5-мавзу. Бозор ва унинг тузилиши. Талаб ва таклиф. Бозор мувозанати
Сотиладиган ва сотиб олинадиган товар, хизмат турига кўра
Download 274.97 Kb.
|
5 маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Муомалага чиқадиган субъектларнинг хусусиятига
- 5.2. Талаб тушунчаси ва унинг миқдорига таъсир қилувчи омиллар. Талаб қонуни.
- Экзоген талаб
Сотиладиган ва сотиб олинадиган товар, хизмат турига кўра бозорлар қуйидаги турларга бўлинади: истеъмол товарлари ва хизматлари бозори, ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучи (ресурслар) бозори, валюта бозори ва фонд биржалари, илмий техника кашфиёти ва ишланмалар бозори.
Муомалага чиқадиган субъектларнинг хусусиятига кўра улгуржи ва чакана савдо тўғрисида гап юритилади. Чакана савдода асосан сотиб олувчилар фуқаролар ҳисобланади. Турли шаклдаги корхоналар, фирмалар, хусусий дўконлар ва бошқалар эса сотувчи ҳисобланади. Улгуржи савдода давлат томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилиш алоҳида ўрин тутади. Бунда асосий харидор давлат, сотувчилар эса деҳқон ва фермерлар хўжаликларидир. 5.2. Талаб тушунчаси ва унинг миқдорига таъсир қилувчи омиллар. Талаб қонуни. Биз эҳтиёж тушунчаси ҳақида дастлабки бобда гапирган эдик. Эҳтиёж кишиларнинг ҳаётий воситаларига бўлган заруриятини ифодаловчи илмий категория сифатида тараққиётнинг ҳамма босқичлари учун умумий ва доимийдир. Унинг бозор иқтисодиёти шароитидаги тарихий кўриниши талаб тушунчасидир. Талаб эҳтиёждан фарқ қилиб, мустақил иқтисодий категория (илмий тушунча) сифатида амал қилади. Эҳтиёжнинг фақат пул билан таъминланган қисми талабга айланади. Демак, талаб – бу пул билан таъминланган эҳтиёждир. Эҳтиёж зарур миқдордаги пул билан таъминланмаса, у «хоҳиш», «истак» бўлиб қолаверади. Талабнинг бир қатор муқобил вариантлари мавжуд бўлади, чунки нарх ўзгариши билан товарнинг сотиб олинадиган миқдори ҳам ўзгаради. Шу боғлиқликдан келиб чиқиб, талабга қуйидагича таъриф бериш мумкин: маълум вақт оралиғида, нархларнинг мавжуд даражасида истеъмолчиларнинг товар ва хизматлар маълум турларини сотиб олишга қодир бўлган эҳтиёжи талаб дейилади. Бошқача қилиб айтганда талаб – пул билан таъминланган эҳтиёждир. Талаблар турлича бўлиб, одатда бир хил товар ёки хизматларга бўлган талабнинг икки тури фарқ қилинади: якка талаб ва бозор талаби. Ҳар бир истеъмолчининг, яъни алоҳида шахс, оила, корхона, фирманинг товарнинг шу турига бўлган талаби якка талаб дейилади. Бир қанча (кўпчилик) истеъмолчиларнинг шу турдаги товар ёки хизматга бўлган талаблари йиғиндиси бозор талаби дейилади. Ҳозирда иқтисодий адабиётларда талабнинг турли кўринишлари ажратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, ишлаб чиқариш омилларига талаб (ишлаб чиқариш талаби) ва истеъмол буюмларига талаб (аҳоли талаби) фарқланади. Шунингдек, ҳақиқий (товар ва хизматларга ҳақиқатда намоён бўлувчи), қондирилган (ҳақиқий талабнинг бозорда товар ва хизмат сотиб олиш орқали қондирилган қисми) ва қондирилмаган (ҳақиқий талабнинг бозорда зарур товарларнинг йўқлиги ёки улар ассортименти ва сифатининг харидор талабига жавоб бермаслиги сабабли қондирилмаган қисми) талаблар фарқланади. Қондирилмаган талаб турли шаклларда намоён бўлиши мумкин: яширин, жорий, ҳаракатчан, тўпланган талаб. Товарга бўлган талаб кўплаб омиллар, масалан, рекламадан фойдаланиш, мода ва дидлар, афзал кўриш, атроф-муҳит, товарларни қўлга киритиш имконияти, даромад миқдори, нафлилик, ўзаро ўринбосар товарлар нархи, аҳоли сони, келгусидаги нархларнинг ўзгариши ва бошқаларнинг таъсирида ўзгариши мумкин. Шунга кўра, экзоген ва эндоген талаб фарқланади. Экзоген талаб – бу давлат ёки эркин бозор тизимидан ташқаридаги қандайдир кучнинг аралашуви натижасида ўзгарган талаб. Эндоген ёки ички талаб – бу жамиятда мавжуд бўлган омиллар таъсирида жамият ичида таркиб топган талаб.1 Индивидуал, яъни якка талаб ҳам, бозор талаби ҳам миқдор жиҳатдан аниқланади. Лекин бу миқдор ҳар доим ҳам бир хил бўлиб турмайди, балки ўзгарувчан бўлади. Талаб миқдорининг ўзгаришига бир қанча омиллар таъсир қилади. Уларнинг ичида энг кўп таъсир қиладиган омил нарх омилидир. Нарх ва сотиб олинадиган товарлар миқдори ўртасидаги бўладиган боғлиқликни қуйидаги 5.2.1-жадвал маълумотлари асосида қараб чиқамиз. Download 274.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling