5-МАЪРУЗА. ЎЛЧАШ ХАТОЛИКЛАРИ ВА УЛАРНИНГ КЛАССИФИКАЦИЯСИ Режа. 1. Ўлчашларнинг сифат мезонлари. 2. Метрологиянинг аксиомалари. 3. Ўлчаш хатоликлари, уларнинг табақаланиши. Таянч сўзлар: аниқлик, ишончлилик, тўғрилик, мос келувчанлик, қайтарувчанлик, ўлчаш хатолиги, мунтазам хатолик, тасодифий хатолик. - 1. Ўлчашларнинг сифат мезонлари
- Ҳар бир нарсанинг сифати бўлганлиги каби ўлчашларнинг ҳам сифати ва унинг мезонлари мавжуд. Бу мезонлар ўлчашлардаги асосий тавсифларни ифодалайди. Бу мезонлар қаторига қуйидагилар киритилган:
- Аниқлик - бу мезон ўлчаш натижаларини катталикнинг чинакам қийматига яқинлилигини ифодалайди.
- Ишончлилик - ўлчаш натижаларига ишонч даражасини белгиловчи мезон ҳисобланади. Ўлчаш натижаларига нисбатан ишончлиликни эҳтимоллар назарияси ва математик статистика Қонунлари асосида аниқланади.
- Тўғрилик - ўлчаш натижаларидаги мунтазам хатоликларнинг нолга яқинлигини билдирувчи сифат мезони.
- Мос келувчанлик - бир хил шароитлардаги ўлчашларнинг натижаларини бир-бирига яқинлигини билдирувчи сифат мезони.
- Одатда, ўлчашларнинг мос келувчанлиги тасодифий хатоликларнинг таъсирини ифодалайди.
- Қайтарувчанлйк - ушбу мезон ҳар хил шароитларда (турли вақтда, ҳар хил жойларда, турли усулларда ва воситаларда) бажа-рилган ўлчашларнинг натижаларини бир-бирига яқинлигини бил-диради.
- Ўлчаш хатолиги - ўлчаш натижасини чинакам (ҳақиқий) қийматдан четлашувини (оғишувини) ифодаловчи ўлчашнинг сифат мезони.
- 2. Метрологиянинг аксиомалари
- Ҳар бир фанда бўлгани каби метрологияда ҳам талайгина аксиомаларни куришимиз мумкин. Лекин ҳозир биз шулардан учга, энг асосий ва умумийларини кўриб чиқмоқчимиз. Ушбу аксиомалар ҳар қандай ўлчашлар учун хос бўлиб, бу ўлчашлар хоҳ оддий, ҳоҳ мураккаб бўлсин, ҳоҳ юзаки, ҳоҳ аниқ бўлсин, ҳоҳ тезлаштирилган, ҳоҳ мукаммал бўлсин, уларнинг барчасида шу аксиомаларнинг уйғунлашганини кўришимиз мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |