48. Бизнес шартномаси мажбуриятлари юзасидан жавобгарлик. Жавобгарлик турлари


Download 38.23 Kb.
bet4/4
Sana05.02.2023
Hajmi38.23 Kb.
#1167606
1   2   3   4
ТАШҚИ БОШҚАРУВ
ТАШҚИ БОШҚАРУВ — банкрот бўлган корхонада ишни қайта ташкил этиш жараёни. Ташқи бошқарув хўжалик суди томонидан қарздор юридик шахсга нисбатан унинг тўлов қобилиятини тиклаш мақсадида қарздорнинг ишларини бошқариш ваколатларини ташқи бошқарувчига ўтказган ҳолда қўлланиладиган банкротлик таомилидир. Қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашнинг ҳақиқий имконияти аниқланган бўлса Ташқи бошқарув кредиторлар йиғилишининг илтимосномаси, молмулкида давлат улуши бўлган корхоналар бўйича эса банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг аризаси асосида хўжалик суди томонидан жорий этилади.
Ташқи бошқарувчи Ташқи бошқарув ва бошқа ваколатларни амалга ошириш учун арбитраж томонидан тайинланган шахсдир. Унинг вазифасига қарздорнинг молмулкини хатлаш, Ташқи бошқарув режасини ишлаб чиқиш, молиявий, бухгалтерия, статистик ҳисоб ва ғисоботни юргизиш ва кредиторлар талабини кўриб чиқиш киради. Ташқи бошқарув бошқарувчи қарздорнинг молмулкига мустақил эгалик қилиш, унинг номидан муросали шартнома тузиш ва унинг шартномаларини рад этиш ҳуқуқига эгадир.
Ташқи бошқарув 12 ойдан 24 ойгача муддатга жорий этилади. Суд санацияси ва Ташқи бошқарувнинг жами муддати 36 ойдан ошмаслиги керак. Ташқи бошқарув учун белгиланган муддат кредиторлар йиғилишининг илтимосномасига, банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг қарорига ёки ташқи бошқарувчининг аризасига кўра хўжалик суди томонидан 12 ёки 36 ой доирасида қисқартирилиши ёки узайтирилиши мумкин. Шу муддат ичида корхонага айрим имтиёзлар берилади, хусусан, кредиторларнинг талабини крндириш бўйича илгари қабул қилинган чоратадбирлар бекор қилинади ва бу талабларни қондиришга мораторий (қарздорнинг пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловларни тўлаш ҳуқуқини тўхтатиб қўйиш. Бунда мораторий ташқи бошқарув жорий этилмасдан илгари бажарилиш муддати келган пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловларга тадбиқ этилади) белгиланади.
Кредиторлар йиғилиши тасдиклаган Ташқи бошқарув режасида қарздорнинг қарзларни тўлаш қобилиятини қайта тиклаш бўйича амалга ошириладиган чоратадбирлар назарда тутилиши керак. Бу ишлаб чиқариш. ни ихтисослаштириш, қарзларни узиш, самарасиз ишлаб чиқариш. ни тугатиш, қарздорнинг корхонасини ёки унинг бир қисмини сотиш ва б. бўлиши мумкин.
Банкротлик тўғрисида иш юритишнинг тугатилиши ёки хўжалик суди томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва қарздорга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилиниши ташқи бошқарувчининг ваколатлари тугашига олиб келади.
Ташқи бошқарувга оид ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг 1994 й. да 5 майда (янги тахрирда 2003 й. 24 апр.)да қабул қилинган. «Банкротлик тўғрисида» қонуни билан тартибга солинади.
Download 38.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling