Болтлар бирикмада жойлаштирилиши
Болтлар орасидаги масофа: а) минимал – 2,5d; б) максимал – чекка қатордаги - 8d ёки 12t; в) максимал – ўрта қатордаги 16d ёки 24t чўзиладиган, 12d ёки 18t сиқиладиган.
Элемент чеккасидан болтгача бўладиган масофа:
а) минимум таъсир этаётган кучни ёни бўйлаб таъсир этса-2d,
б) таъсир этаётган куч кўндаланг кесим бўйлаб таъсир этса-1,5d ва прокат элементларда 1,2 d;
в) максимал 4d ёки 8t.
9.3.1. Масала. Фермани тепа токчасини устунга бириктирадиган болтларни диаметрини аниқланг? Фермани тепа токчаси устунга 4-та болт билан бириктирилган. Чўзаётган ҳисобий куч 500 кН га тенг. (расм 5.3.5.)
Ечим: Битта болтга таъсир этаётган ҳисобий кучни аниқлаймиз.
Чўзилишга ишлаётган болтни юк кўтариш қобилияти қуйидаги формула билан топилади.
Бундан
болтни юк кўтариш қобилиятини таъсир этаётган ҳисобий кучга тенг деб:
ва резбани баландлигини эътиборга олиб болтни диаметрини аниқлаймиз d30мм.
5.3.2. Масала. Чўзилишга ишлаётган болтли бирикмани ҳисобланг. Нормал болтларни диаметри 18мм га тенг, уларни сонини топинг ва бирикмада жойлаштиринг, асосий элементни заифлашган кесимдаги кучланишни аниқланг?
Ч ўзаётган ҳисобий куч 800 кНга тенг. Пўлат маркаси Ст 3кп 2.
Расм 5.3.3. Болтли бирикма
Ечими. Битта болт қабул қилиши мумкин бўлган ҳисобий кучни аниқлаймиз:
Болт қирқилишга ишлаётганда.
Пакет материаллари эзилишга ишлаётганда.
Бирикмадаги болтлар сонини аниқлаймиз.
Болтларни сонини 14 та деб қабул қилиб оламиз ва бирикмада жойлаштирамиз. Биринчи қаторга 5 та иккинчи қаторга 4 та ва учинчи қаторга 5 та. Жами бирикмага 28 та болтлар жойлаштирилади.
Элементни заифлашган кесим юзасини аниқлаймиз ва унда ҳосил бўлаётган кучланишни топамиз.
Бирлаштирадиган фасонкани ўлчамларини аниқлаймиз.
Демак, прокладкани ўлчамлари 360х340х8 2та варақасимон пўлат сортаментидан олинади.
5.3.3. Масала. Юқори мустаҳкамли болтлар билан бириктирилган бирикмани ҳисобланг. Чўзаётган ҳисобий куч 800 кН га тенг. Болтларни диаметри 18мм га тенг. Пўлат маркаси 40 ХФА Rbun 13500 кгсм2, 1350 МПа. Болтларни сонини аниқлаб бирикмада жойлаштиринг. Асосий элементни заифлашган кесимдаги кучланишни аниқланг?
Do'stlaringiz bilan baham: |