Бошқа ўқув шаклларига қараганда маърузачининг маърузасини ҳис-ҳаяжон, жўшқинлик билан баён этиши муҳим роль ўйнайди. Маърузачи ҳис-ҳаяжонини ўзгартириш, мимикаси орқали талабаларни дарсга қизиқишини кучайтириши ёки аксинча, сусайтириши мумкин. - 1. Маърузанинг эмоционал таъсири ўқитувчининг маъруза материалини эркин баён қилиши билан тўғридан-тўғри боғлиқ. Эркин баён қилиш орқали аудитория билан боғланиш яхшиланади. Талабаларнинг акс таьсирини кузатиш имкони вужудга келади. Оғзаки нутқ хусусиятлари, яъни диалогдан фойдаланиш мумкин бўлади.
- Аксинча, маъруза матнига қарайвериш аудитория билан контакт ўрнатишни қийинлаштиради, уни бузади, чунки ёзма нутқ, одатда, монолог тарзида бўлади. Бу ерда гап фақат маърузачининг тайёрланган материални эркин эгаллаган бўлиши, матнни зерикарли тарзда ўқимаслиги ҳақида бормоқда.
- 2. Оғзаки нутқ, яъни маъруза тушунарли, эшитиб, қабул қилишга осон, қисқа жумлалардан тузилган бўлиши керак, чунки узун, мураккаб жумлалар фикрни хиралаштиради. Ўқитувчи баён қилинаётган материални яхши билишидан ташқари ўз овозини ҳам назорат қилиши зарур. Интонацияни гоҳ баланд, гоҳ паст қилиб нутқ ўзгартириш орқали талабалар диўқатини тортиш, ўз ваўтида пауза ва бошқа интонациялардан ҳам фойдаланиш зарур.
- «Эркин манера» тарзида дарс бериш, маърузачининг аудиторияда у ёқдан бу ёққа юриши талабаларни диққатини тортади ва тушунишни қийинлаштириб, уларни мавзудан четлаштиради. Педагог ўзининг «иш зонаси»га эга бўлиши, ундан фойдаланишни билиши керак.
- 4. Маърузачи ўзининг ташқи кўринишига ҳам эътибор беришни ёддан чиқармаслиги зарур.
- 5.Маълумки, маърузанинг жўшқинлиги, маълум даражада унинг ёрқинлигига боғлиқ. Жўшқин, маъноли нутқ фақат аниқ, мисоллар билангина эмас, балки мақол, матал, бадиий образлар билан бойитилиши зарур. Бу ҳол маърузани қизиқарли қилиб, талабалар диққатини жалб этади.
Таълимни ташкиллаштириш шакллари: моҳияти ва мазмуни - Таълимни ташкиллаштириш шакллари: моҳияти ва мазмуни
- Таълим шакллари (форма-лотинча-ташқи кўриниш) - бу усул ўқув жараёнини мавжудлиги, унинг ички моҳияти, мантиқи ва мазмуни учун қобиқ.
- Таълим шакли ўқув жараёнининг шундай ташқи томонларини намоён қилади, яъни:
- 1.Унинг мавжуд бўлиш йўли: тартиб тартибот:
- таълим олувчилар сони: оммавий, кичик гуруҳларда, якка ҳолда ўқитиш;
- ўқитиш вақти: 45- синф дарси, 90-бирлашган дарс, «танаффуссиз дарс»;
- ўқитиш жойи: аудитория, лаборатория машғулотлари, устахоналарда ишлаш.
- Ўқув ишини ташкиллаштириш шакли:
- маъруза, семинар, мустақил иш ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |