5-мавзу. Бозор ва унинг тузилиши. Талаб ва таклиф. Бозор мувозанати


Download 274.97 Kb.
bet4/12
Sana09.06.2023
Hajmi274.97 Kb.
#1467714
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
5 маъруза

5.2.1-жадвал.
Нарх ва сотиб олинадиган товар миқдори ўртасидаги боғлиқлик



Бир кг ун нархи (сўм)

1 ой давомида унга бўлган якка талаб миқдори (кг)

1 ой давомида унга бўлган бозор талаби миқдори (тн)

350
300
250
200
150

10
20
30
50
60

1,0
2,0
3,0
5,0
6,0

Жадвал маълумотлари товар нархининг пасайиши сотиб олинадиган товар миқдорининг ўсишига ва аксинча, нархнинг ўсиши талаб миқдорининг камайишига олиб келишини кўрсатади. Маҳсулот нархи ва сотиб олинадиган товар миқдори ўзгариши ўртасида бўладиган тескари ёки қарама-қарши боғлиқлик талаб қонуни дейилади.


Товар нархи ва унинг харид қилинадиган миқдори (талабнинг) ўртасидаги тескари боғлиқликни оддий икки ўлчамли графикда ҳам тасвирлаш мумкин: ётиқ чизиқ талаб миқдорини, тик чизиқ нархни кўрсатади (5.2.1-чизма).



сўм

700
600


500
400
300
200
100
0



P
D

D

10 20 30 40 50 60 Q, тонна




5.2.1-чизма. Талаб эгри чизиғи

Графикдаги DD чизиқ нарх ва талаб ҳажми ўртасидаги тескари боғлиқликни тасвирий акс эттиради.


Графикдаги ҳар бир нуқта товарнинг аниқ нархи ва истеъмолчи шу нархда сотиб олиши мумкин бўлган товар миқдорини кўрсатади.
Нарх ва талаб ҳажмининг ўзгариши ўртасидаги тескари боғлиқликни кўрсатувчи бу чизиқ талаб эгри чизиғи дейилади.
Агар талаб эгри чизиғи ўзининг олдинги ҳолатида қолса ва бунда у ёки бу товарни сотиб олишдаги ҳар қандай миқдорий ўзгариш талаб миқдорининг ўзгарувчанлигини билдиради.
Талаб қонунининг амал қилиши қуйидаги сабаблар орқали изоҳланади:
1) ҳар қандай нарх истеъмолчи учун тўсиқ вазифасини ўтайди. Истеъмолчилар маълум бир товарни унинг нархи паст бўлса, кўпроқ сотиб ола бошлайди. Истеъмолчи учун нарх сотиб олишга халақит қилувчи тўсиқ сифатида намоён бўлади. Бу тўсиқ қанча юқори бўлса, у шунча кам товар сотиб олади. Бошқача айтганда, юқори нарх истеъмолчининг харид қилиш истагини сўндиради, паст нарх эса бу истакни кучайтиради.
Реал иқтисодий ҳаётда баъзан бу қоидага зид бўлган, яъни айрим товар нархининг ўсиши билан унга бўлган талаб миқдорининг янада ортиши ҳолати ҳам учрайди. Бу ҳолат Гиффен самараси деб (инглиз иқтисодчиси Р.Гиффен номи билан) аталади. Гиффен камбағал ишчи оилалари картошка қимматлашишига қарамасдан уни истеъмол қилиш кенгайишини кузатиб, бу самарани тасвирлаб кўрсатган. Тушунтириш шунга асосланадики, картошка камбағал оила овқатида маҳсулотларнинг асосий қисмини эгаллайди. Агар картошка нархининг ўсиши рўй берса, бунда камбағал оила гўшт сотиб олишдан умуман воз кечишга мажбур бўлади, ўзининг кўп бўлмаган даромадининг барчасини картошка сотиб олишга сарфлайди.
Демак, бундай вазиятда нархларнинг ошиши зарур товарларга талабнинг камаймасдан, аксинча унинг ошишига олиб келиши мумкин.
2) алмашув самарасининг амал қилиши. Айрим ҳолатларда товар нархининг пасайиши натижасида истеъмолчининг, бошқа товарлар харид миқдорини қисқартирмагани ҳолда, ушбу товарни олдингига нисбатан кўпроқ миқдорда сотиб олиш имконининг пайдо бўлишидир. Бошқача айтганда, товар нархининг пасайиши истеъмолчи пул даромадининг харид қувватини оширади, бунинг натижасида у олдингига кўра кўпроқ товар сотиб олиш имконига эга бўлади.

Download 274.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling