5 мавзу. Психологик маслаҳатнинг ташкил этиш босқичлари


Download 281.79 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/8
Sana30.04.2023
Hajmi281.79 Kb.
#1417379
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
5-мавзу Психологик маслаҳатнинг ташкил этиш босқичлари



5 - МАВЗУ. ПСИХОЛОГИК МАСЛАҲАТНИНГ ТАШКИЛ ЭТИШ 
БОСҚИЧЛАРИ 
5.1.Психологик маслаҳатнинг ўзига хослиги 
5.2. Психологик маслаҳат ташкилий тизим сифатида 
5.3. Психологик маслаҳатни ўтказиш босқичлари 
 
5.1.Психологик маслаҳатнинг ўзига хослиги 
Б.Д. Карварский таҳрири остидаги психотерапия энциклопедиясида 
психологик маслаҳат “муаммоли ҳолатлар ечимини излашда мижозга про-
фессионал ёрдам кўрсатиш” дея таърифланиб, бунда мижоз сифатида “эк-
зистенциал кризис, шахслараро зиддиятлар, оилавий қийинчиликлар ёки 
касбий танловда муаммоларни намоён этувчи соғ ёки бемор одамлар бўлиши 
мумкин”. А.В.Петровский, М.Г.Ярошевскийлар томонидан яратилган психо-
логик луғатда “турли хилдаги психологик қийинчиликларни енгиш ҳолат-
ларига” психологик ёрдам кўрсатишнинг бир тури сифатида таъриф берил-
ган. Нельсон-Джоунс талқинида психологик маслаҳат психологик жараён 
сифатида таърифланиб, бунда унинг нуқтаи-назарида барча турдаги масла-
ҳатларга ёндашишлар “одамларнинг самарали ҳаёт кечиришларидаги ҳис-
туйғулари, фикрлари ва ҳаракатларини ўзгаришига ўз таъсирини кўрсатади”. 
Амалиётчи психолог С.Ю.Головин таҳрири остидаги луғатнинг иккинчи 
нашрида психологик маслаҳатга “мижозларни ташвишга солаётган муаммо-
ларни олдиндан ўрганиб, маслаҳат ва тавсиялар тарзида амалий психологик 
ёрдам кўратиш ҳамда мижозларни ўзини ва уларнинг атрофидаги одамлар 
билан ўзаро алоқасини ўрганиш шакли” сифатида таъриф берилган. 
Юқоридаги таърифлардан келиб чиққан ҳолда психологик масалаҳат-
нинг асосий “белгилари”ни қуйидагича ажратиш мумкин: 
- психологик маслаҳат психологик ёрдамнинг бир тури бўлиб ҳисоб-
ланади; 
- мазкур ёрдам амалий жараёнли йўналишни ташкил этади; 
- керакли савияга эга бўлган мутахассисликка эришиш; 
- уни амалиётда татбиқ этишда мижозлар мавжудлигининг зарурат-
лиги; 
- мижоз ҳаётида муаммо сифатида унинг ўзи ёки атрофидагилар томо-
нидан аниқланадиган қандайдир психологик ноқулайлик (дискомфорт)нинг 
мавжудлиги; 
- мижознинг мазкур муаммони ҳал этишдаги ҳоҳиши; 
- маслаҳатчининг мижоз томонидан муаммонинг моҳияти ва унинг 
ечими йўлларига қаратилган мақсадга мувофиқ ҳатти-ҳаракатлари; 
- психологик ёрдам кўрсатиш жараёнида маслаҳатчи мижозда бор 
бўлган ресурсларга эътиборини қаратиши; 
- маслаҳатлар якка тартибда ўтказилади. 
Юқоридаги таърифлардан келиб чиққан ҳолда психологик маслаҳатни 
амалий психология соҳасига мансуб эканлигини белгилаш мумкин, чунки 
маслаҳатчи учун махсус ташкил этилган суҳбат орқали мижозга психологик 


ёрдам кўрсатишида мижознинг муаммони моҳияти ва унинг ечими йўллари-
га қаратилган англаш жараёни асосий мақсад ҳисобланади. 
Ҳар қандай психологик соғлом одам ҳаётида пайдо бўладиган психо-
логик муаммоларни ҳал этиш имкониятига эга бўлиши ҳақидаги фикр психо-
логик маслаҳат таркибидаги асосий ғояни ташкил этади. Турли хил сабаб-
ларга кўра мижоз ҳамма вақт ҳам муаммонинг туб моҳияти ҳамда унинг 
самарали ечими йўлларини англай билмаслиги мумкин, айниқса бундай 
ҳолатда мутахассиснинг ёрдами зарур бўлади. 
Шундай қилиб, психологик маслаҳатнинг бошқа психологик ёрдамдан 
фарқи мижозга ажратиладиган фаолроқ ролидан иборатдир. Агар психокор-
рекция ва психотерапиядаги натижалар психолог зиммасида бўлса, маслаҳат 
жараёнидаги психокоррекция ишларини мижознинг ўзи олиб боради. 
Шунингдек якуний натижалар ҳам мижоз зиммасида бўлади. Бунда психолог 
муаммо моҳияти ҳақидаги хулосалари ва мазкур муаммонинг ечимига оид 
тавсияларининг ҳаққонийлигига жавобгардир. 
Бинобарин психологик маслаҳат хусусиятлари қуйидагилардан иборат 
бўлади: 
- биринчидан, мижознинг қисқа вақтда мутахассис билан шахсий 
мулоқоти (бир-уч маротаба); 
- иккинчидан, мазкур мулоқотларнинг ранг-баранглиги; 
- учинчидан, мижознинг психолог-маслаҳатчи билан ҳар бир учра-
шувининг амалий жиҳатдан якунланиши; 
- тўртинчидан, маслаҳат жараёнида мижознинг фаоллиги; 
- бешинчидан, мижознинг маслаҳатдан кейинги даврдаги ўз муаммо-
ларини ечимига қаратилган мустақил ҳатти-ҳаракатлари. 
Айрим ҳолларда психологик маслаҳат уч учрашувдан ҳам ортиқ бўли-
ши мумкин. Муддатли маслаҳат зарурати маълум бир ҳолатларда пайдо 
бўлиши мумкин. Мижоз ўзидаги мавжуд маълум бир психологик хусуси-
ятлар билан муаммони ҳал этишнинг дастлабки босқичида мустақил ҳаракат 
қила олмайди. Бундай хусусиятлар юқори даражали агрессивлик, рефлексия 
ва ишончсизликдан иборат. Бундан ташқари олиб борилган изланишлар 
натижасида мижозда бир эмас бир неча муаммолар юзага келиши мумкин. Бу 
ҳолатда ҳар қандай муаммо ечимини ҳал этиш маълум миқдордаги учрашув-
ларни ташкил этишни талаб этади. 
Мижознинг маслаҳат жараёнида психологик ёрдам бўйича мурожаат-
ларида муаммонинг хилига қараб, психологик маслаҳатни қуйидаги турларга 
бўлиш мумкин: 
- якка тартибдаги маслаҳат (шахсий ривожланишидаги муаммолар
ички зиддиятлар; таҳликалар; психологик жароҳатлар; ўзаро шахсий муноса-
батлардаги муаммолар); 
- эр-хотин ўртасидаги муносабатлар муаммоси бўйича маслаҳат (ўзаро 
муносабатдаги муаммолар; жинсий муаммолар; никоҳ ва уни бекор бўлган 
давридан кейинги ҳолатлар); 


- оилавий маслаҳат (ҳозирги ва собиқ (никоҳ бекор бўлган пайтда) 
қариндошлар билан ўзаро муносабатлар муаммоси, психологик ва педагогик 
муаммолар, болалар билан ўзаро муносабатлардаги муаммолар); 
- касбий маслаҳат (касб танлаш, касбий фаолияти, меҳнат бўлган лаё-
қати самарасини ошириш учун зарур бўлган қобилиятларини такомил-
лаштириш; 
- ташкилий ишлар бўйича маслаҳат (кадрлар сиёсати, фаолият кўрсата-
ётган ташкилот обрўси, ишлаб чиқариш самарасини ошириш, ҳамкасблари 
билан ўзаро муносабатлар); 
Иштирок этувчи мижозлар сонидан келиб чиққан ҳолда маслаҳат тур-
лари қуйидагилардан иборат: 
- якка тартибда; 
- жамоавий тарзда 
Алоҳида гуруҳда маслаҳатни қуйидаги масофавий турларга бўлиш 
мумкин: 
- телефон орқали маслаҳат; 
- ёзма маслаҳат. 
Шуни ёдда сақлаш керакки, предметни ўрганиш учун яратилган шаро-
итга қаратилган ҳар қандай бўлиниш шартли ҳисобланади. Шунинг учун 
маслаҳат эътироф этилган турларнинг биронтасига ҳам мансуб эмас, улар 
Эйлер ҳалқаси сингари бир-бири билан узвий алоқадир. Мисол тариқасида: 
Шахсий масалалар бўйича маслаҳат якка тартибда амалга оширилади, 
психологик ва педагогик мазмундаги масалалар бўйича маслаҳат якка ва 
жамоа тартибида бўлиши мумкин. 

Download 281.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling