадар ушбу ташкилот томонидан умумий миқдори 400 миллион АҚШ долларига тенг маблағ мамлакатдаги 18та тижорат банклари, 2та лизинг компанияси орқали 260дан ортиқ кичик ва ўрта бизнес вакилларини тўғридан тўғри молиялаштириш учун йўналтирилди ва шу орқали 5,000дан ортиқ янги иш ўринлари ташкил этилишига эришилди.
Исломий молиявий хизматлар индустрияси.
Ўзбекистон тижорат банкларида Ислом молия дарчалари очилади
Мамлакатда ислом молия хизматларига бўлган талабнинг юқорилигини инобатга олган ҳолда ICDнинг Маслаҳат гуруҳи ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг 6 та тижорат банки, жумладан Капиталбанк, Трастбанк, Азия Альянс банк, Агробанк, Қишлоқ Қурилиш банк ва Ипак Йўли банкларида Ислом дарчалари (Исломий молия хизматлари кўрсатувчи шохобча) очиш бўйича иш олиб бормоқда. Ушбу дарчалар 2021 йилнинг бошида ишга тушиши кутилмоқда. Бундан ташқари, Алоқабанк, Халқ банки, Универсал банк ва Давр банкларда ҳам ислом дарчалари очилиши бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Ислом молия хизматлари Ўзбекистонга қандай наф келтиради?
Юқорида келтирилган маълумотларга асосланиб, Ўзбекистонда ислом молия хизматлари саноатининг кенг қамровли жорий этилиши мамлакат учун қуйидаги имкониятларни очишига ишонамиз:

  • хориждан келаётган инвестициялар ҳажмини ошириш ва диверсификациялаш;

  • банк тармоғида ҳалол ва шаффоф рақобат муҳитини яратиш ҳамда банк тизими активларини диверсификациялаш имкониятини яратиш;

  • аҳоли ва бизнес вакиллари ихтиёрида бўлган бўш пул маблағларининг иқтисодиёт ривожланишида максимал иштирокини таъминлаш;

  • мамлакатда капитал бозорини ривожлантириш ва диверсификациялаш;

  • кўплаб янги иш ўринлари яратиш;

  • аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш орқали, молия бозоридаги фаоллигини кўтариш;

  • Ислом молия хизматлари индустриясини ривожлантириш орқали мамлакатда инфратузилмани мувофиқлаштириш ва янгилаш;

  • янги молиявий муассасалар ташкил қилиш;

  • камбағалликка қарши курашиш давлат дастурини амалга оширишга ҳисса қўшиш;

  • янги йўналишда кадрлар тайёрлаш дастурини яратиш.

Ўзбекистон Ислом молияси соҳасида МДҲ етакчисига айланиши мумкин.
Ушбу ишларнинг амалга оширилиши натижасида Ўзбекистон ислом молияси соҳасида МДҲ давлатлари ичида етакчи мамлакатга айланиши шубҳасиз. Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, исломий молиявий хизматлар соҳаси Ўзбекистоннинг порлоқ келажаги учун муҳим омил, пойдевор ва ривожланиш истиқболи бўлади, натижада ўз маданиятида Исломнинг чуқур илдизларини акс эттирган мамлакатга хорижий инвесторларнинг қизиқиши ортади ва ҳукумат ушбу имкониятдан халқ фаровонлиги ҳамда мамлакатнинг барқарор ривожланишида тўлақонли фойдаланишга эришиши мумкин бўлади.
Download 29.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling