5 мавзу. Психологик маслаҳатнинг ташкил этиш босқичлари


Download 281.79 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/8
Sana30.04.2023
Hajmi281.79 Kb.
#1417379
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
5-мавзу Психологик маслаҳатнинг ташкил этиш босқичлари

С
ан
а 
М
и
жо
зн
и
н
г 
фа
ми
л
и
яси
 в
а 
и
см
и
 
М
аъл
ум
от
и
 
М
уа
мм
оси
 
Кел
га
н
в
ақ
ти
 
Пси
хо
л
ог 
и
см
и
 
ша
ри
фи
 
Қўши
мч
а 
ма
ъ
л
ум
от
 
Юқори ташкилотларга ҳисобот топширишда қулайлик бўлиши учун 
маслаҳатчининг ҳоҳишига кўра ушбу жадвалга ўзгартиришлар киритилиши 
мумкин. 
Жадвалнинг “Қўшимча маълумотлар” бўлимига алоҳида эътибор бери-
лиши талаб этилади. Ушбу бўлим мижознинг ҳақиқий психологик тавсиф-
ларини тўплашга хизмат қилади. 
Психологик маслаҳат соҳасида тадқиқотчилар маслаҳат жараёнини 
босқичларнинг бир-бири билан тартибли равишда алмашинуви тарзида 
тасаввур қилишади. 
Ю.Е.Алешина маслаҳат босқичларини тўрт босқичга бўлади: 
1) Мижоз билан танишув
2) Мижоз билан суриштирув ишларини олиб бориш, маслаҳат тахмин-
ларини изоҳлаш ва текшириб кўриш;
3) Коррекцияли ўзаро таъсир кўрсатиш; 
4) Суҳбатнинг тугалланиши. 
В.Ю.Кеновщиков ўзининг “Психологик маслаҳатга кириш” рисоласида 
маслаҳат босқичлари психологик маслаҳатнинг асосий усули-интервью 
жараёнлари билан чамбарчас боғлиқлигини кўрсатган. 


Интервью-инглиз тилидан interview- суҳбат, учрашув маъносини 
билдиради. 
Ушбу сўз кўп маънолидир. Оғзаки сўров ёрдамида ижтимоий-
психологик маълумотларни олиш бўйича психологик амалиётда қўллани-
лиши муҳим аҳамият касб этади. 
Интервью жараёнлари қуйидагилардан иборат: 
1) Алоқани ўрнатиш; 
2) Маълумотларни олиш (Муаммо нимадан иборат?); 
3) Кутилаётган натижани англаш (Айнан нимани ўзи ҳоҳлайсиз?); 
4) Альтернатив қарорларни ишлаб чиқиш (Ушбу ҳолат бўйича яна 
нима қилиши мумкин?); 
5) Натижаларни умумлаштириш. 
Р.С.Немов психологик маслаҳатнинг қуйидаги босқичларини тавсия 
этади: 
1. Тайёргарлик босқичи-20-30 дақиқа. Бу босқичда маслаҳатчи 
мижознинг ҳужжатларини ўрганади, муаммо ечимига доир адабиётларни 
танлайди ва маслаҳат ўтказиш режасини ишлаб чиқади. 
2. Тараддуд босқичи-5-7 дақиқа. Мижозни кутиб олиш, алоқани 
ўрнатиш. 
3. Ташхис босқичи-60 дақиқа. (бошқа ҳолатларда 4-6-8 соат ҳам 
бўлиши мумкин). Мижоз шахсини ташхис қилиш, муаммо ечимига 
қаратилган ички имкониятлар. 
4. Тавсияли босқич. Ушбу босқичда олинган маълумотлар асосида 
муаммо ечимининг йўналишлари юзага келади. Психолог-маслаҳатчи билан 
мижоз ҳамкорлигида ушбу йўналишлар изланиш ишларини амалга ошириш-
га 40-60 дақиқа вақт кетади. 
5. Назорат босқичи- 20-30 дақиқа. Йўналишларни амалга оширилишига 
қаратилган назорат йўлларини топиш мақсадида психолог маслаҳатчи билан 
мижоз ўзаро келишишади. 
Шундай қилиб, учрашувнинг умумий вақти икки-уч соатдан ўн-ўн 
икки соатгача бўдган оралиғни ташкил этади. 
Юқорида эътироф этилган тузилмалар уйғунлигида психологик масла-
ҳат қуйидаги босқичлардан иборат бўлиши мумкин: 
1. Биринчи босқич. Ишнинг бошланиши. Ушбу босқич таркибига 
мижозни кутиб олиш, танишиш алоқасини ўрнатиш каби компонентлар 
киради. 
2. Иккинчи босқич. Маълумотларни тўплаш. Мазкур босқичнинг мақ-
сади мижознинг шахсига ташхис қўйиш (суҳбат, кузатув, тестлар), мижоз-
нинг ресурсини аниқлаш, муаммо моҳиятини аниқлаш. 
3. Учинчи босқич. Стратегияли: муаммонинг ечими имкониятларини 
аниқлаш, ҳаракат режасини мувофиқлаштириш, белгиланган режани амалга 
ошириш йўлларини аниқлаш. 
4. Тўртинчи босқич. Режанинг мижоз томонидан амалга оширилиши. 
Режани бажарилиши мижоз томонидан мутахассиснинг иштирокисиз муста-
қил амалга оширилади. 


Ҳар бир маслаҳатнинг босқичи учун тегишли жараёнлар тааллуқлидир, 
уларнинг қўлланилиши психологик маслаҳатда юқори натижалар олишга 
омил ҳисобланади. 
Шу билан бир қаторда мутахассис ҳам одам. З.Фрейднинг фикрича, 
ҳар қандай маълумотли одам психотерапевт бўлиши мумкин. Ўз-ўзидан “ҳар 
қандай” ибораси шубҳасиз қарама-қарши қарашларни юзага келтиради, 
аммо ушбу фикр асосий ғоясининг ўзи қизиқарлидир. Агар ҳозир сиз муто-
алага бир оз тин бериб, хаёллар оғушига кетсангиз, сизнинг ёки яқинларин-
гиз ҳаёти давомидаги баъзи лавҳаларда бир сухан сўзи, назари ёки сукут 
сақлаш иштироки билан мураккаб ҳолатларни енгишда ёрдам берган керакли 
одам эсланади. Хўш, бундай ажойиб “керакли одам” қандай хусусиятларга 
эга бўлган? 
Вазифа. Саволга жавоб беринг. 
1.Унинг даврасида психологик ўнғайликни ҳис қиладиган одам қанақа 
шахсий хусусиятларга эга бўлади? 
2.Ўзингиз қанақа шахсий хусусиятларга эгасиз? 
3.Қанақа машқлар, сизнинг фикрингизча, ушбу хусусиятларни ривож-
лантиради? 
Маслаҳат бериш соҳасидаги маслаҳат жараёнининг самарадорлиги 
учун зарур бўлган мутахассиснинг шахсий хусусиятларига таъриф бериш 
бўйича бир неча тадқиқотлар ўтказилган. Натижада қуйидаги руйхат ҳосил 
бўлган: эмпатия, ҳиссий яқинлик, ижобий муносабат (Карл Роджерс), сами-
мийлик (Роджерс К.,Труа), юмор туйғуси, турмушнинг аянчли туйғуси, 
аниқлилик, ўз-ўзини англаш ва рефлексия. 

Download 281.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling