5 мавзу. Психологик маслаҳатнинг ташкил этиш босқичлари


Download 281.79 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/8
Sana30.04.2023
Hajmi281.79 Kb.
#1417379
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
5-мавзу Психологик маслаҳатнинг ташкил этиш босқичлари

Эмпатиябошқа одамнинг ҳиссий кечинмаларидаги ҳиссий ҳолат-
ларни англаш” дея таърифланади. Бироқ шуни ёдда тутиш керакки, бошқа 
одамнинг ички дунёсига тўлиқ кира олиш мумкин эмас. Бошқа одамнинг 
ички дунёсига ўзимизнинг тажриба, фикр ва қарашларимиз акс этган дунё
билан кириш тўғри келмайди. Шунга ўхшаш муносабат ўрнига психологик 
маслаҳат жараёнида эмпатия шартли  равишда ҳар қандай (шахсий, оилавий, 
иш юзасидан) босқичда мулоқотдан афзал бўлади. 
Ҳиссий яқинлик.Ушбу хусусият бошқа одамларга нисбатан ҳақиқий 
қизиқишни уйғотади. Одамлар ўртасидаги илиқ ва ижобий муносабатлар 
йўналишлари нуқтаи-назаридан ҳиссий яқинлик муҳим ўринни эгаллайди. 
Бироқ, баъзи бир одамлар  ушбу туйғуни одамни ўз-ўзига ишончсизлиги деб 
қабул қилишлари ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.
Ижобий муносабат. Карл Роджерс таъбири билан айтганда, ушбу 
хусусият “шартсиз ижобий муносабат”га тенглаштирилади. Унинг назарида 
бу хусусият терапевтик ўзгаришларга зарур шароитлар яратади. 
Самимийлик. Бу хусусиятни сунъий тарзда яратиб бўлмайди. Махсус 
психологик кўникмаларсиз ҳам одам носамимийликдан самимийликни 
бехато ажрата олади, чунки самимийлик-бу авваламбор, ниятнинг тўғрилиги-
дандир. 
Юмор туйғуси. Овидийнинг “Муҳаббат санъати”да одам бир қатор 
хусусиятларга эга бўлиши билан бир қаторда, унда юмор туйғуси ҳам 


бўлиши зарур, бунда ушбу туйғу ҳамма вақт ҳам керак бўлмаслиги мумкин, 
бироқ, унинг мавжудлиги инсонни етуклигини билдиради. Бу ҳақиқатдир, 
чунки мазкур туйғу хавфли, мураккаб ва иложсиз ҳолатлардан чиқиб кетиш-
да муҳим аҳамиятга эга. Кулгу бўлмаганда инсоният ҳалокатга учраши эҳти-
молдан ҳоли эмас. 
Турмушнинг аянчли туйғуси. Испан файласуфи Мигель де Унамуно 
1954 йилда “турмушнинг аянчли туйғуси” ҳақида ёзиб, унинг фикрига кўра, 
инсонлар ҳаётни тўлақонли ҳис этишлари лозим. 
Аниқлилик. Психотерапия ифодасида аниқлилик нафақат бошқа 
одамни тинглай билиш, эшитганларини таҳлил қилиш эмас, балки вазиятга 
аниқлик киритиш ҳам муҳим аҳамият касб этади. 

Download 281.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling