5 маъруза. Гель хроматографияси, назарий асослари ва дори воситалари таҳлилида қўлланилиши
Гел хроматографиясининг назарий асослари
Download 1.15 Mb.
|
Ma\'ruza-5-fizxim
Гел хроматографиясининг назарий асослари.
Найчага тўлдирилган гел ва эритувчи орасида тўғри муносабатини аниқ бўлиши учун гел қатламининг нисбий хажмини билиш мақсадга мувофиқ. Гел устунинг умумий хажми (Vt) унинг уч хил хажмий ўлчамлар йиғиндисидан иборат: сиртқи хажм (Vc ), яъни гел заррачалари оралиқ хажми; гел ғоваклари ички хажми (Vq); қуруқ гел заррачаларининг ўз хажми (матрица хажми) Vм. Vt=Vс+Vq +Vм Одатда умумий хажм идиш хажмига тенг бўлади. Сиртқи хажм. (Vс). Гел билан тўлдирилган хроматографик найчага қўйилган суюқликни гел қатламлари орасига шимилган хажми билан белгиланади. Гел ғовакларининг ички хажми Vq гел заррачаларининг ғоваксимонлиги билан боғлиқ. Ксерогеллар яъни кам шимувчи ярим қаттиқ гелларда ғовак хажмини аниқлаш (Vq)осон. Бунинг учун гелнинг эрувчанлик хажми Sr аниқланади . У 1 г қуруқ гел шимган суюқлик хажми билан белгиланади. Гел эрувчанлик хажмини аниқлаш учун тортиб олинган, аниқ миқдордаги гел устинига қўлланилиши зарур бўлган эритувчидан қуйиб гелга шимдирилади. Ортиқча эритувчи центрифугалаб ажратиб олинади ва эритувчи билан тўйинган гел қайта тортилади. Массалар фарқи гелнинг шимган хажмини белгилаб беради. Бу гел ички хажмидир: Vq= g .Sr/ Р (Vq) – гел ғоваклар ички хажми g - қуруқ гел массаси р - эритувчи зичлиги Sr - гелнинг ғовакдаги хажми Қуруқ гелдаги заррачаларнинг хажмини (Vм) аниқлаш учун аввал гел учун фойдаланилган полимернинг нисбий хажмини билиш керак. Бу қийматни хар доим аниқлаш мумкин эмас. Шунинг учун Vм қийматни гелни бўккан зичлик қийматидан фойдаланиб қуйидаги тенглама асосида хисобланади. Sr.Pr(Vt-Vч) Download 1.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling