5-маъруза. Классик иқтисодий мактабнинг ривожланиши а. Смит мануфактура даврининг иқтисодчи-назариётчиси


Download 263.51 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/6
Sana10.02.2023
Hajmi263.51 Kb.
#1187465
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
5-маъруза

 
3. А.Смит ва ҳозирги замон 
А.Смит эркин рақобат давридаги Буюк Британиядаги иқтисодий сиёсатни асослашга 
катта эътибор берди. У ишлаб чиқарувчиларга иқтисодий эркинлик таъминлашни
давлатнинг иқтисодий ҳаётга аралашмаслигини талаб қиларди. Аммо мамлакатнинг 
мудофаа манфаатлари иқтисодиётдан устун ҳам бўлиши мумкин деган фикри ҳам бор, яъни 
бу баъзи пайтларда давлатнинг иқтисодга аралашуви зарур деганидир. Смит иқтисодиётда 
давлат секторининг самарасизлигини кўрсатиб, «хукумат ҳар доим ва истизносиз буюк 
исрофгарчидир» дейди. Шу сабабли давлатнинг фақат уч функцияси тан олинади: 1) ҳуқуқ 
-тартибот; 2) мамлакат ҳавфсизлигини таъминлаш; 3) жамиятга зарур бўлган (аммо хусусий 
сектор томонидан тўзилмаган) ижтимоий корхона ва муассасаларни таъминлаш. 
Умуман тўғри бўлган бу фикрлар, яъни давлатнинг иқтисодиётга аралишиш 
чегаралари кейинги пайтда қайта кўриб чиқилмоқда. 
Смит замонавий давлатнинг солиқ сиёсатининг назарий асосларини яратди. 
Солиқлар фуқароларнинг кучи ва имкониятига мос келиши, ишга яроқли ҳар бир кишига 
алоҳида белгиланиши керак, солиқ имкони борича арзон, унинг шакли ва олиниш вақти эса 
тўловчи манфаатига мос келиши зарур (шу ғояларга тўла амал қилаётган давлатлар ривож 
топаётир). 


Саноатчилар манфаатларини ҳимоя қилган олим лендлордлар, яъни йирик ер 
эгаларига белгиланган солиқ иммунитетига (имтиёзга) қарши чиқди. Ер рентаси давлат 
солиғи қўйиладиган энг қулай объектдир. Смит фойдадан олинадиган солиқ самарасиз 
деган хулоса чиқарди. Корхона эгаси фойдани сақлаш учун ўз маҳсулотига юқори баҳо 
қуйиш билан солиқ оғирлигини истеъмолчи устига юклайди. У иш ҳақидан олинадиган 
солиқ ҳам маҳсулотга лойиқ эмас деб ҳисоблайди. Бу солиқни ҳам корхона эгаси тўлайди, 
чунки тирикчилик минимумини таъминлаши керак. 
 
4.Д.Рикардо саноат тўнтариши даврининг назариётчиси 
 
Англияда бошланган саноат тўнтарилиши капитализмнинг мануфактура ишлаб 
чиқаришдан машина ишлаб чиқаришига ўтишини билдирди. Бу тўнтариш жамиятдаги 
ижтимоий-иқтисодий муносабатларга катта таъсир ўтказди. Меҳнатнинг капиталга амалда 
буйсуниши ўзил-кесил нихоясига етиб саноат тўнтариши натижасида саноат қишлоқ 
хўжалигидан бутунлай ажралиб чиқди. Бундай ўзгариш ўз навбатида жамиятдаги асосий 
синфлар ўртасидаги зиддиятларни ошкор этиб, ишчилар синфининг ўз ҳуқуқлари учун 
уюшиб ҳаракат қилишларига асос солди.
Саноат тўнтариши даврида жамият тараққиётининг юқори поғонага кўтарилганлиги 
шу даврда ижод қилган олимларнинг асарларидаги назарий таҳлилнинг анча чуқур 
даражасини ҳам белгилаб берди. Классик иқтисодий мактабнинг доимий анъаналарини 
давом эттириб, Д.Рикардо ўз асарлари ва хулосалари билан ушбу мактабни ривожланишига 
катта ҳисса қўшди. Д.Рикардо сиёсий иқтисоднинг бош вазифасини ўртага қўяр экан унинг 
услубиятини ҳам белгилайди. Олимнинг фикрича ҳамма тадқиқотлар ягона асосга 
негизланиши лозим. У қийматни иш вақти билан белгилашни мана шундай ягона асос 
қилиб олади. Шунингдек бошқа иқтисодий муносабатлар ва категориялар мана шу қиймат 
таърифига тўғрими ёки зидми деган саволга жавоб беришга ҳаракат қилади. Д. Рикардо 
ишлаб чиқариш жараёнидаги ички боғлиқликларни таҳлил қилишда илмий абстракция 
усулидан кенг фойдаланади. Барча иқтисодий категорияларни қиймат негизида изоҳлашга 
интилиш Рикардо таълимотининг энг муҳим хусусиятидир. Бир қанча иқтисодий 
категорияларни кўриб чиқиш вақтида миқдорий тахлилнинг устунлиги Рикардо усулининг 
хусусиятидир. Олим капитализм ривожланиб борган сайин чуқурлашган ва кескинлашган 
бир қанча зиддиятларни очиб бериб, уларни умуман инсоният жамиятининг зиддиятлари 
деб изоҳлайди. У ўз жамиятининг синфий зиддиятлари асосини кўрсатишга интилган бўлса 
ҳам, аммо бу масалани охиригача ечиб бера олмади. 
Д.Рикардо 1817 йилда «Сиёсий иқтисоднинг ва солиқ солишнинг бошланиши» 
номли иқтисодий мавзудаги асосий асарини нашрдан чиқарди. Бу асарда олим А.Смитнинг 
иқтисодий назарияларини ривожлантирибгина қолмай, шу билан бирга унинг айрим 
камчиликларини ҳам очиб берди. У вақтга келиб бойликни яратиш эмас, балки унинг 
жамиятнинг асосий синфлари ўртасида тақсимланиш муаммоси сиёсий иқтисоднинг 
марказида турар эди. Д.Рикардо бу муаммони сийсий иқтисод мавзуи деб белгилади. 
Сиёсий иқтисоднинг бош вазифаси, деб ёзган эди у, -шу тақсимотни бошқарадиган 
қонунларни белгилаб беришдан иборат. Рикардо тақисимот қонунларини ишлаб чиқариш 
шароитларига асосланиб белгилашга ўринди. У тақсимотни ишлаб чиқариш била 
чамбарчас боғлаб, бойлик ишлаб чиқаришни маҳсули бўлиши мумкин деб ҳисоблади. 
Рикардо қийматнинг меҳнат назариясини ривожлантириб истеъмол қиймати билан 
айирбошлаш қийматини бир-биридан фарқ қилди. Бироқ айирбошлаш қиймати қиймат 
намоён бўлишининг бир шакли эканлигини тушунмади. Чунки қиймат одамлар ўртасидаги 
муносабат эканини, бу нарса товарлар муносабати замирига яширинганини пайқамади. У 
қиймат миқдори ишлаб чиқариш учун сарфланган меҳнат миқдори билан белгиланади деб 
ҳисоблади. Рикардонинг катта хизмати шундан иборат бўлдики, у товарлар қийматига 
бевосита уларни ҳосил қилиш учун сарфланган меҳнат туфайли вужудга келган 
қийматнигина эмас, шу билан бирга ишлаб чиқаришда банд бўлган капиталнинг қийматини 


ҳам қўшди. Бироқ Смит каби Рикардо ҳам аниқ меҳнат билан мавҳум меҳнатни бир-
биридан ажратмади. 

Download 263.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling