5- мавзу: Пул тизими ва унинг элементлари


Пул тизимининг барқарорлиги деганда пулнинг барча функцияларини тўлиқ бажарилишини таъминлаш тушунилади


Download 1.09 Mb.
bet2/5
Sana27.10.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1726610
1   2   3   4   5
Bog'liq
6-мавзу. Pul tizimi mazmuni, turlari va elementlari А.Rahimov

Пул тизимининг барқарорлиги деганда пулнинг барча функцияларини тўлиқ бажарилишини таъминлаш тушунилади.


Пул тизимининг эластиклиги деганда иқтисодиётнинг пул маблағларига бўлган талабини ўзгаришига ўз вақтида жавоб бера олишига айтилади.

2. Муомалага чиқарилган пулларнинг таъминланганлик тамойили.

ХХ асрнинг 70-йилларига қадар муомалага чиқарилган нақд пуллар олтин билан таъминланар эди. Муомаладаги ҳар бир АҚШ доллари 1$=0.88 грамм соф олтин асосига эга эди. Миллий валютанинг олтин билан таъминланиши баҳо масштаби деб аталади. 1976-1978- йилларда бўлиб ўтган Ямайка жаҳон валюта тизимида олтин демонитизацияси амалга оширилиб, олтин асос тугатилди. Бу олтиндан тўлов воситаси сифатида фойдаланишни таъқиқлаш. Натижада баҳо масштаби дунё мамлакатларида бекор қилинди, муомалга чиқарилаётган пуллар эса Марказий банкнинг активлари билан таъминланади.

3. Пул айланмасини назорат қилиш тамойили.

3. Пул айланмасини назорат қилиш тамойили.

Пул айланмасини назорат қилиш бевосита Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига юклатилган.

Валютани назорат қилиш — валютани назорат қилувчи органларнинг валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига резидентлар ва норезидентлар томонидан риоя этилишини таъминлашга қаратилган фаолиятидир. («Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни. 2019 йил 22 октябрь, ЎРҚ-573-сон)

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикасида валютани назорат қилувчи органлардир. (4-боб. Валюта назорати. 23-модда. Валютани назорат қилувчи органлар)


ПУЛ ТИЗИМИ ШАКЛЛАРИ
Металл пул муомаласи тизимлари
монометаллизм (олтин ёки кумуш)
биметаллизм
Қоғоз ва кредит пуллар муома-ласи тизимлари

Биметализм – икки нодир металдан пул сифатида фойдаланишга асосланган пул тизимидир.


Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling