2. Нисбий хатолик - абсолют хатоликни ҳақиқий қийматга нисбатини билдиради ва фоиз (%) да ифодаланади - II. Ўлчаш шароити тартибларига кўра хатоликлар қуйидагиларга бўлинади:
- Статик хатоликлар - вақт мобайнида катталикнинг ўзгаришига боғлиқ бўлмаган хатоликлар. Ўлчаш воситаларининг статик хатолиги шу восита билан ўзгармас катталикни ўлчашда ҳосил бўлади. Агар ўлчаш воситасининг паспортида статик шароитлардаги ўлчашнинг чегаравий хатоликлари кўрсатилган бўлса, у ҳолда бу маълумотлар динамик шароитлардаги аниқликни тавсифлашга нисбатан тадбиқ этила олмайди.
- Динамик хатоликлар - ўлчанаётган катталикнинг вақт мобайнида ўзгаришига боғлиқ бўлган хатоликлар саналади. Динамик хатоликларнинг вужудга келиши ўлчаш воситаларининг ўлчаш занжиридаги таркибий элементларнинг инерцияси туфайли деб изоҳланади. Бунда ўлчаш занжиридаги ўзгаришлар оний тарзда эмас, балки муайян вақт давомида амалга оширилиши асосий сабаб бўлади.
- Моҳияти, тавсифлари ва бартараф этиш имкониятларига кўра:
- Мунтазам хатоликлар;
- Тасодифий хатоликлар;
- Қўпол хатоликлар ёки янглишув.
- Мунтазам хатолик деб умумий хатоликнинг такрорий ўлчашлар мобайнида муайян қонуният асосида ҳосил бўладиган, сақланадиган ёки ўзгарадиган ташкил этувчисига айтилади.
- Такрорлаш учун саволлар.
- 1. Ўлчашларнинг сифат мезонлари нималардан иборат?
- 2. Метрологиянинг аксиомалари ва постулатларини тушунтиринг.
- 3. Хатоликларни келиб чиқиш сабаблари нималардан иборат?
- 4. Ўлчаш хатоликларининг қандай турларини биласиз?
Do'stlaringiz bilan baham: |