5-мавзу: Метал конструкцияларини ҳисоблаш асослари Режа
Пайванд чокларининг узунлиги
Download 0.77 Mb.
|
5-мавзу. Метал конструкцияларини ҳисоблаш асослари 2023 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.2.5-расм. Учма-уч пайвант чок.
- 5.2.6 - расм. Учма-уч қия чок
- Мисол №3
- Электрод тури ва маркаси
- 5.2.8-расм. Монтаж чок Мисол 5
Пайванд чокларининг узунлиги:
Чок кесими бўйича: (5.2.17) Чок атрофидаги кесим бўйича: (5.2.18) Эгилишга ишлайдиган бурчакли пайванд чоклардаги нормал ва уринма кучланишлар: (5.2.19) (5.2.20) бу ерда Wwf(z) бурчакли пайванд чокиниг, чок металли ва чок атрофидаги металл кесими бўйича олинган қаршилик моменти. Пайванд чокга бир вақтнинг ўзида эгувчи момент ва кўндаланг куч тасир қилса, кучланишлар тенг таъсир этувчиси қуйдаги формула бўйича аниқланади. (5.2.21) Мисол 1: Кўндаланг кесимлари 10х240 мм ва 12х240 мм га тенг бўлган Вст3 ПС6 маркали (Ry=225 мПа) пўлат листлар ўзаро учма-уч пайвандланган (5.2.5-расм). Пўлат листларга 400 кН чўзувчи куч таъсир қилмоқда. Пайвандлаш қўлда бажарилиб, чокнинг сифати визуал (кўзда кечирилиб) текширилади. Ишлаш шароитини ҳисобга оладиган коэффициент ϒс=1. Чокда ҳосил бўладиган кучланишни текшириш талаб қилинади. Чокнинг чўзилишдаги ҳисобий қаршилиги: шарт бажарилди. 5.2.5-расм. Учма-уч пайвант чок. Мисол № 1 га доир вариантлар. Учма-уч пайванд чокларини ҳисоблаш талаб қилинади. 5.2.1-жадвал
Мисол 2: Иккита 250х12 кесимли, 18СП маркали (R=23,5кн/см²) листлар ўзаро учма-уч қия чок (α= 45ºС) қилиб бириктирилган (5.2.6-расм). Чок сифати визуал текширилади. Бирикма қабул қила оладиган максимал чўзувчи кучни аниқлаш талаб қилинади. 5.2.6 - расм. Учма-уч қия чок Асосий металл қабул қила оладиган куч: Чокнинг ҳисобий кесим юзи: «N» кучи таъсирида нормал ва ўринма кучланишлар ҳосил бўлади: Пайванд чокининг ҳисобий қаршилиги: Бирикма қабул қила оладиган максимал куч: N=689 кН Мисол 3: Кўндаланг кесим юзи 230х18 мм, 18СП маркали пўлат листларни ўзаро пайвандлаш ёрдамида бириктириш талаб қилинади (5.2.7-расм). Листларга N=920кН чўзувчи куч таъсир қилмоқда. Пайвандлаш ярим автомат СО2 газ остида, CB-08Г2С электрод сим ёрдамида амалга оширилади. 3-иловага асосан, пўлат листининг вақтинча меёрий қаршилиги Run=370 мПа, ҳисобий қаршилиги Ry=230 мПа. СВ-08Г2С маркали сим ёрдамида бажарилган чок металлининг (вақтинча қаршилиги бўйича) меёрий қаршилиги Rωип=370 мПа, ҳисобий қаршилиги Rωz=0,45хRип=0,45х370=166,5 мПа. 5-иловага асосан, чок паст ҳолатда, электрод диаметри d ≥1,4 мм бўлганда βf =0.7; βz=1. Чокнинг ҳисобий кесимини аниқлаш учун βf, Rωf, βz, Rωz ларни ўзаро таққозлаймиз: βf Rωf =0,7х215=150,5мПа< βz Rωz =1*166,5=166,5 мПа Демак ҳисобий кесим чок металли ҳисобланади: βf , Rωf Талаб қилинган битта накладканинг кесим юзи: Накладканинг эни, асосий листга нисбатан 6 см кичик қилиб олсак: . Накладкаларнинг кўндаланг кесимини An=170*12 мм=20,4 см деб қабул қиламиз. 5.2.7 - расм. Накладкали пайванд бирикма Чок катетини Кf=8 мм белгилаб пайванд чокларининг умумий узунлигини аниқлаймиз: Пайванд чоклар тақсимланишининг икки ҳолатини кўриб чиқамиз. 1. Пайванд чок эластик бўлган ҳолат (пайвандлаш усулига электрод сим сифатига боғлиқ). Таъсир қиладиган куч, ёнбош ва кўндаланг чоклар томондан бир ҳил қабул қилинади: Кўндаланг чок узунлиги: ; Ёнбош чок узунлиги: 2. Пайванд чок эластик бўлмаган ҳолат. Бу ҳолатда кўндаланг чок кўпроқ юкланади (кўндаланг чок нисбатан кам чўзилгани туфайли), шу боис кўндаланг чок ишлаши ҳисобга олинмай таъсир қиладиган “N” кучи фақат ёнбош чоклар томондан қабул қилинади деб ҳисобланади. Ёнбош чокнинг ҳисобий узунлиги: Чокларнинг жойлашиши (5.2.7-расм) (симметрия ўқига нисбаттан) кўрсатилган. Мисол №3 га доир вариантлар. Бириктириладиган элементларни мустаҳкамлик шартидан пайванд чокларни ҳисоблаш талаб қилинади. 5.2.2-жадвал
Мисол 4: 35 Ш1 ёйма қўштавр устунинг монтаж чокини текшириш талаб қилинади (Расм-5.2.8). Устун материали Вст3 ПС6 маркали пўлат. Кесимдаги эгувчи момент ва бўйлама кучларнинг қиймати: М=190кН·м, N=600кН 35Ш1 қуштаврнинг кўндаланг кесими ва қаршилик моменти: А=94 см2, WX =1180см3. Пайванд чок сиқилишга ишлагани туфайли . Пайванд чокда ҳосил бўладиган кучланиш, : монтаж чокининг мустаҳкамлиги етарли. 5.2.8-расм. Монтаж чок Мисол 5: Ёйма қўштавр 45Б3 (А=91см2,Wx=1410см3, t=14.7мм) тўсиннинг монтаж чокини ҳисоблаш талаб қилинади. Тўсин материали 09Г2 (Ry=290мПА, Ryn=305мПА, RS=170мПА) маркали пўлат. Кесимдаги зўриқишлар эгувчи момент ва кесувчи куч М=220кН*м , Q=600кН. .2. Жадвалга мувофиқ 09 Г2 маркали пўлатни пайвандлаш учун Э46 электродини танлаймиз: Ry=0,85*290=246,5 мПА, Rws=Rs=170 мПа Чокда ҳосил бўладиган нормал ва ўринма кучланишларни (9), (7) формулалар ёрдамида аниқлаймиз: Келтирилган кучланиш (12) формулага мувофиқ: Чок тўлиқ (сифатли) пайвандланиши учун қўштавр белбоғларига “V” шаклида ишлов берилиши лозим. Пайвандлашда ҳосил бўладиган кучланишни камайтириш учун қўштавр девори белбоғлардан кейин павандланиши лозим. Мисол 6: Вст 3 пс5 маркали 160х10 (А=31,4см2) бурчакликлар билан, t=12 мм қалинликдаги фасонка ўзаро ёнбош ва кўндаланг чоклар ёрдамида бириктирилган (4.9-расм). Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling