22 - Режа
- 1. Қуритиш жараёнининг назарий асослари.
- 2. Қуритиш ускуналари. Оқувчан материаллар ва шламларни қуритиш ускуналари.
- Таянч сўзлар: Қуритиш жараёни, оқувчан материалар, шламларни қуритиш.
- Қуритиш жараёнининг назарий асослари. Қуритишнинг моҳияти. Қуритиш ускуналари. Оқувчан материаллар ва шламларни қуритиш ускуналари.
- Қуритиш – материалдан физик – механик ва физик – кимёвий намликни юкотишдир. Намлик билан материалнинг ўзаро боғлиқлигининг шакллари:
- Кимёвий - нисбатан мустахкам, аниқ белгиланган миқдорда мавжуд бўлади, юқори ҳароратли жараёнларда йўкотилади.
- Физик –кимёвий боғликлик- мустахкамлиги нам, модданинг туз қобикли кислоталарида бўлади, 2000 С гача бўлган ҳароратда йўқотилади.
- Физик- механик боғликлик- нисбатан кучсиз, модда ғоваклари, капилярларида аник бўлмаган миқдорда бўлади, 105-1500 С гача бўлган ҳароратда йўқотилади.
- Қуритиш мақсади:
- Ҳамма сопол маҳсулотлар маълум мустахкамликка эришиш учун қурититлади.
- Ҳамма иссиқлик химоя маҳсулотлари мустахкамликка эришиш учун тайёр маҳсулот омборига юборишдан олдин куритилади.
- Намликни камайтириш учун ҳамма сочилувчан материаллар (масалан, бетон тулдирувчилари) куритилади.
- Сочилувчан материаллар майдаланишдан олддин электр энергияси сафини камайтириш учун куритилади.
- Сочилувчан, бўлакли материаллар ва қуритиш қурилмалари
-
- Қуритиш ускуналарини синфланиши иш тартиби бўйича:
- даврий ҳароратли қуритгичлар; тўхтовсиз ҳаракатдаги қуритгичлар; ишлов бериладиган материал тури : сочилувчан; оқувчан ва донали, варақсимон маҳсулотлар;
- Конструкцияси бўйича: сачратувчан осилган ҳолда босим остида ҳаво оқими воситасида қуритиш; барабанли; тунелли; кантактли; қуритиш майдалагичли.
- Сочилувчан ва булакли материаллар учун қуритгичлар.
- 1.Барабанли қуритгичлар – ўз ўқи атрофида айланувчи горизонт ўқига 4-50 қия, ғовакли барабандир.
- 1) айланаётган барабан ишчи бушлиги; 2) таянч бандажлари ;
- 3 ) винтли шестерня; 4) роликли таянч;
- 5) камера олди жойи; 6) зичлаш халқалари;
- 7) 9 – тайёр маҳсулот конвейери; 8) циклонлар;
- 12) пуфлайдиган вентилятор; 13) Ёкилғи ёкиш форсунка ёки горелкаси;
- 14)ишкорли ёпиш жойи; 15) суриб олувчи вентилятор.
- Тутун, газ ва хом ашё орасидаги иссиқлик алмашинишини яхшилаш учун барарбаннинг ички бўшлиғи қуйидаги иссиқлик алмашинув ускуналари билан таъминланади.
- Қайтарма- белкуракли система йирик бўлакли материаллар учун қўлланилади, барабан диаметри ошганда газ ҳаво аралашмасининг ёйилиши содир бўлади.
- 2. Секторли система кам сочилувчан катта зичликли материаллар учун қўлланилади.
- 3. Ёпиқ ўчириш системаси материалнинг ёйилишга мойил юпқа ва фракциялари учун қўлланилади.
- Оқувчан материаллар(шламлар)ни қурутишда ҳалқали парда қўлланилади. Ҳалқали парда бир вақтнинг ўзида иссиқлик узатувчи ва майдаловчи агрегат бўлиб хизмат қилади.
- а)туғри оқим б)карама-карши оқим
- Қуритиш агентидан келувчи ҳарорат қарама –қарши оқимда,туғри оқимдагига нисбатан паст бўлади, демак қарама –қарши оқимда иссиқлик энергиясини нисбатан тўлиқ ишлатиш мумкин. Материал қарама-қарши оқимда туғри оқимдагига қараганда кўпрок кизийди. Ҳамма материалларни ҳам қарама- қарши оқим билан қуритиб бўлмайди. Туғри оқим билан гипсли тош ва лой қуритилади. Чунки материалнинг юқори ҳарорати гипсли тошни ажралиб кетишига, лойни дегидратациясига олиб келиши мумкин.
- Кайнаган қатламда қуритгич
- Қуритиш учун майда фракцияли сочилувчан материаллар қўлланилади. Қуритгичларни алоҳида хусусиятлари қуритиш ва синфланиш фракциялар бўйича содир бўлади.
- пуфлайдиган вентилятор;
- ёкилғи ёкиш горелкаси;
- ёкилғи ёкиш печи;
- аралаштириш камераси;
- қуритиш камераси буғдойли панжараси тагига ёнувчи газларни келтириш;
- қуритиш камераси ишчи ҳажми;
- буғдойли панжара;
- материал узайтириш оқими жойи;
- тайёр маҳсулот артиш жойи;
- циклонлар;
- тайёр маҳсулот конвейерлари ;
- конвейерли ўра;
- сўрувчи вентилятор;
- ёпгич.
Do'stlaringiz bilan baham: |