5 мавзу. Психологик маслаҳатнинг ташкил этиш босқичлари


Ўз-ўзини англаш ва рефлексия


Download 281.79 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/8
Sana30.04.2023
Hajmi281.79 Kb.
#1417379
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
5-мавзу Психологик маслаҳатнинг ташкил этиш босқичлари

Ўз-ўзини англаш ва рефлексия. Шахснинг ўз-ўзини англаши-бир-
лик ва ўзига хосликни ҳис этиши, “қарама-қарши ташқи дунёни англашда 
фикрлари, туйғулари, ҳоҳишлари билан ажралиб турувчи мавжудотдир”. 
Рефлексия-“ниманидир ўрганиш ва таққослаш ёрдамида одамга хос фикрлаш 
жараёнидир”. Қисқа маънода-“Мен ва унинг кичик коинотни билишга қара-
тилган “янги бурилиш” бўлиб, фақат шундагина шахсда уни эгаллаш имко-
нияти пайдо бўлади. Айниқса шундай қобилиятлар уйғунлигида шахсий ва 
касбий хусусиятлар ривожланишига эришиш мумкин. 
 
Назорат саволлари 
1. Психологик маслаҳатни ўтказиш учун маслаҳатчи қандай 
тайёргарлик босқичларини ўташи керак? 
2. Маслаҳатчи мижоз ҳақида у билан учрашишидан олдин қайси 
манбалардан маълумот олиши керак? 
3. Психологик маслаҳатда ҳужжатларни расмийлаштиришни ўзига 
хослиги нимада ифодаланади? 
4. Психологик маслаҳатнинг асосий босқичларига тавсиф беринг? 
5. Психологик маслаҳатнинг асосий белгиларига таъриф беринг? 
6. Психологик маслаҳат турларини айтинг? 
7.Психологик маслаҳат марказини жойлашишига қўйиладиган талаб-
ларни айтинг? 
8.Психолог-маслаҳатчи 
хонасининг 
ўзига 
хослиги 
нималарда 
ифодаланади? 
9. Психолог-маслаҳатчини тайёргарлигининг ўзига хослиги нима билан 
белгиланади? 
10. Маслаҳатчига зарур бўлган шахсий фазилатларга тавсиф беринг? 
Машқ 
1.Маслаҳатни ўтказиш учун қандай тайёргарлик кўриши ва мижоз 
ҳақида ахборотни қайси манбалардан олиши мумкинлигини эслаб кўринг. 
2.Психологик маслаҳатнинг асосий босқичлари ва белгиларини 
хотирангизда тикланг. 
3. Психолог-маслаҳатчининг шахсий фазилатларини эслаб кўринг. 
 
 


Амалий топшириқ 
1. Психологик маслаҳатни самарали ўтказиш учун маслаҳатчи ўташи 
керак бўлган босқичларни тавсифлаб беринг. 
2. Психологик маслаҳат хусусиятларининг психологик жиҳатдан 
изоҳлаб беринг. 
3. Психологик маслаҳатни ташкил қилиш босқичларига таъриф беринг. 
4. Психолог-маслаҳатчининг маслаҳатни ўтказишга тайёргарлигини 
ўзига хос хусусиятлари бўйича фикрингизни билдиринг. 
Калит сўзлар 
Психологик маслаҳат. Психологик маслаҳатнинг босқичлари. Психоло-
гик маслаҳатнинг белгилари. Психологик маслаҳат хусусиятлари. Психоло-
гик маслаҳат турлари. Психологик маслаҳат маркази. Психологик маслаҳат 
хонаси. Психолог-маслаҳатчининг шахсий хусусиятлари. Эмпатия. Ҳиссий 
яқинлик. Самимийлик. 

Download 281.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling