5 маъруза. Гель хроматографияси, назарий асослари ва дори воситалари таҳлилида қўлланилиши


Download 1.15 Mb.
bet5/5
Sana28.01.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1135220
1   2   3   4   5
Bog'liq
Ma\'ruza-5-fizxim

Эритувчиларни танлаш.

Гел хроматографияда қўлланиладиган эритувчиларга қўйиладиган талаблар,уларни текширилувчи бирикмалар аралашмасини эрита олиши, гел сиртини хўллаши ва гел сиртига шимилмаслиги билан тушунтирилади. Юмшоқ геллар учун қўлланиладиган эритувчи гелни шишириши зарур. Гел тўлдирилган идишга қўйилган эритувчи гел заррачалари билан хамда хроматографияланувчи модда билан бир хил таъсирда бўлиши керак. Бунда эриган модда гел заррачалари ичида фақат диффузияланади. Яъна эритувчининг ёпишувчанлиги хам ахамиятга олинади ва эритувчи имкон борича ёпишқоқ бўлмаслиги керак.




Гел хроматографиянинг қўлланилиши.

Гел хроматографиясида шиша найни гел билан тўлдириш катта ахамиятга эга. Гел билан тўлдириш гел тури ва ишлатилиши билан боғлиқ. Агарда юмшоқ гель қўлланилса гель аввал ажратиш учун олинган эритувчида бўктирилиши ва шиширилиши керак. Ярим қаттиқ геллардан фойдаланилганда аввал гель (суспензияси) бўтқаси тайёрланади, эритувчи билан аралашма зичлиги қуруқ гел зичлигига тенг бўлмоғи керак.


Гел хроматографияси учун ички диаметри 8-10мм га тенг найчалардан фойдаланилади. Найча диаметрини 50 мм гача катталаштириш эффективликни оширади, лекин найча диаметрини камайтириш тавсия этилмайди.








2-расм. Гел хроматография усулида моддаларни ажралиш чизмаси:
а – ажралишнинг бошланинши,
б –ажралиш жараёни,
в ажралишнинг тугаши;



Адабиётлар:
1. ГФ - Х-Хl- 1968, 1990 г.
2. А.Ю.Ибодов - Фармацевтик кимё. Тошкент. 1996 й.
3. М.Шаршунова, В.Шварц, Ч.Михалец - Тонкослойная хроматография в фармации и клинической биохимии. 1,2 часть. Изд. Мир. М.1980 г
4. А.А.Лурье - Хроматографические материалы. М. "Химия", 1978 г
5. В.В.Айвазов - Введение в хроматографию. М. "Высшая школа" 1983 г.
Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling