5-мавзу. Махсус фанни ўқитишда қўлланиладиган таълим шакллари


Download 90.33 Kb.
bet10/18
Sana09.06.2023
Hajmi90.33 Kb.
#1470956
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18
Bog'liq
3-mavzu(6)

Баҳс-мунозара
Баҳс (мунозара) - аниқ муаммо бўйича фикр алмашиш, муҳокама шаклидаги таълим беришнинг фаол усули. Мунозара усули ҳамма вазифаларни бажаради.

Бу усулдан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
-янги билимларни шакллантиришда;
-таълим олувчилар у ёки бу саволларни чуқур ўйлаб кўриш, уларнинг моҳиятига киришни таъминлашда;
-таълим олувчиларни далил ва далилларга асосланган хулосалар орасидаги фарқни тушуниб етишга ўргатишда;
-ўзаро фикр алмашинув кўникмаларни шакллантиришда;
-таълим олувчиларга шахсий фикрида мустаҳкам туриш ва уни ҳимоя қилишига ёрдам бериш.
Мунозара иштирокчиси учун эслатма:
Мунозара муносабатларни аниқлаш эмас, муаммонинг ечиш усули бўлади.
Бошқаларга ҳам гапириш имконини бериш учун жуда узоқ гапирманг.
Сенинг ақлли фикрларинг мақсадга эришиш учун, сўзларни ўлчаб кўр, уларни
ўйлаб гапир, ҳис-ҳаяжонларни назорат қил.
Эътирозчи йўлини тушунишга ҳаракат қил, унга ҳурмат билан ёндаш.
Фақат мунозара бўйича гапир, ўзингни ўқимишлилигинг ва умумий
билимидонлигинг билан ғурурланма.
Эътирозчи айтган фикрларни бузмасдан ва ажабланмасдан рад эт.
Кимнингдир кўнглини олиш ёки ўзининг чиқиши билан ўтказиб қўймоқ васвасаси билан кураш.
Семинар - мунозаранинг вазифали воситаси
Олиб борувчи - таълим берувчининг барча мажбуриятларини олади, муҳокама боришига раҳбарлик қилади, исботларни шарҳлаши ёки тушунча ва атамларни аниқ ишлатишни, муомалани тўғрилашни қайтаради.
Эътирозчи/ Тақризчи тадқиқотчилар муҳитида қабул қилинган олқишлаш муолажасини келтириб чиқаради.
Мантиқчи - маърузачи ёки эътирозчи фикрлашидаги қарама-қаршилик ва мантиқий хатоларни ажратади, тушунчалардаги маъноларни аниқлайди, исбот ёки қайтариш йўлини, фаразни ҳаракатланиш равонлигини таҳлил қилади.
Руҳшунос - натижавий муомалани ташкиллаштиришга ва ўзаро ҳаракатга жавоб беради, ҳамкорликдаги ҳаракатларнинг келишганлигига ҳаракат қилади, мунозарани зиддиятларга айланишига йўл қўймайди.
Эксперт - барча мунозаранинг натижавийлигини, илгари сурган фараз ва таклифларнинг тўғрилигини, қилинган хулосаларни баҳолайди, мунозарага ҳисса қўшган аниқ иштирокчилар тўғрисида фикрларни гапиради

Download 90.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling