- Ўрганилаётган фан ёки курсни чуқур ўрганишга ёрдам берадиган семинар дарслари.
- Айрим муаммо, асосий ёки муҳим мавзуни қрганиш учун ўтказиладиган семинарлар.
- Тадқиқот характеридаги семинарлар.
- Ўқув жараёнини ташкил этишда семинар дарслари алоҳида ўрин тутади. Семинар ўқув жараёнининг талабалар билимларини мустаҳкамлашни таъминловчи, ижодий қобилиятларини намоён қилувчи шаклидир. Семинар машғулотларининг мақсади талабаларнинг чуқур билим олишини таъминлаш, олган билимни реал ҳаётда қўллашга ўргатишдир.
- Бунинг учун талаба олган ахборотларини таҳлил қилиш, илмий тадқиқот ўтказиш, таққослаш, хулоса чиқаришни билиши керак. Семинар дарсининг олдига қўйилган бош мақсадга эришиш учун дарс олдига қўйилган қатор вазифаларни амалга ошириш керак. Бу вазифалар семинар дарслари бажарадиган функцияларда ўз ифодасини топади.
Семинар дарси қуйидаги функцияларни бажаради: - талабаларга профессионал таълим бериш ва тарбиялаш;
- мустақил ишлаш малакасини ўстириш;
- мантиқий фикрлашга ўргатиш;
- нутқини ўстириш, илмий мунозаралар олиб боришга ўргатиш;
- мустақил фикр юритиш ва ўз фикрини ўртоқлашишга ўргатиш;
- ўртоқлари фикрини танқидий баҳолашга ўргатиш;
- талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш;
- назарий олган билимларини амалиёт билан боғлаш.
Гуруҳларда ҳамкорликда ишлашни ташкил этиш техникаларининг моҳияти ва аҳамияти - Гуруҳли таълим шакллари – талабалар фаолиятини ташкил этишни шундай йўлики, бунда аниқ топшириқни ҳамкорий ечиш учун ўқув гуруҳини вақтинчалик кичик гуруҳларга бўлишни талаб этади. Талабаларга берилган топшириқ мазмунини муҳокама қилиш ва уни бажариш йўли ва усулини белгилаб олиш, шу билан бирга илгари сурилган таклифларни ҳамкорий баҳолаш, уларни амалга ошириш, бажаралиган ишни ҳамкорликда таҳлил қилишни амалга ошириш, уни ифодалаш, сўнгра биргаликда топилган натижани тақдим этиш таклиф этилади.
- Гуруҳли ўқитиш энг аввало, “ўқитувчи-талабалар” диалогидан воз кечишни ва уч ёқламалик “ўқитувчи-гуруҳ-талабалар” ўзаро муносабатига ўтишни назарда тутади.
- Ўқув гуруҳи ҳаракатланувчи кичик гуруҳларга бўлинади ва уларнинг ҳар бири ўқув материалини ўзлаштирадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |