5 мавзу. Психологик маслаҳатнинг ташкил этиш босқичлари
Download 281.79 Kb. Pdf ko'rish
|
5-мавзу Психологик маслаҳатнинг ташкил этиш босқичлари
1-вазифа. Икки хил тузилмани қўллаган ҳолда, маслаҳат турини
аниқланг. - эр-хотин ўртасидаги мувофиқликни бузилиши масаласи бўйича муро- жаат қилишаяпти. - Бувага қизининг янги никоҳдаги куёви томонидан набирасига бўлган ўзаро муносабатлар ташвиш туғдирмоқда. - қиз бола (унинг фикрича) ота-онасининг қаттиққўллигидан арз қил- моқда. 2-вазифа. Психологик маслаҳат турлари бўйича бўлинишнинг бошқа турлари ҳақидаги мавзуни яратинг. Қанақа тузилма Сизда ҳосил бўлди? Нимани Сиз асос қилиб олдингиз? Эътиборни шунга қаратиш лозимки, қоида бўйича “тоза” муаммолар бўлмайди. Ҳар қандай муаммо мураккаб чалкашликлардан иборат. Шунинг учун психолог-маслаҳатчига чалкаш тугунларни кесиш эмас, ечишда фахрли ҳуқуқ берилади. Муқим учрайдиган ҳолатлар юзасидан мижозларнинг психологик ёрдамга мурожатлари: Ҳолатлар Мижознинг муаммога муносабати Инқирозли ҳолат - бундай ҳолатда нима қилишни билмайди - муаммо ечимини билади, лекин таянч излайди “Такрорланувчи” мураккаб давр - бундай ҳолатда нима қилишни билмайди - муаммо ечимини билади, лекин таянч излайди - муаммони мустақил ҳал этиш салоҳиятига эга эмас Ҳиссиётга берилиш аҳволи (“охирги томчи”) -бундай ҳолатда нима қилишни билмайди Психологик яккаланиш -мулоқот учун интилиш -ҳамма нарсага қизиқиш - “жанжал чиқариш” Мижознинг қанақа ҳақиқий мақсадларни кўзлаши ва қай тарзда ўзини тутишидан қатъий назар, маслаҳатчи ўзининг касбий маданиятидан келиб чиққан ҳолда ҳар қандай ҳолатда барчасига ёрдам бериши шарт. Бинобарин, психологик маслаҳат жараёнида мутахассис қуйидаги маса- лаларга эътиборини қаратиши лозим: 1. Мижоз шахсини ўрганиш; 2. Муаммо моҳиятини ўрганиш; 3. Муаммони ечиш учун мижознинг имкониятларини аниқлаш; 4. Мақсадни аниқлаш (мижознинг муаммони қандай ҳал қилинишини тушуниши); 5. Мақсадга эришиш тизимини аниқлаш; 6. Мазкур муаммонинг келиб чиқиш сабабаларини мижоз томонидан англанилиши; 7. Истиқболда шунга ўхшаш муаммолар мавжудлиги ҳақида огоҳлан- тириш йўлларини мижозга ўргатиш; 8. Мижозга унинг шахсий хусусиятлари, муаммо моҳияти ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш. Download 281.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling