5-мавзу. Бозор ва унинг тузилиши. Талаб ва таклиф. Бозор мувозанати


Download 274.97 Kb.
bet1/12
Sana09.06.2023
Hajmi274.97 Kb.
#1467714
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
5 маъруза


5-МАВЗУ. БОЗОР ВА УНИНГ ТУЗИЛИШИ. ТАЛАБ ВА ТАКЛИФ. БОЗОР МУВОЗАНАТИ


Режа:
5.1. Бозорнинг моҳияти ва вазифалари.
5.2. Талаб тушунчаси ва унинг миқдорига таъсир қилувчи омиллар. Талаб қонуни.
5.3 Таклиф тушунчаси ва унинг миқдорига таъсир қилувчи омиллар. Таклиф қонуни.
5.4. Талаб ва таклифнинг мос келиши, бозор мувозанати ва унинг иқтисодиётга таъсири.


5.1. Бозорнинг моҳияти ва вазифалари

Бозор тушунчаси бозор иқтисодиётининг марказий категорияси бўлиб, иқтисодиёт назариясида ҳам, хўжалик юритиш амалиётида ҳам, барча мамлакатлар тажрибасида ҳам қўлланиладиган илмий-амалий тушунчадир.


Энг аввало «бозор» ва «бозор иқтисодиёти» тушунчаларининг бир-биридан фарқланишини таъкидлаб ўтишимиз лозим. Чунки, кўпинча бу икки тушунчани бир хил маънода тушуниш, баъзи адабиётларда синоним сўзлар сифатида қўллаш ёки уларни чалкаштириш ҳоллари учрайди. Бозор жамиятда бозор иқтисодиёти шакллангунга қадар меҳнат тақсимотининг рўй бериши натижасида вужудга келиб, ижтимоий такрор ишлаб чиқаришнинг айирбошлаш жараёнини ўз ичига олади. Бозор иқтисодиёти эса бозор ва бозор муносабатларининг тарихан узоқ давр мобайнида ривожланишининг натижаси сифатида пайдо бўлади ва бозор қонунлари асосида ташкил этилувчи ва фаолият кўрсатувчи иқтисодий тизимни англатади.
Бозор такрор ишлаб чиқаришнинг битта фазасини, яъни айирбошлаш фазасини ўз ичига олади. Бозор иқтисодиёти эса барча фазаларини – ишлаб чиқариш, айирбошлаш, тақсимлаш ва ниҳоят истеъмол жараёнларини ҳам ўз ичига олади.
Ҳозирги даврда бозор ишлаб чиқарувчилар билан истеъмолчиларнинг кўп қиррали мураккаб алоқаларини, уларнинг ўзаро бир-бирларига бўлган таъсирини боғлайдиган бўғин, жамият тараққиётида модда алмашувини таъминлайдиган жараён сифатида шаклланди.
Бозорнинг асосий белгилари сотувчи ва харидорларнинг ўзаро келишуви, эквивалентлилик тамойили асосидаги айирбошлаш, сотувчиларнинг харажатлари қопланиб, фойда олиши ва пул тўловига қодир бўлган харидорларнинг талабини қондириш ва рақобатчиликдан иборатдир.
Бозор товарларни ишлаб чиқариш ва айирбошлаш, пулнинг вужудга келиши, уларнинг ривожланиши натижасида келиб чиққан тарихий тушунча бўлиб, ҳозирги даврда кенг тарқалган объектив иқтисодий жараёндир.

Download 274.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling