45-son+. indd
Ёшунғон эмиш, оҳ, қаро булутқа моҳим
Download 1.28 Mb. Pdf ko'rish
|
45-son 2022 УзАС
- Bu sahifa navigatsiya:
- Менга не ёру не ошиқ ҳавасдур, Агар мен одам ўлсам, ушбу басдур!
Ёшунғон эмиш, оҳ, қаро булутқа моҳим,
Гардунни–да совурмоқлик эрур дилхоҳим! Кирмиш қаро тупроққа, воҳ, қуёшдек шоҳим, Невчун қаро қилмасун ул қуёшни оҳим?.. Оҳ, дўстим! Жигарни қонға ботиргувчи фалокат ёприлди, афгорлиғ бошима етишти. Кўз ашк тўфо- нидин баҳор ёмғуридек сели андуҳ оқизди, жон ғус- са фиғонидин ўкурмакка турди! Осмоннинг эс-ҳуши учди! Ҳусайн Мирзо дўстини қучоғига олди: – Алишер!.. Жонфидо дўстим!.. На чора бор? Са- брдин ўзга чора ва таҳаммулдин 1 ўзга тадбир йўқ... Ошиқ дўстининг зорли фиғони Ҳусайн қалбини ларзага келтирди! Бир гул иси билан димоғини қизи- тиб... васл савдосини пишириш насиб этмаган шўрлик ошиққа чорасиз ич-ичдан ачинди, куйди, ёнди... Ҳусайн оҳиста дўстининг қўлтиғидан кўтарди... Алишер ўрнидан турди, аммо кўзларида ёш йўқ, қу- риганди. У хийла ўзини ўнглаб олган, аммо кўнглида даҳшатли бир нидо портлайман, деб турарди. У жид- дий деди: – Ҳусайн! Дўстим! Мен бир ожизага кўнгил қўй- ғондим... Бу дунёда, Оллоҳга шукр, севдим, севиб бўлдум... Бас, агар инсон ўзини ўтларга отмоқни иста- са, севгига юз тутсун! Билсунларким, онт ичамен, ор- тиқ ҳеч кимга кўнгил қўймасмен, бу даҳшату азобдан ўзни тиямен, фақат маҳбубамнинг руҳига вафо айлаб, дунёда тоқ ўтгаймен!! Вафода нуқсонга ўрин йўқ... Тонгга талпиниб турғон эрдим, не чораки, муҳаббат шомининг абадий лаҳзалари етиб келди, Ҳусайн дўс- тим! Ўзумдин йўқ хабар, ўзлигимдин асар... Менга не ёру не ошиқ ҳавасдур, Агар мен одам ўлсам, ушбу басдур! 2 – Ҳай-ҳай, Алишер!! Дўсти жоним! Онт ичмасун- лар! Онт ичмасунлар! Онт хосиятли нарса эрмас! Онт ичиб бўлмас, ахир! Жон дўстим!!.. Зинҳор ундоқ дема- сунлар! Ҳар нарсани гапирмак ножоиздур! Бу аҳдин- гиздан қайтингиз! Парвардигор буюрғон вазифаларни бандаси адо этмоғи вожибдур! Ёлғизлик фақат Ўзига ярашадур! – Йўқ... мен ёлғиз бўлмаймен, йўқ... Ҳамиша Ба- деъулжамол хаёли бирлан бирга бўлурмен! Умрбод бирга... Мунажжима момо “Вой, шўрим!” деганча йиғлаб юборди. Табиат маъюсликка чулғанган, куз охирлаб борарди. Сарғая бошлаган майса-ўтлар, гиёҳлар ерга ёпишганча ўзларининг пилтадек вужудларини изғириндан қандай асрашни билмай беҳол титрар- дилар... Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling