5-боб. Банк операциялари ҳисобини автоматлаштириш (2 соат)
Ҳорижий валютани ҳарид қилиш
Download 1.38 Mb.
|
5-мавзу.Маърузалар матни
Ҳорижий валютани ҳарид қилишҲорижий валютани сотиб олиш учун мўлжалланган сўмдаги маблағларни тўлаш Платежное поручение исходящее ҳужжатининг Прочее списание денежных средств операцияси орқали амалга оширилади. Ҳарид қилинган маблағларни ташкилотнинг валютали счетига тушириш Платежный ордер на поступление денежных средств ҳужжатининг Приобретение иностранной валюты операцияси орқали амалга оширилади. Ҳорижий валюта ҳарид қилинаётган контрагент билан шартноманинг тури Прочее, шартнома валютаси – сўм бўлиши зарур. Валютали счетга туширишда ҳужжатнинг Курс ЦБ РУ на дату приобретения валюты реквизитида кўрстаилган курс фойдаланилади. Ҳорижий валютани ҳарид қилиш курси алоҳида кўрсатилади. Агарда Отражать разницу в курсе в составе расходов байроқчаси ўрнатилса, ҳосил бўлган курс фарқлари 9620 «Убытки от отрицательных курсовых разниц» ёки 9540 «Доходы от положительных курсовых разниц» счетларида акс эттирилади. Бошқа ҳолатда фарқлар счетнинг ўзида қолади ва уларни ажратишни мустақил равишда амалга ошириш зарур. Бунда валютани ҳарид қилишда ҳосил бўлган фойда ёки зарар алоҳида ўтказма кўринишида ажратиб кўрсатилади, ҳисоб-китоб ҳужжати сифатида бевосита валютани ҳарид қилиш ҳужжати кўрсатилади. Пул маблағларининг ишлатилмаган сўмдаги қолдиғининг қайтарилиши Платежный ордер на поступление денежных средств ҳужжатининг Прочее поступление безналичных денежных средств операцияси орқали рўйхатга олинади. Ҳорижий валютани сотишВалютанинг ҳисобварақдан сотишга чиқим қилиниши Платежное поручение исходящее ҳужжатининг Прочее списание денежных средств операцияси орқали рўйхатга олинади. Ўтказмаларнинг сўмдаги эквивалентлари ҳужжат бўйича валюта курслари рўйхатида белгиланган курсларга мувофиқ автоматик равишда ҳисобланади (Банк – Валюты – Перейти – Курсы валют менюси). Ҳужжатни ўтказишдан олдин кўрсатилган сана учун валюта курси тўғрисидаги ёзувнинг маълумотномада мавжудлигига ишонч ҳосил қилинг. Валютани сотишдан келган сўмдаги пул маблағларини корхона ҳисоб рақамига тушириш Платежный ордер на поступление денежных средств ҳужжатининг Поступления от продажи иностранной валюты операцияси орқали амалга оширилади. Ҳорижий валюта сотилаётган контрагент билан шартноманинг тури Прочее, шартнома валютаси – ҳорижий валюта бўлиши зарур. Download 1.38 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling