Ҳужжатни ўтказиш
Ҳужжатни ўтказиш учун буйруқлар панелидаги (Провести) тугмасини босиш зарур. Ҳужжатни ўтказиб шаклни ёпиш учун ОК тугмаси ишлатилади.
Ҳужжат бўйича проводкаларни (Результат проведения документа) тугмаси орқали кўриш мумкин.
Платежное поручение входящее ҳужжатини ўтказишда ҳисоб рақамларига маблағларнинг келиб тушиши бўйича ўтказмалар пайдо бўлади.
Ҳужжатни таҳрирлаш
Ҳужжат реквизитларига ўзгартиришлар киритиш учун журналда тегишли ҳужжатни курсор орқали танлаш, (Изменить текущий элемент F2) тугмасини босиш, ўзгартиришлардан кейин ОКни босиш зарур.
Ташкилотнинг ҳисоб рақамига маблағларнинг келиб тушиши тўлов топшириқномалари орқали амалга оширилмаса Платежный ордер на поступление денежных средств ҳужжати ишлатилади. Ушбу ҳужжатни шакллантириш Платежное поручение входящее ҳужжатига ўҳшаш.
Чиқим тўлов топшириқномаси
Платежное поручение исходящее ҳужжати чиқим тўлов топшириқномаларини шакллантириш учун мўлжалланган. Жадвал қисмидаги реквизитлар таркиби танланган хўжалик операциясига мувофиқ ўзгаради. Ҳужжат орқали қуйидаги хўжалик операциялари турлари акс эттирилади:
Таъминотчига тўлов;
харидорга пул маблағларининг қайтарилиши;
солиқларни тўлаш;
контрагентлар билан кредитлар ва қарзлар бўйича ҳисоб-китоблар;
ташкилотнинг бошқа ҳисобварағига ўтказиш;
ҳисобдор шаҳсларга пул маблағларини ўтказиш;
пул маблағларининг бошқа чиқимлари;
Оплата поставщику операцияси таъминотчилар билан ҳисоб-китобларни акс эттириш учун мўлжалланган. Шартноманинг С поставщиком, С комитентом ёки С комиссионером тури танланади.
Возврат денежных средств покупателю операцияси нақд бўлмаган пул маблағларини харидорга қайтаришни акс эттириш учун фойдаланилади. Шартноманинг С поставщиком, С комитентом ёки С комиссионером тури танланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |