Маърузада талабаларнинг диққат-эътибори ўқув материалининг асосий мазмуни,қонун-қоидалари,уларнинг назарий ва келгусидаги амалиётда, мутахассислик фаолиятида қандай ўрин тутиши ва аҳамиятига, уни ўзлаштириш методларига қаратилади. Маъруза ўқитишнинг қуйидаги қатор функцияларини бажаради. - 1. Профессионал таълим бериш ва дунёқарашни шакллантириш.
- 1.Талабалар диққатини асосий мақсадга йўналтириш. Маърузада талабаларнинг диққат-эътибори ўқув материалининг асосий мазмуни, қонун-қоидалари, уларнинг назарий ва келгусидаги амалиётда, мутахассислик фаолиятида қандай ўрин тутиши ва аҳамиятига, уни ўзлаштириш методларига қаратилади.
- 2.Талабаларга тарбиявий таъсир кўрсатиш. Уларни ахлоқий, маънавий жиҳатдан баркамол бўлиши, меҳнатга муносабати, ижтимоий-психологик хислатларини шакллантириш.
- 3.Билим бериш, ўрганаётган фан бўйича ахборот олиш, олган ахбороти асосида хулоса чиқаришга қргатиш.
- 4.Методологик-маъруза жараёнида тадқиқот методлари таққосланади, қиёсланади, илмий изланиш тамойиллари аниқланади.
- 5.Идрок, тафаккурни ривожлантирувчи – тингловчиларда билмаганини билишга қизиқиш уйғотади. Мантиқий фикрлаш ва ўз фикрини асослашга ўргатади.
Маърузада дарсни уч босқичга бўлиш мумкин: - 1.Кириш.Аввалги маърузада нималар қрганилган, унинг натижаси нималар билан боғлиқ, бугунги дарсга қандай мақсад қўйиляпти? Аввало дарс илгариги мавзу билан боғланади. Кейин янги мавзу эълон қилинади. Маъруза режаси, мустақил ўқиш учун зарур асосий ва қўшимча адабиётлар рўйхати тавсия этилади. Мавзуни ўрганишдаги асосий термин, тушунчалар, мустақил равишда бажариладиган ишлар, топшириқлар берилади.
- 2.Асосий босқич.Бу босқич маъруза режасига кўра танланган дарс ўтиш методларини қўллаган ҳолда ўтказилади. Тингловчиларга мўлжалланган ахборотлар етказилади.
- 3.Якуний босқич.Маърузага якун ясалади, қисқача хулоса чиқарилади. Талабалар диққати учун мазкур мавзудаги энг асосий тушунча, эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар, ҳодисалар таъкидланади. Қўйилган мақсадга қай даражада эришилди, бу таҳлил қилиб, баҳоланади. Бугунги маърузада бажарилган иш келгуси фаолиятда қандай муҳим аҳамиятга эга эканлиги кўрсатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |