5-мавзу: Метал конструкцияларини ҳисоблаш асослари Режа


Download 0.77 Mb.
bet9/17
Sana01.03.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1242798
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17
Bog'liq
5-мавзу. Метал конструкцияларини ҳисоблаш асослари 2023 (2)

Назорат саволлари :
1.Пайванд бирикмаларнинг хиллари нечта?
2.Чок металлининг вақтинчалик қаршилиги қандай аниқланади?
3.Чокларни турлари нечта?
4.Электр ёйи ёрдамида автоматик тарзда пайвандлаш қандай амалга оширилади?


5.2-маъруза: Пайванд брикмаларни ҳисоблаш.
Режа:
1.Учма-уч пайванд бирикмаларни ҳисоблаш.
2. Бурчакли чокнинг хисобий кесмлари.
3. Жипслашган пайванд бирикмаларни ҳисоблаш.
Таянч сўзлар: Электр ёйи орқали ҳосил бўладиган бирикмалар, эриш чегараси, чок металлининг вақтинчалик қаршилиги, туташ бирикмларнинг шакллари.
Ҳозирги пайтда бирикма сифатида асосан икки хил усулдан, яъни пайванд ва болтли ёки парчин михли бирикмалардан фойдаланилади.
Пайвандлаш ёрдамида тайёрланган металл конструкцияларнинг ҳажми 98 % ташкил қилади, қолган 2 % болтли ёки парчин михлар ёрдамида тайёрланади. Қурилиш майдонида бажариладиган йиғиш-териш ишлари асосан болтлар ёрдамида (шу жумлада, юқори мустаҳкамли болтлар) бажарилади.
Болтлар ёрдамида тайёрланган металл конструкцияларда, болтлар ўрнатиладига тешиклар кесимни заифлаштиргани туфайли, пайвандлаш ёрдамида бажарилган металл конструкцияларга нисбатан 10-12% кўпроқ материал сарф бўлади.
Болтли бирикмаларнинг асосий афзалликлари, йиғиш-териш ишлари кам ишчи кучини талаб қилиб, бажарилган ишнинг сифати ишчининг маҳоратига (квалификациясига) деярли боғлик бўлмайди. Металл конструкцияларни болтли бирикмалар ёрдамида тайёрлаш учун қимматбахо асбоб ускуналарга эҳтиёж йўк.
Пайванд бирикмаларни қурилишда кенг ишлатилишига сабаб, болтли ва парчин михли бирикмаларга нисбатан саноатбоп ва материал тежамкорлиги бўйича самарадор ҳисобланади.
Пайванд бирикмаларнинг асосий камчилиги-пайванд чоки нотекис қизиши ва совиши натижасида чок атрофида кучланишлар тўплами ҳамда қолдиқ кучланишлар ҳосил бўлади. Бу камчиликлар қурилмага динамик кучлар таъсир қилганда, ёки қурилма паст температурада ишлаганда салъбий таъсир кўрсатади.
Пайванд бирикмаларда элементлар учма-уч ва устма-уст уланиши мумкин. Чокнинг тузилишига кўра пайванд бирикмалар учма-уч (5.2.1-расм. а) ва бурчакли (5.2.1-Расм. б) бўлади.


Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling