Янги ҳужжатни қўшиш
Янги ҳужжатни қўшиш учун ҳужжатлар журналида (Банк-Платежное поручение входящее менюси)
тугмасини босиш, очилган ойнада операция турини танлаб, ОКни босиш зарур.
Ҳужжат шаклида барча реквизитларни кетма-кет тўлдириш лозим. Танланган операция турига қараб реквизитлар таркиби ўзгариб боради.
Масалан, Оплата от покупателя операциясини танлашда фойдаланувчи қуйидаги реквизитларни тўлдириши зарур:
Счет учета – счетлар рўйхатидан пул маблағлари келиб тушган счет танланади
Вх. номер, Вх. дата – кирим тўлов топшириқномасининг рақами ва санаси кўрсатилади
Организация – маблағлар келиб тушган ташкилот кўрсатилади
Банковский счет – маблағлар келиб тушган банк ҳисобварағи кўрсатилади;
Плательщик – контрагентлар рўйхатидан тўловчининг номи танланади;
Сумма – тўловнинг суммаси кўрсатилади;
Договор – контрагент шартномалари рўйхатидан нақд пулсиз маблағлар келиб тушган шартнома танланади. Шартнома турига С покупателем, С комиссионером ёки С комитентом танлаш зарур.
Ставка НДС – ҚҚС ставкаси кўрсатилади;
Сумма НДС –таҳрирлаш имконияти мавжуд бўлган ҳолда автоматик равишда тўлдирилади;
Счет расчетов ва Счет авансов – ўзаро ҳисоб-китобнинг жорий тури учун андоза бўйича тўлдирилади. Зарурат бўлганида фойдаланувчи счетларни ўзгартириши мумкин. Андоза бўйича шатрномадаги ҳисоб-китоблар ҳолати автоматик равишда аниқланади, ҳужжатни ўктазишда келиб тушган сумма аванс ва тўловга ажралади.
Статья движения денежных средств – агарда ташкилот пул маблағлари ҳисобини моддалар бўйича юритса, пул маблағлари ҳаракати моддалари кўрсатилади.
Назначение платежа – тўловнинг мақсади кўрсатилади.
Ҳужжат босмага чиқариш шаклига эга эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |