3- Аксиома. Ўлчаш амалидан олинган натижа тасодифийдир. Энди учинчи аксиома хусусида. Бир учи очилмаган қалам оламиз ва шу қаламнинг 10 марта чизғич ёрдамида узунлигини аниқлаймиз. Натижаларни ёзиб борамиз. Шунда энг ками билан икки ёки уч марта олган қийматларимиз бошқачароқ бўлади. Хўш, нима учун бундай бўляпти? Ахир объект ва субъект ўзгаргани йўқ-ку! Бу нарса тасодифийлик деган тушунча билан боғлиқ. Бу тушунча хусусида бир оз кейин изоҳ берилади. Биз юқорида қайд этилган аксиомаларни фақат оддийгина ўлчашлар воситасида тушунтиришга ҳаракат қилдик. Агар нисбатан мураккаброқ ўлчашларга ўтадиган бўлсак бу аксиомаларнинг кучини яққолроқ сезишимиз, кўришимиз ва англашимиз мумкин бўлади. - Ўлчаш хатоликлари, уларнинг табақаланиши
- Ўлчаш хатоликлари турли сабабларга кўра турлича кўринишда намоён бўлиши мумкин. Бу сабаблар қаторига қуйидагиларни киритишимиз мумкин: ўлчаш воситасидан фойдаланишда уни созлашдан ёки созлаш даражасини силжишидан келиб чиқувчи сабаблар; ўлчаш объектини ўлчаш жойига (позициясига) ўрнатишдан келиб чиқувчи сабаблар;
- - ўлчаш воситаларининг занжирида ўлчаш маълумотини олиш сақлаш, ўзгартириш ва тавсия этиш билан боғлиқ сабаблар;
- - ўлчаш воситаси ва объектига нисбатан ташқи таъсирлар (температура ёки босимнинг ўзгариши, электр ва магнит майдонларининг таъсири, турли тебранишлар ва ҳоказолар) дан келиб чиқувчи сабаблар;
- - ўлчаш объектининг хусусиятларидан келиб чиқувчи сабаблар;
- - операторнинг малакаси ва ҳолатига боғлиқ сабаблар ва шу кабилар.
- Ўлчаш хатоликларинк келиб чиқиш сабабларини таҳлил қилишда энг аввало ўлчаш натижасига салмоқли таъсир этувчиларини аниқлаш лозим бўлади.
- Ўлчаш хатоликлари у ёки бу хусусиятига кўра қуйида келтирилган турларга бўлинади:
- Ўлчаш хатоликлари ифодаланишига қараб қуйидаги турларга бўлинади:
- 1. Абсолют (мутлақ) хатолик. Бу хатолик катталик қандай бирликларда ифодаланаётган бўлса, шу бирликда тавсифланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |