45-son+. indd


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/24
Sana03.02.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1148506
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   24
Bog'liq
45-son 2022 УзАС

Тоштемир ТУРДИЕВ,
Ўзбекистонда Республикасида хизмат 
кўрсатган маданият ходими
ХОТИРАЛАР 
МАНГУ ЯШАЙДИ
Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмаднинг ҳаёт ва ижод 
йўли ҳақида ўйласам, қалбим нурли ҳисларга тўлади. Халқимизнинг асрий орзу-
лари ушалиб, истиқлол қўлга киритилганда адиб 72 ёшда эди. Ҳаётнинг аччиқ-чу-
чигини обдон тотиб, тўрт йил Жезқозғон лагерларида маҳбуслик азобини тортган
ёзувчи ёшлардек шижоат билан ижодга киришганди. Истиқлол қуёшидан қалби 
чароғон бўлган адиб яна 25 йил ёниб ижод қилди, 87 йил умр кўрди. Бе такрор ҳаж-
виялар, ҳикоялар ёзди. “Хандон писта”, “Бир ўпичнинг баҳоси” каби китоб лари
янги сайланмалари чоп этилди. Айниқса, “Йўқотганларим ва топганларим” асари 
ўзбек адабиёти тарихида ўзига хос воқеа бўлди.
Суратда (чапда): Раҳмат Файзий, Саид Аҳмад ва Шуҳрат.
ҲАМЮРТИМИЗ МУКОФОТЛАНДИ
Таниқли шоира Хосият Рустамова Британиянинг “Hertfordshire Press 
Awards” мукофоти билан тақдирланди. Унинг инглиз тилида чоп этилган 
“Рангин кўзёшлар” номли шеърий тўплами у ерда ўтган танлов ғолиби 
бўлди.
Лондонда ўтган тақдирлаш маросимида “Евроосиё ижодий гильдияси” 
раиси ўринбосари Марат Аҳмеджонов сўзга чиқиб, ушбу мукофот Евроосиё 
мамлакатларининг ёзувчи ва шоирларига адабиёт ривожи, шунингдек, маданий 
ўзига хослик, ҳар бир мамлакат ва халқларнинг тарихий анъаналарини тарғиб 
қилишга қўшган ҳиссаси учун берилишини таъкидлади. 
“Hertfordshire Press Awards” мукофоти совриндорлари “Евроосиё ижодий 
гильдия си” томонидан ҳар йили ташкил этиладиган танлов натижаларига кўра 
аниқланади. Танловда Қозоғистон, Озарбайжон, Тожикис тон, Ўзбекистон, Бол-
гария ва Исроил ёзувчи ва шоирларининг асарлари кўриб чиқилади. “Евроосиё 
ижодий гильдияси” Евроосиё минтақаси ижодий ва маданий доиралари вакил-
ларини бирлаштиришни мақсад қилган.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling