Прием розничной выручки операцияси савдо нуқтасидаги чакана савдо тушумини корхона кассасига кирим қилишни рўйхатга олиш учун ишлатилади.
Возврат денежных средств подотчетником операцияси ҳисобдор шахс (корхона ходими) томонидан пул маблағларининг қайтарилишини рўйхатга олиш учун мўлжалланган. Ушбу операцияни танлашда шаклда ҳисобдор шаҳсни танлаш учун майдон пайдо бўлади.
Возврат денежных средств работником операцияси иш ҳақига тегишли бўлган пул маблағларининг ходим томонидан қайтарилишини рўйхатга олиш учун мўлжалланган. Масалан, ортиқча тўланган суммаларни қайтаришда.
Возврат денежных средств поставщиком таминотчи томонидан қайтарилган нақд пул маблағларининг келиб тушишини акс эттириш учун мўлжалланган. Шартноманинг С поставщиком, С комиссионером ёки С комитентом турларидан бирини кўрсатиш лозим.
Получение наличных денежных средств в банке операцияси ташкилот ҳисоб рақамидан нақд пул маблағларининг келиб тушиши далилини акс эттириш учун мўлжалланаган.
Расчеты по кредитам и займам с контрагентами операцияси кредитлар ва қарзлар бўйича нақд пул маблағларининг келиб тушишида фойдаланилади. Шартноманинг Прочее турини танлаш лозим.
Прочий приход денежных средств операцияси қолган ҳолларда танланади.
Янги ҳужжатни қўшиш
Янги ҳужжатни қўшиш учун кирим касса ордерлари журналида (Касса-Приходный кассовый ордер менюси)
тугмасини босиш, очилган ойнада операция турини танлаб, ОКни босиш зарур.
Ҳужжат шаклида барча реквизитларни кетма-кет тўлдириш лозим. Танланган операция турига қараб реквизитлар таркиби ўзгариб боради.
Печать бўлимижа ҳужжатнинг босмага чиқариладиган шакли учун маълумотлар кўрсатилади.
Кирим касса ордерини ушбу ҳужжат шаклининг пастки қисмидаги Печать тугмаси ёрдамида босмага чиқариш мумкин
Do'stlaringiz bilan baham: |