5-маъруза мавзу: таянч ҳаракат тизимининг ёш хусусиятлари ва гигиенаси режа


Download 161.89 Kb.
bet2/3
Sana17.06.2023
Hajmi161.89 Kb.
#1544153
1   2   3
Bog'liq
3.2 Таянч харакат тизими

Яссиоёқлик. Одам товон кафтининг пастки қисми таянч - ҳаракат системасининг рессори вазифасини божаради. Болалар узоқ вақт тик турганда, оғир юк кўтарганда, тор пойафзал кийганда оёқ панжаси гумбази яссиланади, натижада яссиоёқлик келиб чиқади. Яссиоёқлик натижасида оёғининг товон-панжа ва болдир мускулларида оғриқ бўлади. Яссиоёқлик туғма ва ҳаётда орттирилган бўлади. Яссиоёқликнинг туғилгандан кейин юзага келиши сабаблари қуйидагилардан иборат: болани жуда ёшлигидан (8-10 ойлигидан) бошлаб юрғизиш, узоқ вақт тик турғизиш, ёш болага пошнаси юмшоқ пойабзал кийгизиш, ўқувчиларнинг кун бўйи пошнасиз спорт пойабзалида юриши, пошнаси баланд, учи тор пойабзалларни кийиш, оғир юк кўтариш. Ана шуларни ҳисобга олиб, яссиоёқликни олдини олишга эътибор бериш керак.


СинФ жихозларига қўйиладиган гигиеник талаблар.
Таълим-тарбиянинг, меҳнат таълимининг самарали бўлишида синф хоналари, лабараториянинг жихозланиши мухим ахамиятга эга. Мактаб мебеллари болаларнинг бўйи, ёши, тана пропорцияси, физиологик хусусиятларига мос бўлиши керак. Сииф хонасининг асосий жиҳози партадир. Парта бир ёки икки ўринли бўлиб, ҳар бирининг суянчиғи, ўтирғичи ва ёзув столи каби қисмлари бўлади. Суянчиқ бола умуртқа цоғонасининг бел эгрилигига мос келиши керак. Суянчиқ оралиғи горизонтал буйича курси суянчиғигача бўлган масофа ўқувчи гавдасининг диаметридан 3-5 см. масофа қолиши керак. Масофа мусбат, манфий ва ноль бўлиши мумкин. Суянчиқ оралиғи ошиб кетса, ўқувчи букилиб ўтиради, камайиб кетса, сиқилиб қолади. Партанинг олдинги чети ўтирғичдан 3-5 см. ўтиши мақсадга мувофиқдир. Партанинг ёзув столи 15-200 қияроқ қилиб тайёрланади. Бу кўришни енгиллаштиради. Ўқувчиларни партага ўтказишда бўйини парта рақамига мослаш зарур. Буйи энг паст бола 110 см., новчаси 179-180 см. бўлади. Барча ўқувчилар 7 та бўй гурухига бўлинади. Парта рақамлари хам 6 дан 12 гача А.Ф.Листов болани бўйига қараб парта номерини аниқлаш учун қуйидаги формулани тавсия қилади, яъни бола бўйининг олдинги рақами унлигидан 5ни айрилса, шу бола ўтирадиган партанинг номери келиб чиқади. Масалан, боланинг бўйи 148 см., 14 дан 5 ни айирибташлаймиз, унда 9 қолади. Демак, 148 см. бўйли бола 9 номерли партада ўтириши керак. Хозирги вақтда кўп мактабларда янги номерли парталар қўлланилади. Булар А,Б,В,Г,Д деб белгиланади. Хар бир партанинг суянчиғида шу партада ўтириши мумкин бўлган боланинг бўйи, парта номери ёки рангли шартли белги қўйилган бўлади. Жумладан, А рақамли парта рангли белгиси сариқ, Б- қизил, В-кўк, Г- яшил ва Д-оқ ранг бўлади. Синф парталари, стол, стулларни аксланиш коэффиценти 35% дан 50% гача бўлган рангларда бўяш тавсия этилади. Парта, стол, стуллар оч кул ранг. оч яшил ёки бошқа очроқ рангга бўяш тавсия этилади. Синф парталари 3 қатор қилиб, пастлари олдинга, баландлари орқага қўйилади. Парта қаторлари орасидаги масофа 70-75 см ички девор билан парта қатори орасидаги масофа 60см., охирги парта билан девор орасидаги масофа 50см., охирги парта билан доска орасидаги масофа 7-8 м. қилиб жойлаштирилади. Ўқувчиларни партага ўтказишда бўйидан ташқари соғлиғи, кўриш, ва эшитиш органларининг ҳусусиятлари хам эътиборга олинади. Яқиндан кўрадиган бола, гарчи бўйи баланд бўлса ҳам олдинги партага ўтказилиши керак.
Синф доскасининг юзаси силлиқ, ялтирамайдиган бўлиши керак. Унинг ўлчами синф сатхига боғлиқ бўлиб, узунлиги 175 см. дан 300-350см.гача, эни 110-120см. бўлиши керак. Бошланғич синфларда синф доскаси пол сатҳидан 85 см., юқори синфларда 90см. баланд ўрнатилади. Доска жигар ранг, тўқ яшил рангга бўялади. Доскада бор латта қўйиш учун тарновча бўлиши керак. Доска яхши ёритилиши учун тепасига люминесцентлампа ўрнатилади. Ўқувчининг иш столи ва стули биринчи парта ёки ўртадаги парта олдига қўйилади.



Download 161.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling