Асосий таянч тушунчалар:
Талаб – истеъмолчи маълум вақтда нархларнинг ҳар бир даражасида сотиб олишга қодир бўлган товарлар ва хизматлар миқдоридир.
Талаб эгри чизиғи – графикда нарх ва талабнинг ҳажми ўртасидаги тескари боғлиқликни кўрсатади.
Талаб қонуни – товарлар нархи билан унинг сотиб олинадиган миқдори ўртасидаги тескари ёки қарама –қарши боғлиқликни ифодалайди.
Таклиф – ишлаб чиқарувчи маълум вақтда ишлаб чиқаришга қодир бўлган, нархнинг ҳар бир даражасида бозорга сотишга чиқарадиган товарлар миқдоридир.
Таклиф эгри чизиғи – нарх ва таклифнинг ҳажми ўртасидаги тўғридан –тўғри боғлиқликнинг графикдаги тасвиридир.
Таклиф қонуни – нарх билан сотишга чиқариладиган товарлар миқдори ўртасидаги бевосита ёки тўғридан–тўғри боғлиқликни ифодалайди.
Таклиф (талаб) нинг эгилувчанлиги – нарх 1% ўзгарганда талаб неча фоиз ўзгаришини кўрсатади. Бу талабнинг нарх бўйича ўзгарувчанлиги ҳам дейилади.
Даромад самараси – нарх пасайганда истеъмолчи пул даромадларининг сотиб олиш лаёқатининг ортишидир.
Такрорлаш учун савол ва топшириқлар:
Талаб қонунини тушунтиринг. Талабга қандай омиллар таъсир қилади? Бу омиллардан ҳар бири ўзгарса, талаб эгри чизиғида қандай ўзгариш рўй беради?
Таклиф қонунини тушунтиринг. Таклифга қандай омиллар таъсир қилади? Бу омиллардан ҳар бири ўзгарса, талаб эгри чизиғида қандай ўзгариш рўй беради?
4. Талаб ва таклифнинг қуйидаги ўзгаришларининг ҳар бири рақобатли бозорда мувозанатли нарх ва маҳсулотларнинг мувозанатли миқдорига қандай таъсир кўрсатади? Жавобларингизнинг тўғрилигини текшириш учун талаб ва таклиф диаграммасидан фойдаланинг.
а) таклиф қисқаради, талаб эса ўзгаришсиз қолади; б) талаб қисқаради, таклиф эса ўзгаришсиз қолади; в) таклиф кўпаяди, талаб эса ўзгаришсиз қолади; г) талаб ортади ва таклиф ҳам кўпаяди; д) талаб ортади, таклиф эса ўзгаришсиз қолади; е) таклиф кўпаяди, талаб эса қисқаради; ж) талаб ортади, таклиф эса қисқаради; з) талаб қисқаради ва таклиф ҳам қисқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |